«Сити» АПЛни «Саутҳэмптон»га, «МЮ» «Эвертон»га қарши ўйин билан бошлайди
Англия премьер-лигасининг 2012/13 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, биринчи турда қуйидаги жуфтликлар ўзаро ўйинда майдонга тушишади:
«Арсенал» – «Сандерленд»
«Эвертон» – «Манчестер Юнайтед»
«Фулҳэм» – «Норвич»
«Манчестер Сити» – «Саутҳэмптон»
«Ньюкасл» – «Тоттенҳэм»
«Куинз Парк Рейнжерс» – «Суонси»
«Рединг» – «Сток Сити»
«Вест Бромвич» – «Ливерпуль»
«Вест Ҳэм» – «Астон Вилла»
«Уиган» – «Челси»
Премьер-лиганинг сўнгги тури 2013 йилнинг 19 май куни бўлиб ўтади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги дерби учрашувининг дастлабкиси 8 декабрь куни «шаҳарликлар» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Киритилди: 14:20, 18.06.2012. Ўқилди: 5311 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар