Бугун 28 март, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистондаги футболчилар сулоласи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда ўзининг бир асрлик тўйини нишонлайдиган ўзбек футболи тарихида кўплаб ёрқин хотиралар қолган. Масалан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда футболчилар сулосаси кўпайиб кетди. Бу мамлакатимизга футболга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолат. Бугунги мақоламизда ўзбек футболида ўзига хос из қолдирган футболчилар оиласи ҳақида маълумот берамиз.

Абдураимовлар сулоласи

Мазкур фамилия ўзбек футболида анча обрўли саналади. Биродар Абдураимовнинг ажойиб ўйинларини футбол мухлислари мароқ билан эслашади. Умуман олганда, Биродар аканинг Ўзбекистон футболига қўшган ҳиссалари беқиёс. Осиё ўйинлардаги ғалаба бунга мисол бўла олади.

Бундан ташқари, у кишининг тўнғич фарзанди Азамат Абдураимов ҳам футболда катта ютуқларга эришган. Унинг 1994 йилги Осиё ўйинларида Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритган голи ишқибозлар хотирасида абадий қолади.

Айтганча, Азамат Абдураимов легонер сифатида бошқа мамлакат чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик футболи саналади.

Дўрмоновлар сулоласи

Ушбу фамилия ҳам мухлислар орасида анча машҳур десак муболаға бўлмайди. Негаки, Асад ва Рустам Дўрмоновлар ажойиб ўйинлари орқали миллионлаб мухлислар қалбини забт этишган.

Фаолиятларининг асосий қисмини Фарғонада ўтказган собиқ футболчилар ҳозирда ҳам “Нефтчи”нинг мураббийлар штабида меҳнат қилишмоқда.

Асад ва Рустам 12 Осиё ўйинлари ғолиби бўлишдан ташқари, “Нефтчи” билан бирн нечта совринларни қўлга киритган.

Дўрмоновлар сулоласининг учинчи вакили – Равшан Дўрмонов эса футболда у қадар ном қозона олмаган.

Бозоровлар сулоласи

Худди Дўрмоновлар каби Бозоровлар ҳам ўзбек футболида уч вакилга эга эди. Уч ака-уканинг биттаси – Равшан футболимида ўзига хос ном қозонган. Ушбу сулоланинг тўнқич вакили ҳам ўзининг юлдузлик даврини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган.

Равшан Бозоров фаолияти давомида бир нечта совринларни қўлга киритган. Ўзбекистоннинг энг сермаҳсул футболчиси бўлган.

Бироқ, Алишер ва Бахтиёр Бозоровлар эса...

Тожиевлар сулоласи

Ўзбек футболида ўзининг уч вакилига эга бўлган оилалар орасида – Тожиевлар ҳам бор. Энг қизиғи, Тожиевларнинг учаласи ҳам фаолиятининг энг ёрқин дамларини “Пахтакор”да ўтказган. Аввалига Зайниддин “Шерлар” сафида порлаган бўлса, орадан бир неча йил ўтиб, унинг укалари Камоллидин ва Фарҳодлар ҳам “Пахтакор” таркибида ўйнай бошлашди.

Ҳозирда бошқа-бошқа клублар шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар мамлакатимизнинг бош жамоасида ўзини кўрсата олган. Айниқса, Фарҳод терма жамоамиз учун муҳим голларни киритган.

Раимжоновлар сулоласи

Ушбу оила ҳам ўзининг уч вакилига эга бўлган. Аммо юқоридаги сулолалардан фарқли равишда ака-ука Раимжоновлар битта жамоада тўп суришмаган.

Сулоланинг тўнғич вакили – Ғайрат асосан Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Иккинчи вакил – Дилшод Раимжонов эса Фарғонанинг “Тўқимачи” клубида ўйнаган. Шерзод Раимжонов бўлса бир нечта мавсум “Нефтчи” либосида майдонга тушган. Бу оиланинг бошлиғи – Муҳаммаджон Раимжонов ҳам ўзбек футболида ўзига хос ўринга эга бўлган инсон саналади.

Айтганча, ҳозир Раимжоновларнинг икки вакили бир жамоада фаолият юритишмоқда. Дилшод Раимжонов биринчи лига дебютанти “Нефтчи Тинчлик” жамоасини бошқараётган бўлса, унинг укаси Шерзод ушбу клубда тўп сурмоқда.

Шацкихлар сулоласи

Ўзбек футболига ўзининг катта ҳиссасини қўшган оилалар ҳақида гап кетганида Шацкихларни ёдга олиб ўтмасак бўлмасди. Негаки, Олег ҳам, Максим ҳам Ўзбекистон футболининг ривожига ўз улушларини қўшганлардан саналади. Олег Шацких ўз даврида моҳир ҳужумчи бўлган ва “Навбаҳор”нинг чемпион бўлишида муҳим ўрин тутган. Бундан ташқари, унинг тажрибаси терма жамоамизга кўп фойда берган. Афсуски, кутилмаганда олинган жароҳат туфайли Олег футболни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Максим ҳақида эса ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак. Макс ҳамон ўзбек футболининг ёрқин юлдузи саналади. Биз бундай футболчиларимиз борлигидан фахрлансак арзийди.

Тоировлар сулоласи

Абдумажид ва Мақсуд Тоировларни ҳам футбол мухлислари яхши эслашса керак. Бу ака-укаларнинг энг ёрқин дамлари “Нефтчи”да ўтган. Улар Саркисян жамоасида бир нечта совринларни қўлга киритишган. Абдумажид 2000 йилда терма жамоамиз сафида Осиё кубогида тўп сурган. Ҳозирда эса Тоировлар оиласининг тўнғич вакили “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмоқда ва чемпионатимизда ўйнаётган энг ёши улуғ футболчилардан бири бўлиб турибди.

Кападзелар сулоласи

Бири мураббий бири эса футболси сифатида ўзбек футболида ном қозонган. Тоҳир ака бир неча мавсум давомида “Цементчи”ни бошқарган. 1992 йилда эса Қўқоннинг “Темирйўлчи” клубида фаолият юритган ва бир нечта юқори савияли футболчиларни тарбиялаган.

Унинг ўғли Тимур эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболи бўлиб турибди. Тан олиш лозим, бугунги кунда терма жамоамизни Тимурсиз тасаввур эта олмаймиз.

Капазделар сулоласининг кенжа вакили Камронбек ҳам ҳозирда футбол билан шуғулланмоқда. Бир неча йил ўтиб, ундан ҳам акасидек моҳир ўйинчи етишиб чиқишига умид қилиб қоламиз.

Аброр Деҳқонов

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 10:40, 12.07.2012. Ўқилди: 6803 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик