Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шипилов: «Бош мураббий сифатида жавобгарликни ўз бўйнимга оламан, аммо профессионал футболчилар ўз ишларига бундай ёндашмасликлари лозим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 12-тури доирасидаги «Динамо» — «Сурхон» (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйин борасидаги фикрингиз?
— Дастлабки дақиқалардаёқ ноўрин голни ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, тезда ўзимизга келдик, машғулотларда ишланган усулда гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Биринчи бўлимни анча ёрқин ўтказдик. Қанотлар ҳам яхши ишлади.

Танаффусда йигитларга шу даражани пасайтирмай, давом этиш кераклигини уқтиргандим. Аммо, сен урмасанг, сенга уришади... Ўтган турда АГМКга қарши ўйиндагидек Шокир Йўлдошев голли вазиятидан фойдалана олмади, кейин эса ҳимояда қўпол хато ва пенальти. Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар эвазига ўйинни ўзгартиришга интилдик, бироқ аксинча вазият янада ёмонлашди. ФИФА кунлари сабабли юзага келган уч ҳафталик танаффусда иккита назорат ўйини ўтказиб, яхши тайёргарлик кўрган эдик аслида, билмадим...

— Ўйиндан кейин футболчилар билан гаплашиб олишга улгурдингизми?
— Гаплашиб олдик. Ўйин олдидан нима ҳақида гапирган ва нимадан огоҳлантирган бўлсам, ўша хатоларга йўл қўйдик. Дарвозабонимизни ҳам бугунги ўйинда танимадим. Рақиб ўз ўйинини кўрсатди. Иккинчи бўлимда деярли ўйинимизни кўрсата олмадик. Нимага бундай бўлди, билмадим. Ўзгаришлар ҳам ўйинимизни кучайтирмади. Ҳисоб 1:1 бўлганида ўз вазиятларимиздан фойдаланиш керак эди. Футболда хатолар кечирилмайди.

Ҳозирги ҳолат ўзим учун ҳам жуда ноқулай. Агар ўтган 3-4 ҳафтада қўлни қовуштириб ўтирган бўлсак алам қилмасди, аммо биз тиним билмай тайёргарлик кўрдик, назорат баҳслари ўтказдик. Бу ўйинга катта иштиёқ билан жанговар руҳда тайёргарлик кўрган эдик.

Бош мураббий сифатида барча жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Аммо профессионал футболчилар ўз ишларига бу тарзда ёндашмасликлари лозим. Демак, мен уларга яхши етказа олмагандирман. Аслида эса такрорлайман, ўйинга жиддий ёндашиб, пухта тайёргарлик кўрган эдик.

— Биринчи давра якунига қадар «Қўқон-1912» ва «Насаф»га қарши сафардаги баҳслар кутмоқда. Вазиятни ўзгартиришга қанчалик ишонаяпсиз?
— Тайёргарлик кўрамиз, футболчилар руҳиятини кўтаришга интиламиз. Аммо бу баҳсларда ҳам натижа кўрсата олмасак, «Динамо»дек жамоанинг турнир жадвалида бундай аҳволга бўлишига жим қараб тура олмайман. Биринчи давра якунигача вазиятни ўзгартира олмасак, раҳбарият билан гаплашиб оламан. Яхшиси, ишни мендан кўра яхшироқ бажара оладиган одам келгани маъқул.

— Бугунги мағлубиятдан кейин раҳбариятдан истеъфо сўрадингизми?
— Йўқ, ҳозирча сўраганим йўқ. Ҳаммаси раҳбариятга боғлиқ. Кейинги икки ўйиндан кейин раҳбарият бир қарорга келса керак. Шунчаки менга жамоани бу аҳволда кўриш оғир. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга интилаяпмиз.

— Пенальтилар бўйича эътирозингиз борми?
— Эътирозим йўқ, ўзимиз болаларча хатога йўл қўйдик. Профессионал ўйинчилар бундай хатога йўл қўймаслиги керак. Ҳисоб 1:1 бўлганда рақибга босим ўтказиб, натижага эришишимиз лозим эди.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 05:05, 19.06.2022. Ўқилди: 1650 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик