“ПСЖ” ҳимоячиси Серхио Рамос Франция чемпионатининг 10-тури доирасида “Реймс”га қарши ўйинда (0:0) ҳакамни ҳақорат қилгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин, деб хабар беради RMC Sport.
Манбанинг хабарига кўра, ҳакам ўйин баённомасига Рамосни ҳақорат қилишни киритмаган, балки футболчининг тажовузкор хатти-ҳаракати ҳақида ёзган. Тартиб-интизом қўмитаси эпизодни кўриб чиқади ва 36 ёшли испанияликни икки ўйиндан етти ўйингача дисквалификация қилиши мумкин. Қўмита йиғилиши 12 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Реймс"га қарши ўйинда ҳимоячи қўполлик қилди, бунинг учун у биринчи огоҳлантириш олди, сўнгра бош ҳакам билан гаплашди, шундан сўнг у олдида иккинчи сариқ карточкани кўрди ва 41-дақиқада майдондан четлатилди.
Жорий мавсумда Рамос "ПСЖ" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва барча турнирларда 1 та гол урди. Унинг парижликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).