Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна Роналду! Энди у энг кўп онлайн-ҳақоратланганлар рўйхатини бошқармоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шу кунларда футбол оламидаги энг кўп ва қизғин муҳокамага сабаб бўлаётган мавзулардан бири, Роналдунинг келажаги бўлиб турганди. Бунга эса "МЮ"нинг ҳозирги ҳолати ҳамда жамоа янги мураббийи бўлган тен Хагнинг Роналду билан муносабати сабаб бўлмоқда. Энди супер-юлдузнинг яна бир "қирраси" намоён бўлди. У "Twitter" ижтимоий-тармоғида мухлислар томонидан энг кўп ҳақоратларга сабаб бўлган футболчига айланган. Қуйида ушбу рўйхатнинг етакчиси бўлган Роналду ва бошқа юлдузлар ҳақида гап боради.

Португалия терма жамоаси сардори кўплаб ижтимоий тармоқларда 100 миллионлаб обуначиларга эга. Шулардан бири "Twitter" ҳисобланади. Шу билан бирга, мазкур тармоқ Роналдунинг шаънига ёмон фикр билдириш, уни ҳақоратлаш борасида ҳам етакчи ҳисобланар экан. Статистикага эътибор берсак, 2021 йилнинг 13 августь санасидан то 2022 йилнинг 24 январига қадар Роналдунинг "Twitter"даги саҳифасига жами 12520 та ҳақоратомус мазмундаги хабар йўлланган. Бу нарса айниқса, Роналдунинг "МЮ" кўчиб ўтгани (27 августь) ҳамда "қизил иблислар"нинг АПЛдаги натижалари салбийлашиб кетганидан сўнг, янада авж олган. Бу бир томондан 37 ёшли ҳужумчининг нақадар машҳур эканига ишора қилса, иккинчи томондан "МЮ"га келиш хато бўлганини ҳам изоҳлайди. Негаки, қўпол қилиб айтганда, футболчини сўкканларнинг кўпчилигини "МЮ"нинг ашаддий мухлислари ташкил этади.

Энди ушбу рўйхатнинг қолган қисмига эътибор берсак. "Манчестер Юнайтед" сардори Харри Магуайр бу борада иккинчи ўринни эгаллаган бўлиб, айни давр мобайнида 8954 та хабар айнан ҳимоячининг манзилига йўлланган ва уларнинг барчаси Магуайр шахсиятини ҳақоратлашга қаратилган. Юқоридаги хабарларнинг 2903 таси фақат бир кунда, 7 ноябрь куни, "МЮ" "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб (2-0), Магуайр бунинг учун мухлислардан кечириб сўраганидан кейин жўнатилган.
Кейинги ўринлардан ҳам асосан "МЮ" футболчилари жой олган. Улар ичида Рэшфорд (2557), Фернандеш (2464), Фред (1924) ҳамда Де Хеа (1394)лар номи келтирилган. Шунингдек, ўнталикда яқиндагина "Олд Траффорд"ни тарк этган юлдузлар, Жесси Лингард (1605) ва Поль Погба (1446) ҳам бор. Қолаверса, "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн (2127) ҳамда Жек Грилиш (1538) ҳам кучли ўнталикда мавжуддир.
BBC маълумотлар базасида келтирилишича, ўтган мавсумнинг дастлабки беш ойида "Тwitter"даги жами 2,3 миллион твитнинг 600 минги, айнан футболчиларни ҳақорат қилишга қаратилган экан.

Футболчиларнинг онлайн тарзда ҳақоратланиши, маълум воқеалардан кейин авж олади. Бу ҳақида Бирлашган Қироллик миллий ахборот ва сунъий тафаккур институти маълум қилди. Масалан, Магуайр "МЮ"нинг бир мағлубиятидан кейин атиги икки соат ичида шахсий аккаунтига 69 марта ҳар хил фойдаланувчилар томонидан айни бир ҳақоратомус хабар йўлланган. Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Бу борада эса барча ижтимоий тармоқ эгалари қайғуриши лозим ва айни дамда шу каби ишларга қарши Европа бўйлаб ташвиқот олиб борилмоқда.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:23, 04.08.2022. Ўқилди: 4521 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик