Ёз бошланиши билан эркин агент мақомидаги футболчилар ҳақидаги маълумотлар тарқалади. Шу сабаб бугун биз шу ой якунида клубини тарк этадиган футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Поль Погба
Погба “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Шу тариқа унинг учун ҳам, клуб учун ҳам барчаси тугади. Француз энг кўп тилга олинган эркин агентлардан бири. Миш-мишларга кўра, унга "Реал" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо, сўнгги хабарларга кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячига "Ювентус"га ўтишга яқин турибди. Умуман олганда, футболчининг Турин клубига қайтиши ажойиб бўлар эди.
Пауло Дибала
Яна бир машҳур эркин агент. "Ювентус"ни тарк этгандан сўнг дарҳол Дибалага даъвогарлар пайдо бўлди. Футболчининг юқори талаблари туфайли харидорлар аста-секин камайиб кета бошлади. Айнан маош сабабли, "Тоттенхэм" аргентиналикни жамоасига таклиф этасликка қарор қилди. Айни дамда 28 ёшли ҳужумчига асосий давогар "Интер" бўлиб турибди. Бир қанча манбаларнинг хабарига кўра, томонлар шартнома шартларини келишиб олишган. Аргентиналик футболчининг олдида варинатлар кўп эди, аммо у "Ювентус"нинг асосий рақиби сафига ўтишни истамоқда.
Кристиан Эриксен
Европа чемпионатидан сўнг Эриксеннинг фаолияти деярли якунига етгандек кўринди. Аммо даниялик юраги билан боғлиқ муаммолар бўлса-да, футболни тарк этмади. У қишда “Брентфорд” билан ярим йиллик шартнома имзолади. Келишув якунлангач, “асаларилар” Кристианни сақлаб қолишни исташини билдирди ва уни клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр эканлигини айтди. Футболчи ҳам ушбу вариантни кўриб чиқмоқда. Аммо ОАВ хабарига кўра, 30 ёшли ярим ҳимоячига "Тоттенхэм", "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед"дан ҳам таклифлар бор. Эриксен аввалроқ Чемпионлар лигасида ўйнаш истагини билдирган эди, шунинг учун Лондон клубига қайтиш варианти жуда реалдек кўринмоқда.
Жесси Лингард
Лингард ҳам худди Погба каби сўнгги йилларда “МЮ” учун ҳақиқий юк бўлди. Натижада, "қизил иблислар" тарбияланувчиси клубни эркин агент мақомида тарк этишга қарор қилди. 29 ёшли ярим ҳимоячига асосий давогарлардан бири "Вест Хэм" ҳисобланади. Шунингдек, қизиқиш билдираётган клублар орасида "Ньюкасл", "Ювентус", "Милан" ва "Рома" ҳам бор. Футболчида фаолиятини давом эттириш учун имкониятлар етарли. Асосийси, вақтни заҳирада ўтказмаслик учун тўғри танлов қилиш керак.
Андреа Белотти
“Торино” сардори узоқ вақт бери клубини ўзгартирмоқчи эканлигини айтиб келган. Натижада шу йил италиялик эркин агент бўлиб, Туринни тарк этади. Шу билан бирга, унинг фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча аниқ эмас. Олдинроқ А Сериянинг топ-клублари футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги айтилган эди. Бироқ, ҳозирда 28 ёшли ҳужумчига давогарлар рўйхати оддийроқ: "Аталанта", "Фиорентина", "Монако" ва "Монца".
Анхель Ди Мария
Ди Мария 2015 йилдан буён “ПСЖ”да ўйнаб келмоқда. Томонлар шартномани бир неча бор узайтиришга ҳаракат қилди, аммо якунда парижликлар футболчига янги шартнома таклиф қилиш фикридан воз кечди. Шундай қилиб, Анхель эркин агентга айланди. 34 ёшли вингерга яқинда “Ювентус” қизиқиш билдираётгани айтилди. Бироқ томонлар ўртасидаги келишув якунланмаган. Аргентиналик футболчини “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар ҳам бор эди. Аммо бу ҳам амалга ошмади. Ди Мария жаҳон чемпионатига чиқиш учун юқори формада бўлиб туриши керак. Лекин карьерасини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум.
Эдинсон Кавани
Кавани Криштиану Роналдунинг трансфери туфайли "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши кераклигини тан олди. У қишда кетиши мумкин эди, аммо амалга ошмади. Футболчи фаолиятини давом эттириши учун кўплаб вариантлар бор. ОАВ хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчига "Бока Хуниорс", "Севилья", "Атлетико Мадрид", "Вилььярреал" ва "Реал Сосьедад" клублари қизиқиш билдирмоқда. Балки Кавани фаолиятидаги сўнгги шартномани имзолайди, шунинг учун янги клуб танлашга масъулият билан ёндашиш керак.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).