Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

1-давра ғолиби деярли ҳар доим якунда чемпион бўлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лиганинг биринчи давра учрашувлари якунланишига бир тур қолган бўлса-да, оралиқ марра ғолиби маълум. “Бунёдкор” турнир жадвалида танҳо пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонада бораётган Қаршининг “Насаф” клуби 12 учрашувда 22 очко жамғарган бўлса, тошкентлик “шерлар” ўз жамғармаларига 21 очко йиғишди.

Агар билсангиз, бизнинг миллий чемпионатларимиз тарихида бир эски анъана мавжуд. Ким биринчи даврани ютса, у йил охирида албатта олтин медалларга сазовор бўлади. Мазкур одим ортда қолган 20та чемпионатдан фақат иккитасида бузилган холос. Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 2003 йили, Қаршининг “Насаф” жамоаси эса 2005 йили биринчиликнинг дастлабки ярмидан кейинги устунликларини сақлаб қола олишмаган. Чемпионат экваторида тўққиз йил олдин “Нефтчи”дан, етти йил аввал эса “Насаф”дан бир очко кам тўплаб, ўша маҳал 2-ўринда турган “Пахтакор”, иккала сафар ҳам мавсум охирида барибир шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлган.

Иккинчи даврада биринчисидагидан пастроқ кўрсаткич қайд этиб ҳам якунда олтин медалларни қўлга киритиш ҳолати кўп бора кузатилган. 1994, 1996, 1997, 1999, 2001, 2002, 2004, 2006, 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилги мавсумларда биринчи давра ғолиблигини кўлга киритган жамоа чемпионатнинг иккинчи қисмини бироз сустроқ ўтказса-да, ўз пешқадамлигини сақлай олган.

Фақатгина икки бор биринчи давра ғолиблари юз фоизли натижани қайд этишган. 1997 йили МҲСК ва 2009 йили “Бунёдкор” аъзоларигина биринчи давранинг барча учрашувларида ғалаба нашидасини суришган.

Ўзбекистонда 1-давра ғолиблари якунда чемпионликни қўлга киритишлари анъанаси

Йил

1-давра ғолиби

Чемпион

1992

Пахтакор - 16 ўйин/26 очко

Нефтчи - 16/25

Пахтакор - 32/51

Нефтчи - 32/51

1993

Нефтчи - 15/25

Нефтчи - 30/52

1994

Нефтчи - 15/27

Нефтчи - 30/51

1995

Нефтчи - 15/38

Нефтчи - 30/76

1996

Навбаҳор - 15/41

Навбаҳор - 30/74

1997

МҲСК - 17/51

МҲСК - 34/90

1998

Пахтакор - 15/36

Пахтакор - 30/76

1999

Дўстлик - 15/37

Дўстлик - 30/64

2000

Дўстлик - 19/47

Дўстлик - 38/94

2001

Нефтчи - 17/44

Нефтчи - 34/84

2002

Пахтакор - 15/40

Пахтакор - 30/74

2003

Нефтчи - 15/42

Пахтакор - 30/77

2004

Пахтакор - 13/37

Пахтакор - 26/69

2005

Насаф - 13/32

Пахтакор - 26/65

2006

Пахтакор - 15/40

Пахтакор - 30/77

2007

Пахтакор - 15/41

Пахтакор - 30/82

2008

Бунёдкор - 15/41

Бунёдкор - 30/79

2009

Бунёдкор - 15/45

Бунёдкор - 3/86

2010

Бунёдкор - 13/35

Бунёдкор - 26/65

2011

Бунёдкор - 13/35

Бунёдкор - 26/61

 

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:10, 28.06.2012. Ўқилди: 5071 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик