Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аёллар футболи: Трансфер ойнасидан ким қандай фойдаланди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жазирама ёз таътили ҳам ниҳоясига етди. Суперлига жамоалари иккинчи давра ўйинларини бошлаб юборишди, бугун танаффусдан кейинги Биринчи лиганинг илк ўйини, эртадан Про лига ва аёллар жамоалари ҳам майдонга тушишади. Хўш, аёллар жамоалари ёзги танаффусдан – трансфер ойнасидан қандай фойдаланишди?

 

Таркибини жиддий кучайтирган жамоа сифатида “Севинч” ва “Сўғдиёна” клубларини мисол қилиш мумкин. “Севинч”нинг ҳиндистонлик Дангмеи Грейс,  ганалик Мумуни Фусеина ҳамда камерунлик Нжолле Алвине Нгонжани қўшиб олгани, Туркия аёллар чемпионатида тўп сурган, тажрибали Солиҳа Ҳусниддиновани таклиф этгани ҳақида ёзгандик. Эътиборини чет эллик футболчиларга қаратишда “Сўғдиёна” ҳам “Севинч”дан қолишмади. Жиззахликлар таркибини япониялик Рико Ушижима ва туркиялик Чеминая Ана билан бойитишди. Шунингдек, бир мавсум Туркиянинг “Трабзонспорт” клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова ҳам иккинчи давра ўйинларини “Сўғдиёна” таркибида давом эттирадиган бўлди.  Қолаверса, “Пахтакор”дан Гулчеҳра Эшмаматова, “Қизилқум”дан Зебинисо Ғаниева ҳам энди жиззахликлар шарафини ҳимоя қилишади. Бугун Жиззахда янги келган футболчиларни таништирув маросими ташкил этилди.

Мазкур жамоаларни тарк этган футболчилар ҳам бор. “Севинч”нинг икки вакили -  Севара Рўзиева ва Ўғилой Сайдуллаева “Қизилқум”га ижарага берилди. “Сўғдиёна”да эса сезиларли йўқотишлар кузатилди. Жамоанинг   етакчилари Фусеина Мумуни ўтган мавсум якунидаёқ жамоадан кетганди, Танзиля Зарбиева ва Ўғилой Қўчқорова эса айни танаффус даврида оилавий шароитлари туфайли футболдаги фаолиятларини тугатишди. Яна икки легионер – грузиялик  Натиа Данелла ва Ани Дзадзуа ҳам ўз юртларига қайтиб кетишди.

 

АГМК таркибида атиги битта ўзгариш бўлди – ўзининг собиқ аъзоси, бир мавсум Туркиянинг “Трабзонспор” клубида ўйнаган Камила Зариповани рўйхатдан ўтказди. Ҳеч ким жамоани тарк этмади.

 

Ўтган мавсумни Туркия аёллар чемпионатида ўтказган тўрт нафар футболчиларимизнинг тўртинчиси Сетора Такабаева “Металлург” вакили эди ва айнан шу жамоага қайтишни режалаштирганди. Бироқ Туркия чемпионатининг сўнгги турларида оёғидан жиддий жароҳат олди, ҳатто жарроҳлик амалиётини ҳам бошидан кечирди. Айни пайтда даволанаётган Сетора келажагини айнан “Металлург” билан боғлашга умид қиляпти. Бекободликлар танаффус даврида ҳеч кимни рўйхатдан ўтказмади, аксинча, икки нафари жамоани тарк этди – Мухлиса Мардиева “Локомотив”га борди, Чарос Ғаниева эса турмушга чиққани муносабати билан вақтинча футболни тўхтатди.   

 

“Бунёдкор” ҳам бор-йўғи бир нафар футболчини таркибига қўшди – “Локомотив”дан Мафтуна Жўраевани. Танаффус даврида “қалдирғочлар” таркибини тарк этувчилар бўлмади.

 

“Пахтакор” бир футболчи билан хайрлашди, икки нафарини қабул қилди. Биринчи даврани “шерлар” билан ўтказган Гулчеҳра Эшмаматова иккинчи даврада “Сўғдиёна” таркибига бориб қўшилди. “Локомотив” аъзоси Шоҳида Файзуллаева ҳамда ўтган мавсумда “Бунёдкор”да ўйнаган, биринчи даврани майдон ташқарисида ўтказган Зуҳра Бердиева ҳам “Пахтакор” вакилига айланди.

 

“Локомотив”да ҳам келганлардан кўра кетганлар кўпроқ. Бекободдан Мухлиса Мардиевани, “Қизилқум”дан Мафтуна Жўраевани таклиф этди. “Темирйўлчилар” сафига қўшилган Мафтуна Жўраева андижонлик ҳисобланади, жамоани тарк этиб “Бунёдкор”дан рўйхатдан ўтган ҳудди шу исм-шарифдаги футболчи эса жиззахлик. Жамоани шунингдек, Фазилат Баҳромова (“Нефтчи”) ва Шоҳида Файзуллаева (Пахтакор”) тарк этишди.

 

“Қизилқум”да ҳам ўзгаришлар катта. Жамоа Гулнора Давронова (“Нефтчи”) ни эркин агент, Севара Рўзиева ва Ўғилой Сайдуллаева (“Севинч”) ни ижара асосида таркибига қабул қилди. Вазира Ҳайитова ва Мафтуна Жўраева гарчи биринчи даврада жамоада рўйхатда турмасаларда, сўнгги жамоаси сифатида “Қизилқум”дан кетган ҳисобланишди. Шунингдек, Феруза Жўрабоева (“Нефтчи”) ва Зебинисо Ғаниева (“Сўғдиёна”) ўз омадларини бошқа жамоаларда излашни лозим топишди.

 

“Нефтчи” “Локомотив”дан Фазилат Баҳромовани, “Қизилқум”дан Феруза Жўрабоевани қўшиб олди. Ўзининг ўтган йилги 1-лигадаги вакили Гулираъно Ҳасановани ҳам рўйхатдан ўтказди. Уч нафар футболчи жамоа билан хайрлашди  – Бахтишод Тўхтаева, Маржона Тўраева (иккаласи ҳам “Навбаҳор”), Гулнора Давронова (“Қизилқум”).

 

“Навбаҳор”да келганлар ҳам, кетганлар ҳам тенг бўлди. Собиқ футболчи, сўнгги йилларда Бахмал ва Зомин аёллар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган Нодира Туронова яна футболга қайтди, шунингдек, “Нефтчи”дан Бахтишод Тўхтаева ва Маржона Тўраева, “Қизилқум”дан Вазира Ҳайитова эндиликда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Аксинча,  Гулнавоз Турсунова, Мафтуна Норбоева, Диёра Валихонова, Рисолат Ҳамидуллаева бош мураббий ишончини оқламади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:42, 04.08.2022. Ўқилди: 1473 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик