Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англиянинг учта клуби трансферлар бўйича мастер-класс кўрсатмоқда. "Челси" ва "Юнайтед" эса ҳалиям “ухлаяпти”

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

10 июнь куни Англияда трансфер ойнаси очилди. Деярли бир ой ичида барча клублар янги ўйинчиларни сотиб олиш учун 730 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади ва кетганлардан 345 миллион евро ишлаб олди.

Англияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади, аммо ҳозирча Англия премьер-лигасининг топ-клубларини ким кучайтирганини, кимлар сотилганини ва Англиянинг кучли олти жамоасидан қандай янгилар бўлиши мумкинлигини кўрамиз.

"Манчестер Сити"

Асосий футболчилардан Англиянинг амалдаги чемпиони ҳеч кимни йўқотгани йўқ. Ҳа, “Ман Сити”ни “Атлетико Паранаэнсе”га ўтган Фернандиньо тарк этди, аммо унинг ўрнига “шаҳарликлар” Калвин Филлипсни “Лидс”дан 48,75 миллион евро эвазига олиб келишди. Эрлинг Холанд ( 60 миллион евро) 52,2 миллион евро эвазига "Арсенал" футболчисига айланган Габриэль Жезуснинг ўрнини эгаллади.

"Манчестер Сити" “Арминия”дан дарвозабон Стефан Ортегани текинга олди. 29 ёшли дарвозабон иккинчи рақамли бўлиш ҳуқуқи учун Захари Стеффен билан рақобатлашишга ҳаракат қилади. Хулиан Алварес ҳам таркибга қўшилди. "Ривер Плейт" сафида 25 ўйинда 18 та гол урган 22 ёшли ҳужумчини қишда "шаҳарликлар" сотиб олди (17 миллион евро).

Жамоадан кетадиган футболчилар ҳали ҳам бордек, гўё. Олександр Зинченко ва Бернарду Силва янги клуб излашмоқда. Бернарду Хосеп Гвардиолага "Барселона"га ўтишни истаётганини айтган. "Ман Сити" эса бозордаги трансфер фаоллигини тўхтатмоқчи эмас: улар Маттейс де Лигт ва Серж Гнабрига кўз тикишмоқда.

"Ливерпуль"

Июн ойида "Ливерпул" бир қанча кераксиз футболчилар қутилди. Клубни Лорис Кариус (бепул), Дивок Ориги (бепул) ва Такуми Минамино (15 миллион евро) тарк этди.

“Ливерпул”нинг асосий сотуви Садио Маненинг “Бавария”га 32 миллион еврога трансфери бўлди. Унинг ўрнига мерсисайдликлар ҳужумида Дарвин Нуньес ўйнайди. 23 ёшли уругвайлик футболчи 2021/2022-йилги мавсумда “Бенфика” сафида 41 та ўйинда 34 та гол урди. Ундан ташқари "Ливерпул” Фабио Карвальога ҳам эга бўлди. У "Фулхэм"дан 5,9 миллион еврога келди. 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб сафида чемпионатда 36та ўйин ўтказган ва жамоа юлдузларидан бири бўлган. "Ливерпуль" шунингдек, "Абердин"нинг 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Калвин Ремсини (4,89 миллион евро) ўз сафига қўшиб олди.

"Ливерпул"нинг трансферлари шу билан тугамайдиганга ўхшайди. Роберто Фирминонинг "Ювентус"га кетиши ва "Боруссия Дортмунд"дан Жудь Беллингемнинг келиши эҳтимоли бор. Мерсисайдликлар англиялик футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр, аммо немислар 120 миллион евро сўрамоқда. Ярим ҳимоячи Жордан Хендерсоннинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрилмоқда.

“Челси”

"Челси" ҳозирча фақат йўқотишларга эга. Лондонликлар учта марказий ҳимоячи билан хайрлашди - Андреас Кристенсен ("Барселона"), Антонио Рюдигер ("Реал") ва Жейк Кларк-Салтер ("Қуинз Парк Рейнжерс"). Бундан ташқари, Сауль Нигес Мадриднинг “Атлетико” клубига, Ромелу Лукаку “Интер”га, Чарли Мусонда ва Даниэль Дринкуотэр эса шартномасиз қолиб кетишди.

Сотиб олишларга келсак, улар ҳозирча йўқ. Конор Галлагер ва Армандо Брой ижарадан "Челси"га қайтишди. Улар 2021/2022 йилги мавсумни мос равишда "Кристал Пэлас" ва "Саутгемптон"да ижара асосида ўтказдилар.

"Челси" Маттейс де Лигт, Неймар, Рафинья, Криштиану Роналду ва Стерлингга қизиқиш билдирмоқда. Рафинья ва Стерлинг аллақачон "кўклар" билан шартнома борасида келишиб олишган. Фабрицио Романонинг фикрича, Стерлингнинг келишуви тахминан 41 миллион еврони ташкил қилади. Ҳужумчининг "Ман Сити"ни тарк этишига сабаб ўйин вақтининг чеклангани бўлган.

Ҳаким Зиеш ва Маркос Алонсо эса "Челси"ни тарк этиши мумкин.

"Тоттенхэм"

"Тоттенхэм" учта ажойиб трансферни амалга оширди. Энди ҳужумда Харри Кейн билан бирга "Эвертон"дан 58 миллион еврога сотиб олинган Ришарлисон ҳам порлайди. "Брайтон"дан Ив Биссума (29,2 миллион евро) ва "Интер"дан тажрибали Иван Перишич (бепул) жамога келиб қўшилди. Шунингдек, “Тоттенхэм” “Саутгемптон”дан 34 ёшли дарвозабон Фрейзер Форстерни олди.

"Арсенал"

“Канонирлар” “Сити”дан Габриэль Жезусни (52,2 миллион евро) олиб, Александр Ляказеттни “Лион”га қайтаришди (бепул). Шунингдек, “Арсенал” ярим ҳимоя чизиғини “Порту”дан Фабио Виейра (35 миллион евро) ва ўнг қанот ҳимоячиси сифатида “Сан-Паулу”дан 19 ёшли Маркиньос (3,5 миллион евро) билан мустаҳкамлади.

"Арсенал" бу ёзда икки футболчи орқали пул ишлаб олди: Маттео Гендузи 11 миллион еврога “Марсел”га ўтди, Константинос Мавропанос эса 3,2 миллион евро эвазига "Штутгарт" футболчисига айланди.

"Манчестер Юнайтед"

"МЮ" барчани текинга қўйиб юборди: Пол Погба, Хуан Мата, Жесси Лингард ва Эдинсон Кавани эркин агентга айланишди, 39 ёшли дарвозабон Ли Грант нафақага чиқди, Де Хеанинг ўринбосари Дин Хендерсон "Ноттингем Форест"га ижарага берилди, Неманя Матич эса Жозе Моурино бошчилигида ўйнайди. У “Рома”га текинга кетган. Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” Трансфермаркт томонидан 96 миллион еврога баҳоланган футболчилар учун 0 евро олди.

"Қизил иблислар" билан фақат "Фейеноорд"дан Тирелл Маласиани қўлга киритилди. У 15 миллион евро туради ва Люк Шоу ва Алекс Теллес билан рақобатлашади.
"МЮ" Криштиану Роналду билан хайрлашишни истамайди. Агар шундай бўладиган бўлса, эҳтимол Гнабри, Дибала, Эриксендан бири Манчестерга келади.

Хўш, асосий қаҳрамон - Френки де Йонг. "Барселона" ярим ҳимоячисининг трансфери "Манчестер Юнайтед"га 65 миллион еврога тушади. Бонус миқдори ҳали ҳал қилиниши керак, бу чамаси 20 миллион еврога баҳоланяпти.

Киритилди: 16:02, 07.07.2022. Ўқилди: 9345 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик