Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бурчак зарбаси пенальти мисоли... (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Астон Вилла» хавбеки Дуглас Луис бурчак зарбаларини пенальти мақомига кўтармоқда.

У охирги ҳафталарда 4та «қуруқ барг» яратди - бир-биридан чиройли голлар. Табиийки, бразилиялик футболчи бунинг устида машғулотларда алоҳида ишлайди.

«Арсенал» АПЛ 5-турида «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида енгди - бу «канонирлар»нинг мавсум стартидаги кетма-кет 5-ғалабалари эди. Лекин Микель Артета шогирдлари ниҳоятда ажиб гол қўйиб юборишди. Яъни «Вилла» футболчиси рақиб дарвозасини бевосита бурчак зарбаси орқали ишғол қилди. Дуглас Луис ижросида навбатдаги «қуруқ барг». Айтганча, «Арсенал» трансферлар ойнасининг сўнгги соатларигача бу футболчини ўз томонига оғдиришдан умид узмади. 24 ёшли бразилияликнинг трансфери деярли амалга ошганди ҳам, фақат охирида нимадир ўхшамади ва у «Вилла»да қолди.

Дуглас Луис - Токио Олимпиадаси чемпиони. У Японияда гол уриш бобида ҳам мутлақ натижа кўрсатди. Луиснинг голлари одатда «олимпико» атамаси билан таърифланади. Бразилиялик «Арсенал»га ажиб гол «тортиқ» этишдан олдин кубок турнирида «Болтон»га қарши ўйин (4:1)да ҳам бурчак зарбасидан тўпни тўғридан-тўғри дарвозага киритганди. Ўша голдан бир кун олдин эса машғулотда ҳам худди шундай каромат кўрсатганди. Лекин бу ҳаммаси эмас - «Вилла» мухлислари мавсумолди йиғинларида «Уолсол» билан бўлган «ўртоқлик»да ҳам Луис ижросида шундай гол кўришганди. Оддий айтганда, бразилиялик хавбек қиқса вақт ичида бурчак зарбасидан камида 4та гол урди. Шундан охирги 2таси бир ҳафта ичида, яна расмий ўйинларда кузатилди.

Луис Дуглас олдинроқ «Манчестер Сити» ихтиёрида эди. У еврофутболга 2017 йили юзланган бўлиб, ўшанда «шаҳарликлар» трансферига 12 миллион евро сарфлашганди. Лекин жамоа раҳбарияти бразилияликни дарҳол ижара келишуви асосида «Жирона»га жўнатди. Дугласнинг АПЛдаги дебюти эса 2019 йили кузатилди, лекин «Сити» эмас, «Астон Вилла»да. Бирмингем жамоаси уни 15 миллион еврога сотиб олди. Луис шундан буён «Вилла»нинг чемпионат доирасидаги 119та ўйинидан 107тасида майдонга тушди. Эндиликда футболчи топ-клублар назарида. Бразилиялик хавбекнинг амалдаги шартномаси эса келаси ёзгача мўлжалланган. Охирги трансферлар бозорининг сўнгги соатлари ярим ҳимоячи учун «Арсенал», «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасида қизғин кураш борди. Қолаверса, унга «Атлетико» ва «Ньюкасл» ҳам бефарқ эмасди. Харидорлар «Астон Вилла»га чамаси 20 миллион фунт стерлинг таклиф этишди, бироқ жамоа 30 «лимон» олишни истади. Умуман, «Вилла» бош мураббийи Стивен Жеррард «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг футболчини қўйиб юборишни истамаётганини тан олганди: «Афсуски, Дуглас трансферини назорат қилолмайман, ҳаммаси унинг ўзи ва агентига боғлиқ. Лекин жамоада қолишини истардим, у - фантастик футболчи. Ўз позициямни аниқ тушунтирдим. Ҳозир энг яхши футболчиларимиздан бирини йўқотадиган  ҳолатда эмасмиз. Бироқ Дуглас шартномаси тугашига 1 йилча қолди ва клуб бу ҳолатда энг яхши вариантни танлашга мажбур». Якунда «Вилла» раҳбарияти мураббий гапларини инобатга олдими ёки бош­қа сабаб, ҳар ҳолда, Луис Дуглас қолди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:02, 17.09.2022. Ўқилди: 19263 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик