Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [15]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [12]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Миллионлар ўйини”нинг жавоҳирлари ёҳуд топ-клублар трансфер сиёсатидаги қимматбаҳо хатолар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламидаги трансферларда гол ёки ғалаба сони эмас, балки шартнома муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги жуда шартли тушунча бўлиб, натижалар фақат қисман рақамлар билан баҳоланиши мумкин. Топ-клубларнинг трансфер сиёсати икки хил мақсадга йўналтирилган: жамоада ўйин савиясини ошириш ва маркетинг. Ушбу мақолада дунёнинг энг кучли клублари иштирокида 50 миллион евродан зиёд маблағга амалга оширилган трансферларнинг муваффаққияти ёки муваффаққиятсизлиги ҳақида сўз юритамиз.

Бунда 222 миллионлик футболчи ҳам 50 миллионлик ўйинчи билан бир хил параметрлар бўйича баҳоланади. Бунинг учун 2 та саволга жавоб топиш талаб этилади.

1. Футболчи майонда қанча вақт ўтказган ва жамоага мослаша олдими?
2. Янги жамоада футболчи ўсишга эришдими?

Биринчисида барча нарса оддий: тахминимизча, қиймати 50 миллион евродан ортиқ бўлган ўйинчилар, мумкин бўлган максимал дақиқаларнинг камида 40 фоизини майдонда ўтказиши керак.

Иккинчиси анча қийинроқ. Чунки жамоада ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бўлади: гол уриш, ҳужумлар ташкил этиш, рақиб ҳужумларини кутиб олиш ва ҳоказо.

“Transfermarkt” порталида белгиланган нархлар шунчаки, жамоаларнинг натижалари ва футболчиларнинг ўйин услубини солиштириш орқали белгиланади. Амалда эса, олди-сотди жараёнида ушбу суммалар қоғоздагина қолиб кетади.

Ўйинчи янги клубда яхшиланганми ёки йўқлигини тушуниш учун трансфердан кейинги тўрт йиллик даврни баҳолаш нисбатан адолатли бўлади. Чунки ҳар қандай юлдуз, ушбу вақт давомида ҳар қандай клубга мослашиб кета олади. Агар футболчи тўрт йил ўйнамаган бўлса, унда қисқароқ даврни баҳолаш талаб этилади. Бироқ айрим футболчилар, йилдан-йилга аввалги ўйинларини йўқотиб бормоқда. Мисол учун, Кавани сўнгги 7 йил ичида сезиларли даражада арзонлашган ва “ПСЖ”ни тарк этди, аммо унинг сотиб олиниши муваффақияциз бўлди, деб айтиш мумкинми? Париждаги дастлабки тўрт йилликда у жуда кучли ўйин кўрсатган.

“Transfermarkt” базаси кўнгиллилар томонидан яратилганлиги сабабли, инсон омили ҳисобга олиниши керак. 27 ёшгача бўлган ўйинчилар нархининг 10 фоизга ўзгаришига эътибор бермаймиз. Катта ёшли ўйинчилар учун (27 ёшдан ошган) формулага ҳар бир йил учун қийматнинг 10 фоизга рухсат этилган пасайишини киритамиз ва биз фоизларни жамлаймиз. Мисол учун, агар ўйинчи 100 миллион еврога баҳоланган ва 27 ёшида бирор жойга кўчиб ўтган бўлса, 31 ёшга келиб унинг тахминий қиймати 60 миллионга тушиши мумкин (10х4 йил) ва бу футболчи учун регрессия ҳисобланмайди. Гап нима ҳақида кетаётганини аниқ мисоллар билан тушунтирамиз.

Шундай қилиб, иккита параметрни баҳолаймиз: “ТМ” нархларининг динамикаси ва ўйин вақтининг фоизи. Шундай қилиб, биз нотўғри баҳолаш эҳтимолини камайтирамиз. Яъни ўйинчининг нархи сезиларли даражада тушиб кетган бўлса, лекин шу билан бирга тез-тез майдонга тушса, трансферни 100 фоиз муваффақияциз деб ҳисоблаш қийин.

Келинг, буни ҳар бир топ-клуб мисолида кўриб чиқайлик (“Интер”, “Милан”, “Наполи”, “Тоттенхэм” 50 миллион еврога етарли трансферларни кўп амалга оширмаган).

Эсда тутингки, ҳар бир трансферга аниқ баҳо бериш (муваффақиятсиз ёки муваффақиятли) мумкин эмас. Мисоллар кўпгина ҳолларда у ёки бу йўналишда нотўғри бўлади.

“Манчестер Сити”

Де Брюйне, Диаш, Канселу, Ляпорт, Стерлинг ва Бернардуга саволлар йўқ. Улар ҳар икки параметр жиҳатдан ўсишга эришган.

Бироқ Жек Грилишнинг ўтган мавсумда 117 млн. еврога харид қилингани кулгули туюлади. Премьер-лигадаги мумкин бўлган ўйин дақиқаларининг 56 фоизи бундай баҳога эга футболчи учун етарли эмас. Гарчи бу муваффақиятсизлик бўлмаса-да, муваффақият сифатида ҳам баҳоланмайди.

Маҳрез, Уокер ва Родри (ҳозирча) ҳалигача суперюлдуз мақомига эга бўлишмаган. Бироқ кучли трансферлар “Сити”га зарар келтирмаган.

“Шаҳарликлар” амалга оширган йирик суммали 13 та трансфердан фақат биттаси тўғридан-тўғри муваффақиятсизликка учраган. Ахир Бенжамин Менди учун 57,5 миллион евро берилганида, унинг қамоққа тушиши кутилмаганди.

“Ливерпуль”

“Ливерпуль”нинг атиги 3 та трансфери 50 миллион евродан ошиб кетди! Ҳатто Салоҳ ҳам 42 миллионга олинган.

Ван Дейк (84,5 миллион евро) хариди ўн йилликнинг энг яхши битимларидан бири ҳисобланади. Эътибор беринг, ҳимоячи бутун мавсумни ўтказиб юборган бўлса-да, “Ливерпуль”да мумкин бўлган дақиқаларнинг 76 фоизини майдонда ўтказди.

Алиссон (62,5 миллион евро) эса дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Шунингдек, Наби Кейтанинг трансферини ҳам (60 миллион евро) унчалик муваффақияциз деб бўлмайди. “Ливерпуль”даги фаолиятининг бошланиши жароҳатлар туфайли омадсиз бўлиб чиқди. Гвинеялик футболчининг трансфер нархи пасайган бўлса-да, муваффақият ва тараққиётнинг энг яхши белгиси бу Клоппнинг янги шартнома таклифидир.

“Челси”

“Челси”нинг қиммат 9 ўйинчисидан 6 нафари 50 миллион евро ёки ундан кўп пулга шартнома имзолаган. Уларнинг барчаси турли сабабларга кўра ўйинларни ўтказиб юборган. Пулишич (64 миллион евро) жуда беқарор, бундан ташқари, футболчининг отаси ва Томас Тухел ўртасидаги ОАВдаги отишма хавотир уйғотади. Тимо Вернер (53 миллион евро) “Челси” учун “мемлар қироли”. Ромелу Лукакуга (117 миллион евро) эса АПЛга қайтиш ёқмади, у учун жорий мавсумни йўқотилган вақт, деб ҳисоблаш мумкин. Кепа эса асосийдаги ўрнини жуда тез йўқотди.

Лекин Кай Ҳаверцнинг (80 миллион евро) истиқболи Кейтганикига ўхшаш. У “Сити”га қарши кечган Чемпионлар лигаси финалида ғалаба голини урди ва умуман олганда, “Челси” ҳужумида бошқаларга қараганда ёрқинроқ порлади.

9 та трансфердан 2 таси муваффақиятли бўлди. Жоржиньо (57 миллион евро) баъзида танқидга учради, лекин “Челси” учун муҳим ўйинчи мақомини сақлаб қолди ва ҳатто “Олтин тўп” учун даъвогарлар қаторида эди, Бен Чилуэлл (50,2 миллион евро) эса ўтган мавсумда жуда зўр ўйнади, лекин жароҳат сабаб деярли 8 ой майдонда ҳаракат қилмади.

“Манчестер Юнайтед”

“Қизил иблислар”да тўққизта трансфердан учтаси фойдага ишлади. Поль Погба (105 миллион евро) жамоага қайтганидан кейинги дастлабки йилларда “МЮ”нинг асосий умиди эди, дастлабки тўрт йилда унинг нархи ўсиб борди, кейин эса пасайишни бошлади. “Заҳарли” муносабатлар ҳар доим узоқ муддатли муаммоларни келтириб чиқаради. Погба “Манчестер Юнайтед” бошқарувидан нафратланиши аниқ, аммо у фаолиятидаги энг яхши йилларини айнан шу ерда ўтказган бўлса керак. Унинг 2018 йилги даражасига қайтиши аниқ эмас.

Ромелу Лукаку (84,7 миллион евро) Моуриньо даврида порлаган, Бруно Фернандеш (63 миллион евро) эса бугун жамоанинг энг муҳим футболчиси (“Манчестер Юнайтед”нинг ўн йилликдаги энг яхши трансфер).

Қолган трансферлар тўлиқ муваффақиятли эмас, Харри Магуайр замонамизнинг энг зўр ҳимоячиси эмас, лекин энг қиммати. У ҳар доим ҳам ўзига муносиб бўлган нарсага эриша олмайди, у фақат замонавий “Манчестер Юнайтед”нинг тизимли муаммоларини кўрсатиб беради. Санчо (85 миллион евро) мавсумни бой берди. Марсяль (60 миллион евро) “Монако”дан кўчиб ўтганидан кейин Премьер-лигада адашиб қолмади, лекин у ҳам жамоани янги босқичга олиб чиқа олмади. Уан-Биссака (55 миллион евро) кўп имкониятларга эга бўлди, лекин бу мавсумда у қадар ёрқин таассурот қолдирмади.

“Реал Мадрид”

“Реал Мадрид” бизнинг рўйхатимизда биринчи ўринда. Иккита трансфер умуман фойдасиз бўлди. Мадриддаги Эден Азар (115 миллион евро) ўзининг энг ёмон нусхасига айланди (биринчи навбатда жароҳатлар ва режимнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли), Лука Йович (63 миллион евро) эса Бенземанинг соясидан мустаҳкам жой олди. Бироқ сербнинг соғлиғида доимий муаммолар (ҳатто тишлари туфайли) халақит бермоқда.

Бейлнинг Мадриддаги дастлабки мавсумларида голф ҳақида кам одам ҳазиллашарди ва у Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб лаҳзаларни, жумладан, 2014 йилги “Атлетико Мадрид”га қарши ўйиндаги 110-дақиқада гол ургани ва 2018 йилги финалда “Ливерпуль” посбонини қандай доғда қолдирганини яхши биласиз.

Хамес умуман умидларни оқлай олмади ва 30 ёшида Қатарга жўнаб кетди, лекин айнан “Реал Мадрид”да юлдузга айланди. Бир оз вақт тўп тепгач, ижарага бериб юборилди.

Эдер Милитао ўтган мавсум ўртасидан бери асосий таркибда ва ушбу мавсумни юқори савияда ўтказди.

“Барселона”

Каталонияликларнинг саккизта трансферидан иккитаси муваффақиятсиз амалга оширилди – Коутиньо (дастлабки мавсумни ҳисобга олмасак) ва Миралем Пянич шунчаки ғойиб бўлди.

Иккита шубҳали трансфер – Гризманн ўзининг ёрқинлигини йўқотди, Френки де Йонг Бускетс каби муваффаққиятли ўйин кўрсата олмади, гарчи у ўйин вақтини олган бўлса ҳам. Дембеледа эса, ушбу мавсумда ўсиш кузутилди.

Саккизта трансфердан учтаси муваффақиятли бўлган – Неймар, Суарес ва Ферран Торрес (нисбатан).

“Бавария”

“Бавария” бор-йўғи икки марта 50 миллиондан ортиқ трансферни амалга оширди – Льюк Эрнандес ва Лерой Сане. Иккала ўйинчи ҳам ўз қадрини йўқотди, аммо бу унчалик аҳамиятли эмас. Мюнхенда ҳар иккисига ҳам ишонишади.

“Ювентус”

“Зебралар” амалга оширган катта суммали бешта трансфердан биттаси аниқ муваффаққиятсиз – Артур ҳар мавсумда камида бир ой майдонга тушмайди.

Влаҳовичнинг трансферини баҳолашга ҳали эрта, “Ювентус”га ҳозир Де Лигтнинг ишончли ўйини кўпроқ керак.

Игуаин ва Роналду жамоага маҳаллий совринларни олишга ёрдам беришди. Бироқ... Роналдунинг нархи кескин пасайишда давом этди.

Бу ҳолатда топ-клубларнинг муваффақиятли трансферлари фоизини солиштириш маъносиз. Ўйинчилар учун турли вақтларда ҳар хил пул тўланган. Фақатгина “Ман Сити” ва “ПСЖ”даги ўйинчилар ўзларига сарфланган пулларни нисбатан оқлашган. Қолган клубларда эса муваффаққиятсиз фаолият юритган қимматбаҳолар сони кўпроқ.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:38, 20.06.2022. Ўқилди: 6103 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.