Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Англия Кубоги финали: Таҳлилчилар «Челси» – «Манчестер Сити» баҳси фаворитини маълум қилишди [0]

«Ливерпуль» мағлубиятга учраган ўйинда Ван Дейк рекорд ўрнатди [0]

«Ливерпуль» дарвозасига иккита гол урган Уоткинс рақиб ҳимоясининг заиф томонини айтди [0]

Фабрицио Романо: Хаби Алонсо «Челси» билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказди [0]

Эдин Жеко «Интер»нинг янги трансферини маъқуллади: «Уни порлоқ келажак кутмоқда» [0]

«Реал» нима учун айнан Жозе Моуриньо номзодини танлагани маълум бўлди [0]

Неймар уч йиллик танаффусдан сўнг Бразилия таркибида ЖЧ-2026 га боради [0]

Пеп Гвардиола кутилмаганда «Манчестер Юнайтед» футболчисини ўзининг севимли ўйинчиларидан бири деб атади [0]

«Манчестер Сити» «ПСЖ» юлдузи учун 115 миллион евро тайёрлаб қўйди [0]

«Реал» кутилмаганда япониялик футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олдиндаги 10та ўйин биз учун имконият». Вадим Абрамов ва футболчилар «Динамо» мухлислари билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 23 август куни «Динамо» жамоаси аъзолари ва клуб мухлислари ўртасида очиқ суҳбат шаклидаги учрашув ўтказилди.

«Динамо» жамоасининг Суперлига доирасидаги қониқарсиз натижалари самарқандлик мухлисларни ташвишлантираётгани ҳеч кимга сир эмас. Жамоанинг жонкуяр ва фаол мухлислари клубнинг қийин вазиятдан чиқиб кетиш ва кейинги режаларини муҳокама қилиш учун клуб раҳбарияти, мураббий ва футболчилар билан учрашишни сўраган эди. Уларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда «Динамо» стадиони марказий трибунасида жамоа раҳбарияти, мураббий, футболчилар ва ишқибозлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Очиқ суҳбат ва танқидий руҳда ўтган учрашувда мухлислар қийин вазиятда бўлган «Динамо»да иш бошлагани учун бош мураббий Вадим Абрамовга миннатдорчилик билдириб, клубнинг Суперлигада қолиши имконияти ҳақида сўрашди.

«Жамоанинг қабул қилганимга кўп бўлмади ва бу ерда иш бошлаётганда ҳам мендан бу ҳақда сўрашганида «Менга учта ўйин беринг, қўл остимда қандай жамоа борлигини кўрай, кейин саволингизга жавоб бераман», деган эдим. Ҳозирча «Сўғдиёна» ва «Қизилқум»га қарши икки ўйин ўтди, олдинда эса яна битта баҳс «Бунёдкор» билан ўтади. Ушбу учрашувдан кейин сизнинг саволингизга жавоб беришим мумкин. Бу ўйиндан кейин бу саволга ўзингиз ҳам жавоб топишингиз мумкин бўлади.

«Динамо»нинг иккинчи давра стартини муваффақиятсиз бошлаганини, турнир жадвали етакчилари - «Пахтакор», «Насаф», «Сўғдиёна» ва «Қизилқум»га қарши ўйин ўтказгани билан боғлаш, баҳонадек кўриниши мумкин. Мен учун ким билан ўйнаш эмас, биз қандай ўйнашимиз муҳимроқ. Ҳозирда ўйин ва натижа жиҳатдан яхши кўринмаётганимиз барчага аён. Энг аввало шуни тўғрилашимиз керак. Олдинда 10та ўйинимиз бор ва бу биз учун имконият. Лигада қолиш учун шундан камида 5тасини ютишимиз шарт. Акс ҳолда вазифани бажариб бўлмайди. Ҳозир сизга кўп ваъдалар беришим мумкин, аммо тушунинг, мен сеҳргар эмасман. Вазиятни яхши томонга ўзгартириш, лигада қолиш учун барчамиз бор кучимиз билан ишлаймиз. Бу футбол, олдинда нима бўлишини билмайсан», - деди Вадим Карленович (https://t.me/FCDinamo1960/11449).

Мухлислар билан учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Самарқандда энг аввало футбол инфратузилмасини яхшилаш, машғулот майдонлари кўпайтириш кераклигини айтиб ўтди.

«Самарқандда футбол инфратузилмасини яхшилаш лозим. Машғулот майдонлари бўлмаса, ёш футболчиларнинг ўсиб келиши қийин бўлади. Айнан шунга ҳам эътиборни кучайтириш керак. Бу муаммо фақат Самарқандда эмас, Тошкентда ҳам худди шу аҳвол. Футбол пойдевори яхшиланмаса, кейинчалик клубларда мен ёки Моуриньо келиб ишлайдими фарқи йўқ – натижа кўрсатиш қийин», - дейди Карленович.

Мухлислар томонидан жамоа легионерлари – дарвозабон Милое Прекович ва Михайло Йованович 1-даврада яхши ўйин кўрсатгани, 2-даврада эса негадир уларга ишонч билдирилмаётгани ҳақидаги саволни ҳам мураббий жавобсиз қолдирмади.

«Жамоага келганимда улар ўйнамаётган эдилар. Йованович жароҳатидан кейин бугундан машғулотларга киришди, Прекович ҳам машғулотларда ишламоқда, кўрамиз, у ҳам асосий таркибга қайтиши мумкин», - деди мураббий.

Шунингдек, мухлислар ҳимоя ва дарвоза чизиғидаги қўпол хатолар ҳақида гапириб, таркибда ротация қилиш борасида савол беришди, мураббий эса ҳимоя чизиғи нозик нуқта бўлиб турганини тан олди ва ўзгаришлар қилиниши мумкинлигини билдирди.

Қизғин савол-жавоблар остида ўтган учрашувда «Динамо» бош директори Учқун Қобилов ҳамда Эркин Бойдуллаев, Михайло Йованович, Марат Бикмаев, Элгужа Григалашвили сингари тажрибали футболчилар ўз фикрларини билдириб, мухлисларга қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирган ҳолда жамоа ва мухлислар бир кучга айланса, «Динамо»ни Суперлигада олиб қолиш учун охиригача курашишга ваъда беришди.

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:18, 24.08.2022. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик