Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Солиштирамиз: Эрлинг Холанд ёки Йохан Кройф? Кимнинг голи чиройлироқ эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1973 йил, Рождество байрамидан уч кун олдин Йохан Кройф Ла-лигада сеҳр кўрсатган эди. Нидерландиялик футболчи "Атлетико" дарвозасига кунг-фу услубида гол уриб, "Барселона"нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган. Ўша воқеадан қарийб ярим аср ўтиб, биз шунга ўхшаш голга қайтадан гувоҳ бўлдик. Бу сафар эса норвегиялик ҳужумчи ижросида. Эрлинг Холанд "Боруссия Дортмунд" дарвозасига Кройф услубида гол киритди. Айнан унинг голи сабаб "Манчестер Сити" ўйинда ғалаба қозонган эди. Бугун биз мана шу икки замондош бўлмаган ҳужумчи томонидан киритилган ўхшаш голларнинг айрим томонларини солиштириб кўрамиз. Демак, бошладик!

Зарба бериш услуби

Дарвозага зарба бериш борасида бу иккисининг голларини бир-биридан устун қўя олмаймиз. Чунки ҳар икки ҳужумчи ҳам жисмонан етиб олиш имконсиздек туюлган тўпга тега олган. Нафақат тега олган, балки тўғри контакт орқали тўпни дарвозага тўғирлаб қўйган. Мухлислардан сўровнома ўтказилганида, уларнинг ҳар 6 тасидан 4 таси, бундай гол уриш имконсиз деб ҳисоблашини билдирган. Яъни, ўта мураккаб вазият голга айлантирилган. Бироқ, масаланинг бир томони бор. Холанд ва Кройфнинг гавда тузилишини солиштириб бўлмайди. Холанднинг ҳайбатига яраша, оёқлари ҳам анча узун. Кройф эса нисбатан кичикроқдир. Шу сабаб бу борада Кройфни ғолиб деб биламиз. Чунки у анча қийин вазиятда бўла туриб, гол урганди.

Ассист услубияти

Бу борада ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳа, Кройфга узатилган тўп ҳам ёмон эмасди. Аммо Жоао Канселунинг узатмаси мутлақо бошқа даража. Чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қиладиган футболчи, ўнг-оёқ ҳисобланади. Португалиялик айнан ишчи оёғининг ташқи тарафи билан шундай пас берган эдики, тўп рақибнинг 9 та футболчиси устидан учиб ўтиб, тўғри Холанд тарафга йўналган. Якун эса ўта совуққонлик билан ижро этилди. Голни адекват мухлис сифатида кузатганлар, голдан кўра узатманинг гўзаллигини устунроқ деб билади.

Ўйиннинг аҳамияти ва голнинг муҳимлиги

Ҳар қандай голни муҳокама қилаётганда, энг аввало, унинг қайси ўйинда, қандай ҳолатда ва қачон урилганига жиддий аҳамият бериш лозим. Аввало, Кройфнинг голига келсак. Кройф голи ўйинда ҳисобни очган эди. Ўша мавсум "Барселона" чемпион бўлган. Иккинчи ўринни эса "Атлетико" эгаллаган. Бу жамоалар ўртасидаги фарқ эса 10 очкони ташкил этарди. Яъни, Кройф гол урган ўйинда дуранг ёки мағлубият, "Барса"нинг якундаги муваффақиятига унчалик ҳам таъсир қилмас эди. Кройф голи жисмоний томонлама олқишга лойиқ, лекин натижа жиҳатдан унчалик эмас.
Холанд вазиятда эса мутлақо бошқача. Норвегиялик ўз голини ўйиннинг охирги дақиқаларида урди. Қолаверса, унинг голи уч очко келтирган. Рақибнинг "Боруссия Дортмунд" эканини ҳисобга олсак, унинг қадри янада ошади. Шу сабаб, бу борада ҳам Холанднинг голи ғолиб деб топилди.

Вазиятни якунлаш

Ҳар икки голнинг фарқловчи энг асосий жиҳати, бу узатмалардаги турфа хилликдир. Хусусан, Канселунинг Холандга берган узатмаси ўта моҳирона ижро этилди. Ҳа, агарда Канселунинг ўрнида Де Брюйне ёки Месси бўлса, ҳеч ким узатмага эътибор қилмасди – нормал қабул қилинар эди. Аммо бу ишни Канселу бажаргани таҳсинга лойиқдир. Вазиятни якунлашда Кройфнинг имкониятлари камроқ бўлган. Шу сабаб уни афзал қўйсак, адолатдан бўлади. Аммо узатма нуқтайи назаридан Холанднинг голи чиройлироқ чиққан. Шундай бўлсада, Кройф бу баҳсда устунроқ деб топилди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:45, 17.09.2022. Ўқилди: 3063 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик