Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир пайтлар "Олтин тўп" учун курашган Гризманн энди ўзи ўйнаган клубларга керак бўлмай қолди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айни дам Гризманн ва унинг атрофидаги воқеалар кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ҳозирда вазиятга адвокатлар аралашган, клублар судга мурожаат қилишгача боришди. Хўш, ўзи нима бўлган?

Гризманн кўпчилик баҳсларда олтмишинчи дақиқадан сўнг майдонга тушмоқда. Мавсумнинг ғалати хусусияти "Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги ҳуқуқий келишмовчилик натижасида юзага келган. Жаҳон чемпионининг собиқ клуби билан ижара шартномаси икки йилга узайтирилиши мумкин, Симеоне клуби буни муваффақиятли амалга оширди. Шу билан бирга, келишув тафсилотлари Испанияда очилди. Ижара бир йилга, узайтириш ҳам бир йилга мўлжалланди, лекин бонус варианти учун Гризманн ўйинларнинг 50 фоизидан кўп ўйнаши керак эди.

Ўтган мавсумда собиқ жамоасига қайтди ва 51 та ўйиндан 36 тасини ўтказди. У бор йўғи 8 та гол урди, аммо Симеоне футболчига бўлган ишончини пасайтирди. Тўғрироғи, "Барселона" Депай каби ҳужумчига уни муқобил сифатида таклиф қилмади. Лапорта ёмон сотувчига айланди. Коутиньо эса бор-йўғи 20 миллион евро эвазига сотиб юборилди. Брэйтуэйт ва Пьянич эркин агент сифатида жамоадан кетишди. Ленгле ва Умтити ижарада ўйнашмоқда ва бечора "Лечче" Самуэль кутган маошини бериши даргумон. "Барселона"нинг улкан қарзлари фонида баъзи йўқотишлар кўриниб қолмоқда.

Можарога Гризманнинг маоши сабаб бўлмоқда. Каталонияликлар ёзда йилига 21 миллион евро олувчи футболчисини жамоада сақлаб қолмасликка қарор қилди. Ўйинларнинг 50 фоизи ҳақида гап кетганда "Атлетико"нинг икки мавсумдаги ўйинлари сони ҳисобга олинади. 

Барселона адвокатларига тўғридан-тўғри савол берилиши мумкин. Нима учун бундай шартнома тузилган? “Атлетико” вакиллари эса бундан манфаатдор эмас. Улар 40 миллион еврога автоматик сотиб олишни хушламайди, Гризманн ўттиз ёшдан ошган. Энди каталонияликлар судга боришади - шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган футболчи учун пул талаб қилишмоқда. "Атлетико" адвокатлари суд жараёнини таклиф қилишди, чунки улар Лапорта Гризманни маоши туфайли ўз жамоасига қайтара олмаслигини билишади.

Эслатиб ўтамиз, даҳо Бартомэу ўрта ёшли ҳужумчи учун 120 миллион евро тўлаган эди. “Атлетико”нинг адвокатлари 15 миллион евро таклиф қилишмоқда, аммо ҳозирча футболчининг обрўси жуда ҳам пастга тушиб кетган.

Антуан профессионаллиги билан ажралиб туради. Бироқ тажрибали футболчи, миллионер ва жаҳон чемпиони манипуляция қилинмоқда. "Барселона" судда "Атлетико" ахлоқсиз ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Мадридликларнинг барчаси ёлғон гапиришяпти, гўё улар Гризманн биринчи дақиқалардан ҳеч қачон майдонга тушмагани ва Ла Лигада беш марта захирадан майдонга тушганини тушунмаётгандек. Чемпионлар лигасида у "Порту"га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган бўлса, у ҳам ўйинни захирадан бошлади.

Лапорта ва Серезо хунук ҳаракат қилишди. Гризманн Франция термасининг асосий таркибини орзу қилмоқда, жаҳон чемпионати эса яқин. У Бензема ва Мбаппе билан биргаликда бир схемага киришда муаммоларга дуч келди ва энди ҳужумчи тўлиқ ўйинларда қатнашмаяпти. Антуан идеал спортчининг намунаси эмас, тезкор темпнинг етишмаслиги унинг жисмоний кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин. Кейин Дешам бошқа ўйинчиларни асос қилиб танлади, айниқса Францияда учта таркиб бор. Иккита ҳужумчи билан ўйнаш мумкин, қанот ҳимоячиларидан фойдаланиш мумкин.

Гризманнга голли серияларни яратиш учун "Атлетико"да қизғин дақиқалар етишмаяпти. Сульшер учун захирадан майдонга тушиш қулай эди, аммо ўйин тарихида бундай футболчилар кам. Антуан ёввойи талабга адекват муносабатда бўлди, лекин Лапорта ва Серезо хунук ҳаракат қилишди, бу икки клуб президентининг бевосита айби ҳисобланади.

Биринчидан, “Барселона” ва “Атлетико” шу қадар даромадли клубларки, 40 миллион евро масаласи музокаралар йўли билан ёпилиши мумкин. Иккинчидан, энди “матрасчилар” президенти адвокатлар маслаҳати билан клуб Симеонега ҳужумчини ярим соатга қўйиб юборишни кўрсатмабди, деб ёлғон гапирмоқда. Диего эса барчасини ўзи ҳал қилишини айтди. Мураббий Арагонеснинг рекордини "Атлетико"да ўн йилдан кўпроқ вақт давомида бошқарган ҳолда такрорлади ва клуб обрўси энди унга тегишли бўлишини айтди.

Пулни ўнгга ва чапга ташлаб кетаётган икки бой клублар ёзда франциялик футболчининг сотиб олиниши ва келишмовчиликларга чек қўйилиши мумкин бўлган муроса суммасини топа олмади. Агар ҳужумчи Мадридга керак бўлса - пул тўланг, керак бўлмаса - уни қўйиб юборинг. Футболчи янги клуб топиши керак. Арбитраждаги ҳакамлар бунга чек қўйишади, аммо ҳозирча жаҳон чемпиони бировларнинг аҳмоқона схемасига тортилмоқда.

Киритилди: 06:09, 12.09.2022. Ўқилди: 2144 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.