Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳаммад Султонов: «Йўқ, «жонли қопча» эмасмиз...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тожикистонлик Муҳаммад Султонов Россия МФЛ (Миллий футбол лигаси)нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

Айтиш жоиз, қуйи лигада жами 248та ўйин ўтказган, РПЛдаги деб­ютини «Ротор»да нишонлашга улгурган 29 ёшли вингер «Торпедо»да чинакамига очилди. Ўтган мавсум 30та ўйинда 15та гол урган Султонов энди РПЛни забт этишга шайланмоқда. Тожикистонлик ярим ҳимоячи «СЭ» мухбири билан суҳбатда буни яшириб ўтирмади.

- Аввало, ўтган мавсум ҳақида - «Торпедо»нинг шундай муваффақияти кутилганмиди?

- Клуб учун ажабланарли томони йўқ. Зеро, мавсум бошида олдимизга РПЛга чиқиш вазифаси қўйилганди ва якунда буни бажардик.

- Одатда Россия клублари ёзда йиғин учун Авс­трия ёки бошқа мамлакатга борарди...

- Ҳозир Москвада шуғулланяпмиз. Эҳтимол, майдон сифати Европаникидан бироз пастдир, лекин бошқа масалаларда ҳаммаси ўхшаш. Йиғинларда ҳамиша оғир юкламалар берилади. Қисқаси, қаерда ишлашнинг катта фар­қи йўқ.

- Бунга қадар «Ротор»нинг РПЛдаги ўйинларида қатнашгансиз, энди «Торпедо» билан юқорига қайт­дингиз...

- «Ротор»нинг атиги 6та ўйи­нида иштирок этиб, сентябрь ойидаёқ «Нижний Новгород»га кўчиб ўтгандим. Энди яхши тайёргарлик кўриб, муносиб ўйнашни хоҳлайман. Биз шунчаки, «жонли қопча» бўлмоқчи эмасмиз, бўлмаймиз ҳам. Ўйлайманки, нималарга қодирлигимизни борича кўрсата оламиз. 

- Раҳбарият янги мавсум учун жамоа олдига қандай вазифалар қўймоқда?

- Ҳозирча бу борада аниқ гап йўқ. Ҳаммаси кейинроқ муҳокама қилинса керак.

- 1-турдаги рақиб - «Сочи» ҳақида нималарни биласиз?

- Яқинда жамоа бошқарувини Вадим Гаранин қўлга олди. Уни «Енисей»даги ишидан биламан - «тики-така» услубига таянади. Қисқаси, «Сочи» худди «Енисей» каби ўйнайдиган бўлса, унга қандай қаршилик кўрсатишни яхши биламиз.

- «Торпедо»нинг ўз стадио­нида ўйнамаслиги мушкулот туғдирмайдими?

- Нега ўзимизники эмас экан? «Торпедо» анъанавий  тарзда «Лужники»да ўйнайди. Шахсан мен «Восточка»да ҳали ўйнаган эмасман. Ҳа, бу арена «Торпедо» билан боғланган ҳар бир киши учун қадрдон уй мақомида, аммо у ерда ҳозирча реконструкция кетмоқда. Биз учун асосийси - қаерда ўйнашдан қатъий назар, мухлисларни қувонтириш.

- Александр Кержаков «Нижний Новгород»дан кетди. «Торпедо»га ўтишдан олдин айнан унинг қўл остида шуғуллангансиз. Кержаковнинг бош мураббий сифатидаги фао­лиятини қандай баҳолайсиз?

- Мураббий ишига клуб раҳбарлари баҳо беришлари керак, ҳар ҳолда, бу менинг ваколатимга кирмайди. Билишимча, Кержаков зиммасига клубни РПЛда олиб қолиш вазифаси қўйилганди ва у буни уддалади.

Д.Алимов тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:40, 16.07.2022. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик