Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2658 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европага катта миқдорда сармоя киритаётган америкалик ишбилармонлар футболни “ўлдирмоқда”ми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Америкалик сармоядорлар Европа футбол бозорини эгаллашда давом этмоқда: ҳозирда АҚШ ишбилармонлари томонидан тўлиқ ёки қисман назорат қилинадиган камида 54 та клуб мавжуд. Европада футболнинг америкалашуви глобаллашув оқибати каби кўринади, бу кўп ҳолларда фойдали таъсир кўрсатади. Шунчаки, маҳсулотга ёндашув тубдан ўзгариб, шу билан уни сезиларли даражада жонлантиради.

Бироқ америкаликлар “бизнес” деб аталган ўйинда энг зўри. Сабаблари кўп: менталитет, маданият, қолаверса, мухлисларнинг футболга муносабати ҳам. Агар Америкада ҳамма нарса дастлаб маҳсулот (гугурт, футболка, жамоа – буларнинг барчаси сотилиши мумкин) атрофида айланса, Англияда мухлисларнинг футболга муносабати бошқача. Улар учун бу биринчи навбатда анъана ва қадриятдир. Кўпчилик мухлислар америкаликларнинг асосий мақсади пул топиш эканлигини яхши билишади ва бу уларнинг сотиб олишга бўлган муносабатига таъсир қилади. Мулкдорлар томонидан максимал фойда олиш истаги кўпинча клублар ва мухлислар ўртасида узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган алоқаларнинг бузилишига олиб келади.

Шунга қарамай, америкаликлар ҳали ҳам Европа жамоаларига инвестиция киритади ва бу ҳар доим ҳам норозиликларга сабаб бўлмайди.

Асосийсидан бошлайлик: америкалик инвесторларга Европа футболи нима учун керак? Нега улар ички бозорни ривожлантирмайдилар?

Биринчи сабаб – Шимолий Америка клублари қийматига нисбатан паст миқдордаги жамоалар. Мисол учун, NFL’да жамоасини сотиб олиш учун ўртача 3,5 миллиард доллар сарфлаш керак, NBА жамоалари 2,4 миллиард доллар ва Бейсбол олий лигаси клублари эса 2,07 миллиард доллар туради. Европа футболи нарх эътибори билан нафақат ўта бой америкалик сармоядорларни, балки “ўрта синф бойлари” деб аталган бизнесменларни ҳам ўзига жалб эта олади.

“MLS жамоаларининг тахминий қийматига қарасангиз, уларнинг бу активларнинг ҳақиқий иқтисодий қийматига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сиз буни Европа билан таққослай бошлайсиз ва “Хюстон Динамо”ни сотиб олиш учун кўп пул сарфлашингиз ёки бу пулнинг ярмига Италия А Серияси клубини сотиб олишингиз мумкинлигини тушунасиз. Сиз футбол жамоасига эгалик қилишдан жуда хурсанд бўласиз, чунки иқтисодий хавф анча паст бўлади”, – деган эди Лондон Иқтисодиёт мактаби профессори Крис Андерсон.

Иккинчи сабаб – глобал рақамлаштириш. Рақамли технологияларни жорий этиш постиндустриал жамиятга ўтгандан кейин цивилизация ривожланишининг ажралмас қисмига айланди ва спорт ҳам бундан мустасно эмас. Спорт нафақат умумий тараққиётдан ажралган ҳолда мавжуд бўлмагани, балки кўнгилочар индустриянинг бир қисми бўлгани учун ҳам шундай. Технологиядан фойдаланиш янги мухлисларни жалб қилиш, мавжудларнинг қизиқишини сақлаб қолиш, ҳомийларни қизиқтириш ва, энг муҳими, кўпроқ даромад келтириши мумкин бўлган ноёб тажрибаларни яратиш учун имкониятлар очади. Америкаликлар узоқ вақтдан бери ўйин-кулги соҳасида биринчи ўринда туришган ва кўнгилочар бизнес кўпчилик улардан ўрганадиган нарсадир.

Мана оддий мисол: 2017 йилда Формула 1 сериясини тарғиб қилувчи гуруҳни Американинг Liberty Media корпорацияси сотиб олди. Бир йил ўтгач, улар Netflix’нинг Drive to Survive сериясига буюртма беришди, шундан сўнг Қўшма Штатлардаги Ф-1 мухлислари сони бир неча баравар кўпайди. Телевизион томошабинлар ҳар бир пойгада 500 мингдан 1,5 миллионгача сакрашни кўрсатдилар. Бу, ўз навбатида, жамоаларга янги ҳомийларни жалб қилди, шунингдек, телевизион шартномалар нархининг ошишига олиб келди.

Америкаликлар Европа клубларига келганларида, кўпинча таъсир кўламини кенгайтириш ҳақида гапиришади, бу эса янги бозорларни эгаллашни назарда тутади. Рақамлаштиришсиз бунинг иложи йўқ. Масалан, стадиондаги спиртли ичимлик чегирмалари билан Хитойдаги мухлисларнинг қизиқишини қозониш имконсиз – уларга эришиш учун технология керак.

Учинчи сабаб – пандемия. Глобал пандемия Европа клубларини жуда заифлаштирди. UEFA’нинг сўнгги икки мавсумдаги тадқиқоти шуни кўрсатдики, топ жамоалар жами 7,91 миллиард доллар йўқотган: 2020 йилда 3,39 млрд. ва 2021 йилда 4,52 млрд. Йўқотишларнинг асосий қисми бўш стадионлар (чипталар сотишдан тушган даромад 88 фоизга қисқарди), шунингдек, трансфер тўловларининг камайиши (40 фоиз) сабаб бўлди. Аммо бу инвесторлар билан янги битимлар тузиш учун қулай шарт-шароитни ҳам яратди.

Яъни, клублар йўқотишларни тўғирлайди, уларга пул керак, активларининг нархи пасаяди, чунки яхшиланиши керак бўлган салбий баланс мавжуд. Америкалик инвесторларда маблағ бор, шунингдек, маҳсулот сифатида Европа футболига катта (ва узоқ муддатли) қизиқиш мавжуд. Масалан, 2021 йилда “Кристал Пэлас” президенти Стив Периш инвестор қидира бошлади ва бу уни Жон Текстор томон етаклади. Guardian газетасининг хабар беришича, америкалик ўз улуши учун 87,5 миллион фунт тўлаган ва шу тариқа клубнинг учинчи акциядорига айланган. Текстор бир йил аввал “Бенфика”дан улуш сотиб олмоқчи эди, чунки у Европа футболига иштиёқманд инвесторлардан бири.

Пандемия фонида Италияга америкалик инвесторларнинг катта оқими кириб келди. 2020 йилда бир вақтнинг ўзида тўртта жамоа АҚШ ишбилармонлари назоратига ўтди, 2021 йилда эса яна олтита клуб билан шундай воқеа содир бўлди. Иккинчидан, “Милан”ни баъзи америкаликлардан бошқалар сотиб олишди: “Red Bird Capital” инвестиция компанияси “Elliott Advisors” билан клубни сотиб олиш бўйича келишувга эришди ва лойиҳа 1,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.

“Red Bird” компаниясини собиқ банкир Жерри Кардинале бошқаради, у тахминан бир йил олдин Бейсболнинг “Ливерпуль” ва “Бостон Ред Сокс” клубларига эгалик қилувчи “Fenway Sports Group” холдинг компаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олган.

Ҳозир Италия футболида америкалик инвесторларга қарашли 11 та клуб бор (фақат Англияда кўпроқ – 18 та). Ишбилармонларнинг фикрича, у ердаги жамоалар бошқа лигаларга нисбатан паст баҳоланади, айниқса пандемия даврида активлар нархи кескин тушиб кетган. “Биз бу ерда ривожланиш босқичи туфайли ўсиш учун кўпроқ жой кўрмоқдамиз”, – деди “Женоа”га эгалик қилувчи “777 Partners” компаниясининг бошқарувчи директори Хуан Арcиниегас.

Тўртинчи сабаб – бизнес қуриш имконияти. АҚШдаги франчайзинг модели Европа тузилмасидан кескин фарқ қилади. Америкада ижтимоий тармоқлардан тортиб трансферларгача бўлган ҳамма нарса лига томонидан назорат қилинади. Бир томондан, буни ижобий баҳолаш мумкин, чунки барча соҳа демократия ва либерализм ҳукм сурадиган аниқ қурилган тизимга эга. Бошқа томондан, инвесторлар мустақилликка эга эмас.

Қайд этилишича, Европада “футболни ҳақиқий бизнесга айлантириш йўлларини топиш анча осон, аммо қийинчиликларга қарамай, америкалик инвесторлар учун энг асосийси рекламани рағбатлантириш тизими мавжуд.

Бу содда туюлиши мумкин, аммо Америка спорт бозори шунчалик гавжум ва рақобатбардошки, жамоа эгалари ҳар бир кичик омилдан пул ишлашга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, Европада анъаналарга чуқур содиқлик туфайли кўплаб мамлакатларда ўйинни тижоратлаштириш пойгасида анча орқада қолган футбол маданияти мавжуд. Бу ерда ижодкорлик учун жуда кўп жой борки, молиявий фойда олиш АҚШдагига қараганда анча осон. Айниқса, буни қандай қилишни тушунсангиз бўлди.

Бешинчи ва энг муҳим сабаб – пул ишлаш имконияти. Америкаликларга тегишли бўлган энг кўп клублар Англияда тўпланган. Улардан саккизтаси АПЛда, шунингдек, Чемпионшип ва Биринчи лигада ҳам бор. Ҳаммаси бўлиб америкаликлар томонидан тўлиқ ёки қисман назорат қилинадиган 18 та жамоа мавжуд бўлиб, Англия энг қиммат телевизион шартномалар ва катта мукофот пуллари манбайига эга.

Масалан, “Милан”ни олайлик. 2018 йилда Американинг “Elliott Advisors” компанияси жамоа акцияларини сотиб олгач, клуб баланси 37 миллион долларга камайди. Уч йил ўтиб, улар молиявий ҳисоботларини 70 миллион долларлик плюс билан ёпди. Жамоа етти йил ичида биринчи марта Чемпионлар лигасига чиқди ва бу мавсумда 11 йил кутилган А Серия чемпионлигини қўлга киритди. Шу билан бирга, “Милан” учун янги америкалик харидорлар топилди ва улар клубни молиявий барқарорлик билан таъминлашда давом этишга тайёр.

Европа футболига сармоя киритаётган америкалик инвесторлар ким? Уларни бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин.

Биринчиси, ўз бойликларини асосан хусусий инвестициялар орқали топган инвесторлар. Кўпинча, Европа бозорига киришдан олдин, улар Шимолий Америкада жамоани бошқаришда тажриба тўплаган, шунинг учун Европада ўз таъсирини кенгайтириш учун тажрибаларидан фойдаланишга қарор қилишади. Нима учун уларга спорт керак? Кўпинча, улар буни ўйинга бўлган муҳаббатлари билан боғлашади, лекин аслида улар жамоани узоқ муддатга сармоя киритиш кейинчалик мустақил активга айланишига умид қилишади. Тўғри, бу ҳар доим ҳам Европа футболи парадигмасига тўғри келавермайди, бундай ҳолларда мухлислар клуб эгаларининг ишига очиқ равишда норозилик билдиришади.

Иккинчиси, инвестиция фондлари бўлиб, уларни битта тадбиркор ёки гуруҳ бошқаради. Кўпинча улар турли мамлакатлардаги бутун жамоалар тармоғига ва ҳаттоки лигаларга эгалик қилишади.

Учинчиси, консорциумлар. Айнан шу пайтда бир нечта ишбилармонлар клубга эга бўлиш учун бирлашадилар. Улардан бири назорат пакетига эга бўлади, қолганлари эса миноритар акциядорларга айланади.

Европа футболи учун қандай афзаллик ва хатарлар мавжуд?

Афзалликлар

Ўсиш учун ажойиб имкониятлар. АҚШда бозор рақобатбардош, у ғоялар билан тўлиб-тошган, Европада эса 2010 йилларда ривожланиш нуқтайи назаридан қотиб қолган ўнлаб жамоалар мавжуд. Бундан ташқари, америкалик инвесторлар ўсиш учун катта имкониятларга эга бўлган таъсир кўламини кенгайтириш учун ички бозордан фойдаланадилар.

Якка ўзи қарор қабул қилиш қобилияти. Шимолий Америкада кўп нарса лиганинг ўз қарорларига боғлиқ, Европада эса ягона тартибга солиш йўқ, ўйинчига бўлган ҳуқуқлар клубга тегишли (бу шуни англатадики, жамоа футболчи розилигисиз уни хоҳлаганича тасарруф қилиши мумкин).

Озчилик улуши билан ҳам қарор қабул қилишда иштирок этиш имконияти. АҚШда бошқарувга аралашиш учун акцияларнинг назорат пакетига эга бўлиш зарур, Европада мулкнинг кичик улуши ҳам инвесторга бирор нарсани ҳал қилиш ҳуқуқини беради.

Хатарлар

Жамоа бошқарувига нотўғри ёндашув ёки клуб учун маъқул бўлмаган ниятлар молиявий ҳалокатга олиб келиши мумкин.

Тараққиёт етишмаслиги. Европадаги мухлислар америкалик инвесторлардан фарқли ўлароқ футболни маҳсулот сифатида қабул қилишмайди, шу сабабли капиталистик ёндашув мухлислар билан муносабатларга ҳам, бутун жамоа бошқарувига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Хулоса қиилиб айтганда, ҳамма ҳам ривожланишдан ортда қолиб кетавермайди. Топ-клублар анчадан буён маркетинг ва стратегик менежмент бўйича дунёда энг яхши, деб топилган Шимолий Америка ўқув қўлланмаларига тақлид қила бошлаган. Шунинг учун, футболни асраб қолишни истаган европалик бизнесменлар АҚШлик инвесторларни ҳеч нарсасиз қолдириши мумкин.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 16:00, 22.06.2022. Ўқилди: 2344 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.