Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳромжон Давлатов: «Ҳакамлар борасида холис бўлайлик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Баҳромжон Давлатов блогида янги мақола.

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлди ва ушбу баҳсдан сўнг баъзи бир вазиятлар бўйича тортишувлар юзага келди.

Шахсан мен ҳакамлар иши ҳақида гапиришни истамасдим. Биринчидан улар худди мураббий ёки футболчи сингари инсонлар. Шундай экан, ҳакамлар ҳам адашишади. Тўғри ҳатолар тасодифан бўлади, атайин кимнидир ёнини олиш учун эмас. Масалан, Европа чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувларидан бирида Украина терма жамоасининг тоза голи венгриялик ҳакамлар ҳатоси туфайли инобатга олинмади. Агар жамоа яхши ўйнаб, рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилган учрашувларда ҳакамларнинг ҳатолари кўзга ташланмайди.

Фарғонадаги баҳсда жамоамиз аъзоси Шавкат Саломов ўйин давомида ўз рақамини ўзгартиришга мажбур бўлди. Шавкат “Бунёдкор” сафида 2011 йилдан буён “10” рақам остида ўйнаб келади. Буни ҳамма билади. Бироқ, тушунарсиз сабаб туфайли клубимизнинг масъуллари томонидан техник хато қайд этилиб, Саломов учрашув қайдномасига “9” рақам билан киритиб юборилган. Ўйин олдидан захира ҳаками майдонга тушадиган футболчиларни текшириб чиқиши лозим. Футболчи ўйин қайдномасига бошқа рақам билан кўрсатилиб, аслида эса эгнига умуман бошқа футболкани кийиб олган бўлиши мумкин. Бу камчилик икки томоннинг эътиборсизлиги оқибатида кўздан қочирилди. Инсон идеал эмаслиги яна бир карра исботланди. Агарда, ўша вазият иккала клуб мураббийлари, учрашув назоратчиси ва бош ҳакам томонидан ўзаро маслаҳатлашилиб, зарур чоралар кўрилганида эди, ўйин пайтида рўй берган ажиотажга эҳтиёж қолмасди. Яна бир нарса, барибир қандай рақамда ўйнашидан қатъи назар майдонда Саломов тўп тепди. Ўйин пайтида янги рақам ёпиштиришнинг ёки мавжуд рақамдан бошқасини тузишни иложи йўқ. Барибир, ўша-ўша манзара бўлди...

Клубимиз делегацияси Фарғонадан қайтгач юз берган вазият муҳокама қилинди, айбдорлар жазоланди. Бундай хунук манзара клубимиз имиджига тўғри келмаслиги ва бундан кейин шу каби камчиликларга йўл қўйилмаслик алоҳида уқтирилди.

Иккинчи вазият ўйин охирларида рўй берди. Ўша ҳолатда “Нефтчи” аъзоси ўйиндан ташқари вазиятда турган эди ва буни ён чизиқ ҳаками дарҳол пайқаб, байроқчасини кўтарган ҳолда “офсайд”га ишора қилди. Айнан ўша футболчининг тўп оширишидан сўнг фарғоналиклар дарвозамизни ишғол қилишди. Учрашув видеотасмасини томоша қилгач, ўша вазиятда ҳақиқатдан ҳам “офсайд” борлигига яна бир карра амин бўлдик. Бош ҳакам ёрдамчисининг бу ишорасини анча кеч пайқади. Шунинг учун ҳам стадиондаги мухлисларнинг аксарият қисми ушбу ҳолатга эътироз билдиришди. Мен бу вазиятдан четлаб ўтишга мажбурман. Чунки ҳакамлар ишини таҳлил қилувчи ва уларга баҳо берувчи ПФЛнинг назоратчилари бор. Шунчаки, мухлислар бирон-бир фикр билдираётган қарорларига нисбатан холисроқ бўлишларини истардим. Кимлардир мағзава ағдаришни бошлади: Марат Исмоилов “Бунёдкор” ҳаками! Кечириб қўясизлар, азиз дўстлар! Агар яхши эсласангиз, айнан унинг бош ҳакамлигида мамлакат кубогининг ҳал қилувчи финал баҳсида “Пахтакор”га ютқазиб қўйгандик. Ёки бўлмасам яқиндагина Исмоилов бошқарган баҳсда “Навбаҳор”га Косонсойда мағлуб бўлгандик. Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиман, “Бунёдкор” бу каби “ўйин”ларда иштирок этмайди. Биз адолат ва ҳақиқат тарафдоримиз!

Сешанба куни “Жар” стадионида мамлакатимизнинг икки етакчи жамоаси ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. “Бунёдкор” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги турнир жадвалидаги вазиятдан, жамоаларни ким бошқараётгани ва ундаги раҳбарларнинг ким эканликлари, жамоалар таркиби ва шу каби бошқа жиҳатлардан қатъи назар ҳамшаҳарлар баҳси доимо қизиқарли тус олиб келади. Таъкидлаб ўтмоқчиман, ҳозирги кунда ҳар иккала клуб ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилган.Биз фақат майдондагина рақиблармиз. Тошкент дербисини бевосита стадионда томоша қилиш учун мухлисларни “Жар” стадионига таклиф этмоқчиман. Ўйлайманки, ҳар иккала жамоа ишқибозлари ўзларининг севимли футболчиларини қўллаб-қувватлашади. Рақиб шаънига ножўя сўзлар, ҳакамлар манзилига ёмон гаплар айтилмайди. Футболнинг гўзаллиги ва жизибаси айнан мана шунда. Футбол турли хил ёшларни ва миллатларни бирлаштиради.

Миллионлар ўйинини яккакурашлар, ажойиб зарбалар, дарвозабонлар сейвлари, шунингдек турли хил кўринишдаги голлар безаб туради. Шундай экан, келинглар ажойиб футболдан баҳра олайлик.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:22, 26.06.2012. Ўқилди: 5133 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик