Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Франк Рибери сўнги пайтларда бош мураббий Лоран Бланнинг схемаларига мослашиб бормоқда ва жамоадошлари билан осон тил топишмоқда.
- Тайёргарликнинг бу босқичида ишлар қандай кетмоқда?
- Биз учта учрашув ўтказдик ва ҳар бир ўйин ижобий ҳислар уйғотди. Фақат биздамас, мухлисларда ҳам. Ғалаба қозонган сари ишонч ортиб бормоқда ва Европа чемпионатига яхши тайёргарлик кўриш имконини бермоқда. Аммо Англияга қарши ўйин бошқача бўлади. Балки биз идеал даражада эмасдирмиз, лекин ўйинимиз яхшиланиб бораверади. Кўнгилдагидай тайёргаликка эга бўлиш учун бизда вақт бор.
- Жамоага тўлик киришиб кета олдингизми?
- Ҳа, бу эртароқ содир бўлишини хоҳлардим. Йиғиннинг бошидан бери ишлар қандай кетаётганидан қониқяпман. Мен учун ўзимнинг голли ҳужумларда иштирок этишим жуда муҳим. Биз жамоа ичида ва мухлислар билан ҳам муносабатни яхши йўлга қўя олдик.
- Сизнинг Бензема билан ўзаро тушуниб ўйнаётганингизни ҳамма сезяпти.
- Ҳа, биз бир-биримизни тез тушуна олдик, ёнма ён ўйнасак бизга осон бўляпти. Ҳаётда ҳам доим биргамиз. Евро-2012да омадли иштирок этиш учун барча ҳаракатларни қила оламиз. Жамоа ичидаги муҳит яхши, ўзимни аъло ҳис қилмоқдаман.
- Яқинда Англия билан ўйин. Сабрсизлик билан кутяпсизми?
- Биз босқичма босқич тайёргарлик кўрамиз. Тайёргарликни зўраки кучайтирмаслик керак, чунки ҳали бир неча кун бор. Бу ўйингача юқори нуқтада бўлишимиз учун яхшилаб дам олишимиз ва машғулот ўтказишимиз керак.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).