Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2542 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2795 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Осиё футбол конфедерацияси бош котибининг ўринбосари, футбол федерациялари ва ҳудудий ассоциациялар билан ишлаш департаменти директори Воҳид Кардани бошчилигидаги ОФК вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясида меҳмон бўлиб, ЎФА раҳбарияти билан учрашишди. Учрашувда ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Дастлаб Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган сезиларли ютуқлар ҳақида сўз юритилди. ЎФА ҳамда ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ишонч ва ҳурмат асосида қурилган эканлигини алоҳида таъкидланди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширилишдан ҳар доим мамнун эканлигини айтди:

“ОФК билан ҳамкорлигимиз янги босқичга чиқаётганидан хурсандмиз. Ўзбекистонда футбол ривожига катта эътибор қаратилади ва мухлислар учун ҳам футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Юртимиз жамоатчилиги Осиёнинг бир нечта муҳим турнирлари мезбонлигини катта хурсандчилик билан қабул қилди. Бу тажриба келажакда қитъа миқёсидаги ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкил этишимизда биз учун катта имконият тақдим этади. Бу борада мусобақалар географиясини ошириб бормоқдамиз. Ҳудудлардаги инфратузилма эса халқаро стандартларга мувофиқлаштириляпти. Ишонамизки, кейинги йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубогини ҳам кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказамиз”, деди Ирматов.

Ўз навбатида Воҳид Кардани юртимизда футболни ривожлантириш, инфратузилмасини яхшилаш, терма жамоалар учун зарур шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон Осиёда ОФКнинг энг ишончли ҳамкорларидан эканини эътироф этди.

Бундан ташқари, суҳбат давомида оммавий футбол, аёллар футболи ва ОФКнинг таълим йўналишига оид лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Дастурларга ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида футболни янада ривожлантириш масаласида маълумот алмашилди.

ОФК вакиллари ўзбекистонлик футболчиларнинг халқаро майдондаги иштирокларини юқори баҳолаб, футзал бўйича бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ва Жаҳон чемпионати совриндори Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг натижасини эътироф этди ҳамда жамоаларимизга кейинги турнирларда ҳам омад тилади.

Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди ва томонлар ҳамкорликни кенг қамровда давом эттиришга келишиб олишди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:01, 11.10.2022. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик