Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ қайтмоқда: навбатдаги турда нималарга гувоҳ бўламиз?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси бу ҳафта якунида яна қайтади. Ўтган тур ўйинлари Британия Қироличаси ўлими ортидан қолдирилган эди. Эндиликда, 6-тур баҳслари бошқа пайтга қайтадан режаланади. Қуйида сиз билан келаётган турда гувоҳ бўлишимиз мумкин бўлган воқеалар ҳақида гаплашамиз.

Қироличани ёдга олиш

Ўтган ҳафтадаги баҳслар Қироличага ҳурмат сақлаган ҳолда қолдирилган эди. Келаётган турда эса бизни ўйиндан олдин махсус маросимлар кутади. Унда футболчилар ва стадиондаги мухлислар стартдан олдин бир дақиқа сукут сақлашади. Қолаверса, Англия миллий мадҳияси ҳам янграши белгиланган. Ҳар бир баҳснинг 70 дақиқасида ўйин тўхтатилиб, бутун стадион Қироличани олқишлайди. Бу эса Елизавета Иккинчининг мамлакатни 70 йил давомида бошқарганининг рамзи ўлароқ қаралади. Шу пайт давомида йирик мониторларда Қироличанинг чеҳраси гавдалантирилади. Айтганча, 7 турнинг 3 та баҳси маълум сабабларга кўра қолдирилган.

Жума – муҳим кун!

Жума оқшомида иккита баҳс бўлиб ўтиши белгиланган. Улардан бирида Стивен Жеррард шогирдлари Хазенхюттль йигитларига қарши чиқади. Ҳозирда "Астон Вилла"нинг ишлари унчалик яхши эмас. Ҳа, бирмингемликлар сўнгги турда кутилмаганда, "Манчестер Сити" билан дурангга эришди. Шундай бўлсада, Жеррард жамоаси жадвалнинг қуйисидан жой олиб турибди. Шу сабаб, ўз майдонида "Саутгемтон"ни мағлуб этиш кўзланган.
Яна бир баҳс эса лига дебютантлари орасида кечади. Унда "Ноттингем" "Фулхэм" билан тўқнаш келиши кутилмоқда. Стив Купер шогирдларининг ишлари ҳам кўнгилдагидек эмас. Хусусан, "ўрмончилар" сўнгги 3 та баҳсда фақат мағлубиятга учраган. Шунинг учун уларга ғалаба зарур. Боз устига, ўйин ўз майдонида кечади. "Фулхэм" эса, рақибидан фарқли равишда лигага анча дадил бўлиб қайтди. Жамоа айни дамда турнир жадвалининг биринчи қисмида бормоқда.

Бренден Рожерснинг тақдири ҳали қилинади(ми?)

Кетма-кет АПЛда 5 ўринни қўлга киритишлар ва Англия кубоги соҳиби бўлиш, эндиликда, "Лестер" учун узоқ тарихга айланиб қолди. Жамоа янги мавсумни даҳшатли тарзда ёмон бошлаган эди. Клуб ёз давомида муҳим футболчиларидан айрилди. Уларнинг ўрни деярли тўлдирилмади. Натижада эса "тулкилар" беш турда кетма-кет мағлубият аламини тотди. Бу эса жамоани энг сўнгги, 20 ўринга тушиб қолишига сабаб бўлган. Табиийки, бундай муваффақиятсизликлар бош мураббийга таъсир этмай қолмайди. Бренден Рожерс айни дамда босим остида қолган. Навбатдаги тур мағлубият нималигини билмаётган "Тоттенхэм"га қарши кечади. Агарда унинг жамоаси яна мағлуб бўлса, Рожерс ортиқ "Лестер"да қолмаслиги мумкин. Яна ким билади дейсиз?

"Тўпчилар" ғалабали йўлга қайтишни истайди

Микель Артетанинг ёш йигитлари яхши кетаётган эди. Ҳаммаси "МЮ"га қарши баҳсда якун топди. Жамоа мавсумнинг илк мағлубиятини қабу қилиб олди (3-1). Бу тур эса "Арсенал" учун қайтиш бўлиши керак. Аммо рақиб анойи эмас. "Брентфорд" ўтган мавсумнинг илк баҳсида "Арсенал"ни анча қийнаган. Боз устига, ўйин меҳмонда кечади. Илк мағлубиятдан кейин "Арсенал" ғалабали йўлга қайтиш учун умид қилмоқда. Кўрамиз, Артета буни эплармикин...

Холандни тўхтатадиган борми?

Эрлинг Холанд ўзига отилган танқид тошларига муносиб жавоб бера олди – унга АПЛга мослашиш учун вақт керак бўлмади. Норвегиялик ҳужумчи аллақачон 10 та гол уришга эришди. Холанд ўзига қарши чиққан барча жамоага гол урди. Фақат, "Борнмут" бундан мустасно. "Вулверхэмптон"ни эса олдинда жиддий синов кутмоқда. Аммо "бўрилар"нинг ҳимояси анча ишончли. Улар бугунга қадар Англиянинг энг кам гол ўтказган жамоаси бўлиб турибди (4 та). Аммо, барибир, Холандга қарши туриш осон бўлмайди. "Манчестер Сити" эса 6 та турда жами 20 та гол уришга эришган. Шуларнинг ярми ёлғиз Холандга тегишли.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:00, 16.09.2022. Ўқилди: 3738 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик