Гаттузо "Валенсия"га "Челси" футболчисини олиб келмоқчи
"Валенсия"нинг янги бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайокони жамоага таклиф қилмоқчи. Calciomercato хабарига кўра, "кўршапалаклар" франциялик футболчини фақат ижарага олишдан манфаатдор, гарчи унинг "кўклар" билан шартномаси атиги бир йил ичида тугаса ҳам.
Гаттузо аввалроқ Бакайоко билан “Наполи” ва “Милан”да ишлаган, ўшанда футболчи ушбу жамоаларда ижара асосида ўйнаган. "Валенсия"нинг Бакайокога бўлган қизиқиши Гаттузонинг жамоага бош мураббий бўлиб тайинланиши билан биланоқ маълум бўлди.
Бакайоко 2018/19 йилги мавсумдан бери ижарада ўйнамоқда. Футболчи "Монако"дан "Челси"га ўтганидан сўнг муваффақиятсизликка учради, Лондон клуби эса ҳалигача футболчидан тўлақонли қутула олмади.
Киритилди: 12:06, 20.06.2022. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар