Манба: "Интер" янги ҳимоячи билан беш йиллик шартномага келишиб олди
"Торино" ҳимоячиси Глейсон Бремер фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Манбага кўра, "Интер" ўтган йилнинг кузида футболчи билан 5 йиллик шартномага келишиб олган, бироқ туринликлар раҳбарияти 25 ёшли бразилиялик учун 35-40 миллион евро талаб қилмоқда. Олдинроқ “нерадзуррилар” футболчининг қимматлиги туфайли трансфердан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Transfermarkt портали Бремерни 35 миллион еврога баҳоланган.
Ўтган мавсумда ҳимоячи "Торино" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Киритилди: 14:15, 24.06.2022. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар