Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Тўхтаев: “Навбаҳор” чемпионлик учун бемалол кураша олади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" 22 июль куни Тожикистоннинг 10 карра ва амалдаги чемпиони “Истиқлол” (Душанбе)га қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказиб, унда жанговар – 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашув якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи Алишер Тўхтаевни суҳбатга тортдик. Душанбеликлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.       

Умуман олганда ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли, мазкур ўйин ҳар икки жамоага ҳам қийинчилик туғдирди. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди, дейиш мумкин. “Навбаҳор”да ҳам, жамоамизда ҳам бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Мезбонлар ҳисобни очишганидан сўнг, биз тезда қарши ҳужумга ўтиб, жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлдик.

Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” анча ҳужумкор ўйин намойиш этган ҳолда, майдон маркази ҳамда ҳужумда тўпни кўпроқ назорат қилди. Шогирдларим эса майдон эгаларига имконият бермасликка ҳаракат қилишди ва бунинг уддасидан чиқа олишди.

– Ушбу ўртоқлик баҳсига қадар “Навбаҳор” ҳақида маълумотга эгамидингиз?

-  Бўлмасамчи! Мен нафақат Ўзбекистон Суперлигаси, балки Про-лига, Биринчи лига баҳсларини ҳам доимо кузатиб бораман. “Навбаҳор”нинг жорий мавсумнинг 1-даврасини пешқадам сифатида якунлаганидан хабарим бор. Албатта, муддатидан олдин жамоани чемпионлик билан  табриклай олмайман. Бироқ “Навбаҳор” мавсум якунида ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман. 

- Мана, бугун “Навбаҳор”нинг ўйинига бевосита гувоҳ бўлдингиз. Жамоанинг жорий мавсумдаги Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

Чемпион бўлиш, совриндорлар сафидан жой олиш имконияти барча жамоаларда бор. Фақат гап ундан қандай фойдаланишда. Бугунги рақибимиз “Навбаҳор” борасида тўхталадиган бўлсам, жамоа маҳоратли футболчилардан ташкил топган ажойиб таркиб, яхши ўйин услубига эга ва чемпионлик учун бемалол кураша олади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян билан жуда яқин бўлмасамда, уни қандай мутахассис эканлигини жуда яхши биламан ва мазкур мураббий қўл остида “Навбаҳор” чемпионлик унвонини қўлга киритишига тилакдошман.  

- Бугунги ўйинга 10.000 нафарга яқин мухлис ташриф буюрди. Бу борадаги фикрингиз...

- Ишқибозларга ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман. Бугун наманганлик мухлисларнинг жуда фаол эканликларига гувоҳ бўлдим. Улар “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаган ҳолда, олдинга боришга ундаб туришди. Мухлисларнинг руҳан қўллаши эса футболда муҳим омил ҳисобланади.

-  Жорий мавсумда “Истиқлол”нинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Жамоада ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар, “Истиқлол”нинг олдига фақат бир мақсад, яъни, жамоа иштирок этаётган барча турнирларда зафар қучиб, кўпроқ совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилади. Бу йил ҳам чемпионлик унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. 

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 06:10, 23.07.2022. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик