Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаким Фузайлов: "Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Бухоро” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов қатнашди.

- Муҳим баҳсда ютқаздик аламли бўлди. Ўйинни назоратимизга олдик. Лекин футболда бундай ҳолат бўлиб туради. 2 та пенальтини уролмадик. Аммо ҳеч қиси йўқ, ҳали кураш олдинда. Плей-офф бошланяпти. Шунга тайёргарлик кўрамиз.

- Жамоада штатли пенальтичи борми?

- Бизда штатли пеналтичиларимиз бор эди. Лекин улар майдонда йўқ эди, масалан Рўзим Аҳмедов захирага олинганди. Шунинг учун ким ўзига ишонса тепиши керак эди. Аммо ўхшамади, бундай ҳолат футболда бўлиб туради.

- Рақиб ҳақида фикрингиз қандай? Бугун жамоа ниманинг эвазига ютқазди?

- Мени ўйлашимча бу омад. Тактик томондан хатолар бўлмади, Рақибнинг иккинчи қаватда яхши ўйин кўрсатишини билардик. Лекин биринчи голни шундай ҳолатда қўйиб юбордик. Курашларда қолишмадик, фақат иккинчи қаватдаги курашда ютқазиб қўйдик. Аммо ўйин бўйича тўпни назорат қилдик, қаердадир устунликка эришдик, фақат гол уролмадик 2 та пеналтини уролмадик. Омадимиз келмади, деб ҳисоблайман.

- Фаолиятингизда яна шунақаси бўлганми?

- Ҳа бўлган. Ҳатто 3 та пенальтини уролмаган ўйинларимиз бўлган. Бу футбол ва унда бўлиб туради, шуниси билан қизиқ.

- “Турон”нинг ютқазгани сизга бироз бўлса-да, юпанч беряптими?

- Йўқ, йўқ. Биз ўз ўйинимизни ўйлаймиз. Тўғри, “Турон” ютқазди. Мана, энди плей-офф ўйинларига ўтяпмиз. Ҳаммаси ўшанда ҳал бўлади. Тўғри, ўтган йили “Нефтчи" устунлик қилган. Ҳозир “Андижон” устун. Ҳали ҳаммаси олдинда. Барча бир-бири билан ўйнайди. Шунда иккинчи йўлланмани олишга ҳаракат қиламиз.

- Лекин очколар орасидаги фарқ катталашди...

- Ҳа, орадаги фарқ катталашиб кетди. 8 та ўйин қолди холос, бундай ҳолатдаги жамоага албатта енгил бўлади. “Андижон” яхши ҳолатда.

- Плей-оффга қандай тайёргарлик бўлади?

- Эндиги ўйинлар осон бўлмайди. Биз “Арал Самали” ёки “Зомин” сингари эмас, балки “Андижон”, “Турон”, “Машъал”, “Хоразм” каби жамоалар билан ўйнаймиз. Бундай ўйинлар осон ўтмайди. Ҳеч ким “совға” эмас. Ҳамма жамоа ҳам очко йўқотиши мумкин. Тайёрланиш керак.

- Вазифа ўзгармадими?

- Вазифа турибди, Суперлигага олиб чиқиш. Асосийси, шу паллада ҳал қилмоқ керак. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ.

- “Андижон”га қарши прессинг қилишда жамоа оқсагандек бўлди...

- Ҳозир тушунтираман сизга, рақиб тўпни назорат қилаётганда прессинг эмас, босим қилмоқ керак. Шундай ҳолатда гол урдик. Фақат иккинчи қаватда ўйнашга имкон берганимизда улгурмадик. “Андижон”нинг бўйи баланд легионерлари барча юқоридаги курашларда ютиб чиқишди. Ўртадаги тўп назоратида ҳам улгурмадик.

- “Андижон”нинг шундай ўйин кўрсатишини кутганмисиз?

- Ҳа, барчасини билганмиз. Ўзим “Машъал” билан ўйинни шахсан стадионда томоша қилдим ва ўйиннинг ёзувини ҳам кўрсатдик. Жамоа чемпионатда бир хил, Миличга юқоридан узатма у эса жарима майдонига узатади ва кимдир ҳал қилади. Бурчак тўплари ҳам шундай: тўп Миличга ёки Маматказинга тушади, улар узатма беради, тўпни олган футболчи ҳал қилади. Бошқа ҳеч қандай комбинация кўрмадим.

- Рўзим Аҳмедовни нега алмаштирдингиз?

- Рўзимбой иккинчи бўлимда чарчаб қолди, уни устига сариқ карточка олган эди. Агар яна қўполлик қилса камчиликда қолишимиз мумкин эди. Шунинг учун алмаштирдим. Лекин Сонгни Рўзим билан жуфтликда ўйнатиш режамизда бор эди.

- Шу иккала ҳужумчини бошланғич таркибда синаб кўрсангиз бўлмайдими?

- Ўлашимча яқин вақтларда кўрамиз. Секин аста ўйинни шундай ташкил қилишга тайёрланамиз. 2 та соф ҳужумчиларимиз бор, кейин бугун ўйнаган Усмонов ва Сонг улар бир хил “план”да ўйнашади, Рўзим билан Сонг ҳар хил “планда” ҳаракатлана олишади, бунинг устида машғулотларда ишлаймиз.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:03, 11.09.2022. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.