Роберто Фирминонинг "Ливерпуль" сафидаги 100-голи деярли бўш дарвозага урилди. Аммо у ҳолат унитилади ва рақамлар доим ёдимизда қолади.
Албатта, у “Борнмут”га қарши ўйинда ўзининг 99-голини, 20 ой ичида “Энфилд”даги биринчи Премьер-лига голини урди. Ўша баҳсда у дубли эвазига юблей голини ҳам киритишга эришди.
Бу Фирминонинг имзоси эди.
"Ливерпул"даги фаолиятининг кўп қисмида у тўпурар эмас, балки снаряд таъминотчиси бўлган. Ўйинни қуриш учун “Бобби” асосан ортроқда ўйнар эди. Бошқаларга гол уриш имкониятини бериш эса у учун асосий иш бўлган.
АПЛ тарихида бор-йўғи 19 нафар футболчи бунга эришган, ҳозир эса Фирмино улар орасида.
Роберто бундай натижа қайд этишига 2015 йилда Хоффенхаймдан кўчиб ўтганидан бери унга 331 та ўйин ва 7 йил керак бўлди.
Фирминода 70 та голли узатма бор. Лекин гап унинг 100 голи ҳақида бормоқда. Келинг, у қандай ва қачон гол урганини, унга ким энг кўп ассистентлик қилганини кўриб чиқамиз.
Биринчи гол...
Фирмино ўзининг ва Клоппнинг 2015 йилнинг ноябрида "Манчестер Сити"га қарши биринчи учрашувида биринчи голини ажойиб ҳодиса эди.
Биринчи бўлимда Фирмино учта голда иштирок этди, унинг клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Клопп қўл остидаги футболга қараш ва Фирминонинг қанчалик жамоага кераклигини англатган ўйин эди.
Фирмино голини нишонлаш учун футболкасини ечмоқчи бўлди, лекин ўзини тўхтатди ва "Бунинг учун вақт бўлади" дегандек бармоғини силкитди. Ва у ҳақ эди.
Голни нишонлаш...
У 2019-йил декабрида бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Бразилиянинг “Фламенго” клубига қарши ўйинда, Қатарда ярим финалда Мексиканинг “Монтеррей” клубини мағлуб этганидан уч кун ўтиб ғалаба голини киритди.
У финалда хет-трик қилиши керак эди, аммо ғалаба голи билан кифояланди. Бу ҳужумни якунлашда унинг сабр-тоқати унинг қанчалик совуққон бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Кейин у голни футболкани ечиб нишонлади.
Агар 2017-йилда “Сток Сити”га қарши сафар ўйинига назар ташлайдиган бўлсак, у буни аввал ҳам қилганини кўрамиз.
Фирминога кимлар голли узатма берган?
Унинг "Борнмут" дарвозасига киритган иккала голи ҳам голли узатмасиз содир бўлди.
23 футболчи Фирминога 100 та гол уриш учун 77 та голли узатмани амалга оширган.
Жеймс Милнер 12 та голли узатма билан рўйхатни бошқариб турибди. Клубга Фирмино билан бир трансфер ойнасида келиб қўшилган ярим ҳимоячи Роберто ҳақидаги "тўпни Боббига беринг, у гол уради" деган гапини кўпчилик билса керак. Ўнта голга ассистентлик қилган Салоҳ, Эндрю Робертсондан (9) деярли ўзиб кетди.
Фирмино қанақа голлар урган?
Бразилиялик футболчининг ўнг оёғи билан 57 та, чап оёғи билан эса 21 та гол бор. 22 бор “Боббининг боши” голга муаллифлик қилган. Унинг голларининг аксарияти (93) жарима майдончасидан, еттитаси жарима майдони ташқарисидан киритган.
Ушбу 100 та голдан 98 тасини Фирмино ўйинда киритган, фақат иккитаси пенальтидан, бир марта 2017 йилнинг августида "Уотфорд"га, яна бири 2018 йилнинг декабрида "Арсенал"га қарши ўйинда.
Айнан ўша "Арсенал"га қарши ўйинда Фирмино "Ливерпул" сафидаги илк хет-трикини қайд этган.
Фирминодан қайси жамоа энг кўп гол ўтказиб юборган?
У ҳимоячиларни саросимага солиб, қийин вазиятда қолдиришни яхши кўради ва кўпинча "Арсенал" қийин аҳволга тушиб қолади. Фирмино уларга 9 та гол урган.
У қайси мусобақаларда гол урган?
“Бобби” Премьер лигада 73 гол киритган ва бу билан клуб тарихидаги 6-тўпурар ҳисобланади.
У Чемпионлар Лигасида 21 та гол билан “Ливерпуль”нинг мусобақадаги энг кўп гол урган футболчиларидан бири ҳисобланади: Салоҳ (34), Стивен Жеррард (30) ва Манедан (24) ортда қолмоқда.
Одатда у қачон гол уради?
Фирмино ўйин охирида гол уришни яхши кўради, айниқса 2020 йил январ ойида "Вулверхемптон"га қарши ўйиндаги каби ғалаба голи.
Фирмино ўйинларнинг дастлабки 45 дақиқасида 39 та гол урган бўлса, иккинчи бўлимда сермаҳсулроқ бўлди ва танаффусдан кейин 61 та гол киритган.
Жамоадошлари унинг умумий ўйинида қанчалик муҳим бўлиши мумкинлигини билишади.
"Биз унинг қандай фазилатларга эга эканлигини биламиз ва унга ҳеч қачон шубҳа қилмаймиз", деди Виржил ван Дейк. Биз ғалаба қозона олмасак, унинг жаҳли чиқади, биз ғалаба қозонсак, у хурсанд бўлади. Шундай бўлиши керак. У энг яхши футболчи бўлишни хоҳлайди, чунки у сифатли ўйинчи. Бугун (Борнмутга қарши ўйинда) у яна нима учун жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини кўрсатди."
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).