Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бутун Англия мафтун

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нидерландиялик иқтидор Коди Гакпо ҳозирда бутун АПЛ нигоҳида. ПСВ ҳужумчиси жумладан, «Лидс», «Арсенал» ва «Ливерпуль» каби клублар эътиборида турибди.

Хўш, бундай кучли қизиқишнинг боиси нима? Ўзи Коди қандай футболчи?

2016 йилнинг ноябрида ПСВ тизимидаги U-21 жамоа­сида дебютини нишонлаган 17 ёшли йигитча қисқа вақт ичида 17та гол ва 6та самарали узатма тўплагач, уни зудлик билан асосий таркибга жалб этишганди. Коди шу тариқа 18 ёшида «Фейеноорд»га қарши кечган ўйин- (3:1)да Эредивизионда кўриниш берди ва мавсум-2018|2019да 5та гол ассистентига айланди. Ваҳоланки, майдонда жами 400 дақиқадан камроқ ҳаракатланганди. Гакпо шундан буён 3 мавсум давомида ПСВнинг чемпионатдаги 45та голида иштирок этди. Эътиборли жиҳати, у ўйинларда ўртача ҳисобда 67 дақиқадан тўп сурган ҳолда, шундай натижага эришди.

Коди Гакпо - универсал ҳужумчи, қанотлар, марказ ва ҳаттоки, сал олдинроқда ҳам самарали тўп суришга қодир. Айниқса, чап қанотда ўзини эркин ҳис қилади. 2019|2020 ва 2020|2021 йиллар мавсумларини барқарор (ҳар бирида 7тадан гол) ўтказган ҳужумчи охиргисида голеадорлик маҳоратини ошириб, рақиблар дарвозасини 12 марта нишонга олди. Бўйи нақ 189 сантиметрга тенг футболчи жисмоний қувватидан максимал даражада фойдаланади, яна катта гавдасига қарамай, рақибларини юқори тезлик эвазига қийнаб қўяди. Гакпо нафақат жисмоний, балки техник маҳорат бобида ҳам, ўйин вазиятини аниқ баҳолашда ҳам кўплаб тенгдошларидан яққол ажралиб туради. Дейлик, тўп билан муомала пайти ҳамиша оптимал вариант излайди ва керакли паллада зарба йўллаш ёки қулайроқ вазиятда турган жамоадошини тўп билан таъминлашни пайсалга солмайди. 

Гакпо шунинг баробарида ортиқча финтлар билан вақт йўқотишни ёқтирмайди. Бунинг ўрнига тўп йўналишини гавдаси ёрдамида ўзгартириб, рақибдан айланиб ўтганча тезкор узатмани амалга оширади. Айнан самарали узатма вариантини тез танлаш қобилияти Гакпони ПСВда етакчи ихтирочилардан бири мақомига кўтарди. Мисол учун, охирги мавсум Эредивизионда хавфли вазиятларнинг дақиқаларга нисбатан ўртача сони бўйича биргина тажрибали Душан Тадич  22 ёшли йигитдан яхшироқ натижа қайд этди. Гакподаги яна бир ижобий хислат шуки, у ҳимояга кўмаклашишни ҳам сира унутмайди. Буниси энди қатъияти ва меҳнатсеварлигидан нишонадир. 

Ҳа, Коди хатолардан ҳам холи эмас. Дейлик, баъзида тўпга дастлабки тегинишда шошиб қолади, гоҳида қарор чиқаришда адашади. Лекин бундай камчиликларга вақт ўтиши билан барҳам бериш мумкин. Ҳужумчи яна ҳаракатлар аэродинамикасини ҳам кучайтириши лозим - бўйи 189 сантиметр бўла туриб, шу пайтгача боши билан бирорта гол ургани йўқ. Муҳими, Гакпо ўта хотиржамлик билан тўп суради, рақиб жарима майдони ичида ўзини йўқотиб қўймайди. Хушбичим қомати ва чопқирлиги ҳам унга нисбатан қизиқишни оширишига шубҳа йўқ. Қисқаси, янги мавсум Гакпонинг савияли профессионал футболчига айланишига туртки бериши мумкин. Ҳужумчи учун энг муҳими - янги иш жойида етарли ўйин амалиётига эга бўлиш. Чунки у барча фазилатлари ва камчиликларини фақат майдонда намо­йиш этиши мумкин. Хулоса шуки, Коди АПЛнинг кўплаб клублари, жумладан, «Лидс»да ўз ўрнини бемалол топиши ва «сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмайдиган» даражада фаолият юритиш салоҳиятига эга. 

 

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:28, 31.07.2022. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик