Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анъана бузилди: «Локомотив» Самарқанддан 3 очко билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон Олий лигасининг 13¬-туридан ўрин олган «Динамо» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги баҳс ҳозиргина ўз ниҳоясига етди. Унда тошкентлик футболчиларнинг 0:1 ҳисобида қўли баланд келди. Сайтимизни сичковлик билан кузатиб бораётган бўлсангиз, ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар тарихи келтирилган хабарни ҳам ўқиган бўлишингиз аниқ. Ҳали бирор марта кўҳна шаҳардан ғалаба билан қайта олмаган темирйўлчилар ушбу мавсумда буни уддалай олишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасиданоқ мезбонлар ҳужумга отланишди. 3-дақиқада Леонид Кошелев томонидан жарима майдонига етказиб берилган тўпга Рўзим Аҳмедов боши билан зарба берди. Вазиятга тўғри баҳо бера олган тажрибали Павел Бугало чамаси 2 метрлардан йўлланган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 24-дақиқада меҳмонлар ҳам яхшигина ҳужум уюштиришди. Самарқандликлар дарвозабони билан яккама-якка чиқиб борган Жора Оганесян қулай вазиятни йўққа чиқарди. Айтиш лозимки, Андрей Мельничук ҳам ушбу вазиятда маҳорат кўрсатди.

Баҳснинг 29 дақиқасида тиниб-тинчимас Иван Нагаев Павел Бугало дарвозасига гол киритди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 40-дақиқада Иван Нагаев Бугалони яна бир бор имтиҳондан ўтказди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Нагаев тўпни тўғри меҳмонлар посбонига йўналтирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари бироз томонларнинг асабийлашиши билан эсда қолди.

Айнан 40-дақиқада Рўзим Аҳмедов ва Ислом Иномов жанжаллашиб кетишди. Оқибатда ҳакам икки футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. Дастлабки тайм ана шундай воқейликлар билан ниҳоясига етди. Иккинчи бўлим меҳмонлар ташаббуси билан бошланди. Улар кетма-кет ҳужумлар билан самарқандликлар жарима майдончаси атрофида тез-тез пайдо бўлаверди. Бир неча вазиятдан фойдала олмаган тошкентлик темирйўлчилар 70-дақиқада охир-оқибат ниятларига етишди. Максим Казанков ҳимоячиларнинг бетартиб ҳаракатидан оқилона фойдаланди ва бўш қолган дарвозага тўпни йўналтирди – 0:1. Голдан кейин энди «Динамо» ҳужумга, «Локо» эса қарши ҳужумга таянган футбол намойиш эта бошлади. Таъкидлаш жоизки, самарқандликларнинг ҳужумлари шашқалоқлик оқибатида барбод бўлаверди.

«Динамо» (Самарқанд) - «Локомотив» (Тошкент) 0:1 (0:0)

Гол: Максим Казанков 70.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий), Б.Норсафаров (Қарши), А.Усмонов (Тошкент), В.Нажафалиев (Тошкент). 

«Динамо»: 77 Андрей Мельничук, 13 Александр Хвостунов, 2 Андрей Ерохин, 4 Жамол Отақулов, 17 Салим Мустафоев, 11 Дилявер Абибуллаев (Акмал Бозоров, 90), 15 Дилшод Жўраев (Турғун Қобилов, 87), 6 Леонид Кошелев, 18 Сирожиддин Сайфиев (Омаджон Тайлоқов, 76), 9 Иван Нагаев, 22 Рўзимбой Аҳмедов.  

«Локомотив»: 1 Павел Пугало, 3 Ислом Иномов, 7 Садриддин Абдуллаев (Собир Усмонхўжаев, 80), 8 Максим Казанков, 9 Зайниддин Тожиев (Николай Гурьянов, 90+3), 10 Жора Оганесян, 13 Рустам Аъзамов,14 Ромик Хачатрян, 23 Бобурбек Юлдашев (Шерзод Шарипов, 85), 24 Дилшод Жабборов.

Огоҳлантиришлар: Ромик Хачатрян 22, Ислом Иномов 40, Рўзимбой Аҳмедов 40,   Рустам Аъзамов 61, Жамол Отақулов 62, Зайниддин Тожиев 88, Салим Мустафоев 90+1,  

Назоратчи: В.Валицкий (Тошкент).

 
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:55, 30.06.2012. Ўқилди: 4933 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик