Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

PFA талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди [0]

Скалони: «Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман» [0]

Роналду Жаҳон чемпионати олдидан эгизакларининг туғилган кунини нишонлади [0]

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди [0]

Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, аммо... [0]

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади [0]

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи [0]

«Реал» раҳбари сешанба куни юлдуз футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда (Фабрицио Романо) [0]

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини расман эълон қилди [0]

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хоҳиши – «олтин тўп», кумири – ЛеБрон...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Килиан Мбаппе The New York Times газетасига катта интервью берди

Килиан Мбаппе - футбол оламида сўнгги кунларнинг бош қаҳрамонларидан бири. У «Ювентус»га қарши ўйинда «дубль» қайд этиб, ЧЛда 35та гол маррасига энг тез етган футболчи бўлди. Ўйин вақти 23 ёшу 260 кунлик бўлган франциялик голеадор бу борада Лионель Месси рекорди (23 ёшу 307 кун)ни янгилади. Килиан The New York Times журналистлари билан суҳбат давомида кўп мавзулар юзасидан гапирди - «Реал»га трансфери амалга ошмагани, «Олтин тўп» бўйича режалари ва ҳаттоки, Франция президенти Эммануэль Макронга муносабати...

15 ёшида ўз суратини Times журнали муқовасига жойлаштирди, 4 йилдан кейин бу реал воқеликка айланди. 2014 йили Мбаппе «Монако» академиясида шуғулланаётган пайт мураббийлар у ва тенгдошларидан ўз сиймоларини қайсидир журнал муқовасида акс эттиришларини сўрашади. Шунда Килиан «Осилсанг, баланд дорга осил» қабилида иш тутиб, ўз тасвири учун машҳур Times журнали муқовасини танлайди. Камига ёш ҳужумчи сурат остига «Маэстро» ёзуви билан имзо чекади ва бир неча сарлавҳа ҳам ўйлаб топади. Йигитча фантазиясига қаранг: «Жозе Моуриньо тез орада порлашимни, Дидье Дешам эса Франция миллий жамоасига чақирмоқчи эканлигини айтди». Шу воқеадан атиги 4 йил ўтгач, Мбаппенинг сурати реалликда Times журнали муқовасини безади. «Бунга ишониш қийин - ақл бовар қилмайди, - деди Килиан. - 15 ёшимда барча болалар каби беҳисоб орзулар оғушида юрардим. Қарангки, қисқа вақтда ҳаммаси рўёбга чиқди. Бу шунчаки, зўр».

Эмерига шарт - ёмон ўйин­лардан кейин ҳам захирага «михламаслик». Мбаппе 2017 йили ижара келишуви асосида «ПСЖ» сафига қўшилганида, ўша вақтдаги бош мураббий Унаи Эмери олдига муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг уни дарҳол захирага ўтказмаслик ҳақида шарт қўйганди. Тўғри, агар кетма-кет бир неча ўйин­да гол уролмаган тақдирда захирада ўтиришга эътироз билдирмаслигини ҳам айтган. «Унда ўша пайтдаёқ фаолиятига доир аниқ режаси бор эди. Дейлик, «ПСЖ» билан аввалига 5 йиллик шартнома тузиши, шу муддатдан сўнг навбатдаги қадами ҳақида алоҳида ўйлашини айтганди», - дея Эмери сўзларини келтирди The New York Times. 

Хайрия ишлари ва Леброндан ўрнак олиш. Килиан аллақачон шахсий хайрия жамғармасини ишга туширган. Футболчи шунинг воситасида Париж ва унинг атрофидаги камбағал оилалар фарзандларига ёрдам қўлини чўзади. Қолаверса, Мбаппе бошқа футболчиларни ҳам шу хайрли ишга чорлайди. Мисол учун, пандемия пайти Британияда болалар ва камбағаллар учун бир неча хайрия тадбирларини ташкиллаштирган Маркус Рэшфордни алоҳида олқишлади. Килиан хайрия, шунингдек, бизнес ишларида америкалик баскетболчи Леброн Жеймсдан ҳам ўрнак олади. Иккиси 4 йилча олдин Nike компанияси тадбирида танишганди. «Леброн мени ўзгача илҳомлантиради, унга ҳамиша доно маслаҳатчи сифатида қарайман», - деди Килиан.

Айтишича, Парижда пул учун қолмади. Мбаппе «Реал» таклифини пул туфайли рад этмаганини алоҳида таъкидлади: «Тушунинг, қайси клубга борсам ҳам, пул оламан, барибир». Килиан шунинг баробарида келажакда Мадридда ўйнаши эҳтимолини инкор этмади: «Нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан билмайсан. Ҳали «Реал»да ўйнаган эмасман, лекин бу клуб худди уйимдек кўринади».

«ПСЖ» билан шартномаси муддатини Макрон туфайли ҳам узайтирди. Мбаппе Франция президенти унинг «ПСЖ»да қолиш қарорига таъсир қилганини тан олди: «Ҳеч қачон Франция президенти билан келажагим ҳақида гаплашишни хаёлимга келтирмагандим. Бу одамни ақлдан оздирадиган ҳолат. Президент менга дангалини айтди: «Францияда қолишингни хоҳлайман. Ҳозир кетишингни мавриди эмас, мамлакат учун жуда муҳимсан. «Реал»га ўтиш учун ҳали вақт бор, ҳозир шу ерда қол». Албатта, бундай эътирофни мамлакат президентидан эшитганингда, уларни эътиборсиз қолдиролмайсан».

Матбуот айбловларига жавоб. Килианнинг айтишича, «ПСЖ» билан янги шартнома тузаётган пайт кўплаб имтиёзлар талаб қилгани ҳақидаги гап-сўзларда мутлақо асос йўқ. Масалан, у бош мураббий номзоди муҳокамасида ҳам, қайси футболчилар харид қилиниши масаласида ҳам овозга эга бўлмаган. «Булар менинг ваколатимга кирмайди, - деди Мбаппе. - Умуман, бу каби ишларга аралашишни истамайман, чунки тажрибам йўқ. Ҳозир майдонда кучлиман, унинг ташқарисидаги жараёнлар эса менинг ишим эмас. Буларни мендан яхшироқ эплайдиганлар кўп».

Месси ва Роналдудан ке­йин «Олтин тўп»лар тўплашни хоҳлайди. «ПСЖ» билан ЧЛда ғалаба қозониш - Килианнинг асосий мақсади. У шунинг баробарида «Олтин тўп»га ҳам даъвогар, албатта. Айтишича, бу борада Криштиану Роналду ва Лионель Месси вориси бўлишга тайёр: «Ўйлайманки, яқин орада уни қўлга киритаман. Ҳар доим барчасини орзу қилишимни айтганман. Орзунинг чегараси йўқ. Эртами-кеч янги авлод келади. Роналду ва Месси эса тўхташади. Бу табиий жараён».

Ўз ҳаётидан мамнун, аммо эрта улғайганидан афсусда. Мбаппе ўзини оддий ишлар билан шуғулланувчи оддий йигитдек тутишга ҳаракат қилади. У ўз ҳаётидан мамнун, фақат эрта улғайганидан афсусда. Ҳар ҳолда, ўсмирлик пайтиёқ омма эътиборига тушиб, машҳурлашгани нигоҳидаги қай­ғудан сезилади. Айни пайт унинг ёнида саноқсиз ёрдамчилари, тансоқчилари бор. Килиан уларсиз ҳеч қаерга боролмайди. «Бу - мен орзу қилган ҳаёт, албатта, бахтиёрман ва шукр қиламан. Лекин баъзан одамларнинг оддий ишларига боқиб, қайғуга ботаман. Масалан, кўчада бемалол музқаймоқ еб бораётганларини кўрганимда. Гоҳо ёлғиз кўчага чиқиб, бамайлихотир сайр қилишни истайман. Бироқ бу иложсиз эканлигини ҳам тушунаман. Қисқаси, фақат битта нарсадан афсусланаман - бу эрта ул­ғайганим».

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 19.09.2022. Ўқилди: 1959 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик