Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хорватия сафари «Бунёдкор» учун маҳорат мактаби вазифасини ўтади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хорватия футболи ҳақида ортиқча таърифга ҳожат бўлмаса керак. Дунё футболига Давор Шукер, Лука Модрич каби суперюлдузларни тарбиялаб берган юртда бугунги кунда ҳам янгидан-янги номлар кашф этилмоқда.

Эътиборлиси, хорватлар ҳеч қачон бугунги кун муваффақияти билан тўхтаб қолмайдилар ва янгидан-янги марралар сари дадил илдамлашда давом этишяпти. Футболи йил сайин тараққий этиб бораётган хорватлар, табиийки, ўзлари учун муносиб бўлган давлатлар билан ҳамкорлик ришталарини боғлашади.

Маълумки, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сўнгги пайтда Хорватия футболи билан яқиндан ҳамкорлик қилишни бошлади. Мақсад ҳар икки томон учун манфаатли бўлган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.

“Асосий мақсад, биринчи навбатда, болалар-ўсмирлар футболи соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ўзбекистонлик ёш мураббийларнинг Хорватияда амалиёт ўташлари, европалик малакали мутахассисларнинг юртимизга келиб, семинар ва тренинглар ташкил этишлари, ўз иш услуби ва тажрибалари билан ўртоқлашишлари, Ўзбекистонда ва Хорватияда ташкил этиладиган мусобақаларда ҳар икки давлат жамоаларининг қатнашишларидир. Бир сўз билан айтганда, “Бунёдкор” футбол клуби Хорватия билан ҳамкорликда ўзбек футболига янгиликлар татбиқ қилишни мақсад қилган”, - дейди “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев.

Ўзаро ҳамкорлик ришталари йўлга қўйилгач, ўтган қисқа вақт ичида бир нечта амалий ишларга ҳам қўл урилди. Бу ҳам, ўз навбатида, режалар нечоғлик жиддий эканлигидан далолат беради. Яқинда “Бунёдкор”нинг учта ёш жамоаси Сплит шаҳрида ташкил этилган халқаро “Далматинко” кубогида муваффақиятли иштирок этиб қайтишган эди. Мазкур ҳамкорликнинг давоми сифатида “Бунёдкор” U-21 ёшлар жамоаси 18-30 июль кунлари Загреб шаҳрида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Иван Бошкович мураббийлигидаги жамоа йиғин давомида 4та назорат-синов учрашувида майдонга тушди. Рақибларнинг учтаси Хорватия чемпионатининг қуйи лигаси иштирокчилари – “Медимурье”, “Полет” ва “Сегеста” клублари бўлган бўлса, тўртинчиси- мамлакат ички чемпионатининг амалдаги ғолиби,“Динамо” Загреб жамоасининг ўринбосарлари бўлди.

Дастлабки учрашувни “қалдирғочлар” “Медимурье” клубига қарши ўтказишди. Биринчи бўлимда гарчи ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни очиш учун қатор қулай вазиятлар юзага келган бўлсада, биргина гол киритилди. Ушбу гол мезбонлар вакили Дорде Магделинич ҳисобига ёзилди. Танаффусдан кейин ҳам ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечган бўлсада, дарвозага битта гол киритилди. “Бунёдкор” дарвозасига киритилган иккинчи голга Петар Хавойич муаллифлик қилди.Шу тариқа, қизиқарли кечган биринчи ўйин 0:2 ҳисобида якун топди.

Иван Бошкович шогирдлари иккинчи учрашувни Хорватиянинг энг номдор ҳисобланган,ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида мунтазам тарзда қатнашиб келадиган “Динамо” Загреб жамоасига қарши ўтказишди. Учрашувни кўтаринки руҳда бошлаган “Бунёдкор” ёшлари дастлабки 45 дақиқаликда сезиларли устунликка эга ҳам бўлишди. 8-дақиқада Абдуллоҳ Омоналиев томонидан киритилган гол эвазига “қалдирғочлар” биринчи таймни 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилишди. Аммо иккинчи тайм бошларида энди мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва 47 ва 50-дақиқаларда кетма-кет иккита гол киритишди. Ҳар икки гол ҳам Лион Шипош ҳисобига ёзилди. 2:1 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармади.

Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари учрашув ҳақидаги фикрларини қуйидагича изоҳлашди.

Иван Бошкович, “Бунёдкор” устози:
- Рақиб жуда кучли эди. Шунга қарамай, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Айниқса, биринчи таймда устунликка эга бўлдик ва биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Танаффусда бошқа ўйинчиларга ҳам майдонга тушиш имконини бердим ва 6 нафар ўйинчини алмаштирдим. Иккинчи таймни яхши бошлай олмадик. Тўрт дақиқа ичида 2та гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг йигитларимиз ўзларига кела бошлашди. Гарчи учрашувда имкониятни бой берган бўлсакда, жамоамиз ўйинидан қониқдим. Фурсатдан фойдаланиб, бизга Хорватияда ўқув-машғулот йиғининиўташимиз учун барча шароитларни яратиб берган “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Дамир Крзнар, “Динамо” Загреб устози:
- Аввало,“Бунёдкор” жамоасини ажойиб ўйин билан табриклайман. Бугун имкониятларга бой учрашув бўлди. Икки жамоа футболчилари яхши футбол намойиш этишди, деб ҳисоблайман. Рақиб жамоа биринчи таймда биздан яхшироқ кўринди. Чунки улар биринчи бўлиб гол киритишди ва жуда юқори прессингни амалга оширдилар. Иккинчи таймда биз баъзи ўзгаришларни қилиб, ўйинни ўз томонимизга оғдирдик. Бизда 20 нафар яхши даражадаги футболчилар бор. “Бунёдкор”да асосий таркиб ва захира ўйинчилари орасида фарқ бор экан. Рақибимиз ҳужумкор ва позицион футбол намойиш қилди ва бу менга ёқди. “Бунёдкор” ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Боиси, клубда ёшларга кўп эътибор қаратилади. Шу орқали улар катта тажриба тўплашади. “Бунёдкор” Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири ва у тўғри йўлдан боряпти. Жамоада яхши футболчилар кўп. Менга кўпроқ жамоа сардори Хуршид Убайдуллаев ёқди. У, ҳимоячи бўлса ҳам, ҳужумда яхши ўйнар экан.

“Бунёдкор” ўринбосарларининг навбатдаги рақиби Хорватия чемпионати 3-лигаси иштирокчиси, шимолий минтақа ғолиби - “Полет” клуби бўлди. Ушбу ўйинда дарвозаларга жами еттита гол киритилди. Шундан учтаси “қалдирғочлар” ҳисобига ёзилди. “Бунёдкор” таркибида киритилган голларга Искандар Солиев, Улуғбек Кенжаев ва Судайсий Жўрабоев муаллифлик қилдилар.

Сўнгги ўйинда ёшларимиз Хорватиянинг энг қадимий клубларидан бўлган, ташкил топган йили 1906 йил билан зикр этилган“Сегеста” жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Бу галги ўйинда индивидуал хатолар қимматга тушди. Ва йирик 0:3 ҳисобида имконият бой берилди.

“Европа жамоалари билан ўйнаш бизнинг тажрибамизни оширади. Хорватияда ўтказган йиғинимиз сермаҳсул бўлди. Кучли жамоалар билан куч синашдик. Ўйлайманки, бу ерда орттирилган тажрибаларимиз ички чемпионат ўйинларида ўз сўзини айтади. Бизга Хорватияда йиғин ўтказишимизга шароит яратиб берган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дейди “Бунёдкор” ўринбосарлари жамоаси ҳимоячиси Тоҳир Тўхтасинов.

Хорватия сафари ҳақида хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, ёшларимиз гарчи барча ўйинларда мағлубиятга учраган бўлсаларда, асосийси, мазкур учрашувлар орқали катта тажриба тўпланди. Бу эса яқин келажакда ўз сўзини айтишига ишонамиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:28, 04.08.2022. Ўқилди: 1690 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.