Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳҳор Мўминов: «Агар олдинга силжиш бўлмаса, Шомуродов қишда «Рома»ни тарк этиши мумкин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

ProSports Management агентлигининг Осиё лойиҳалари раҳбари Қаҳҳор Мўминов «СЭ»га катта интервью берди.

Биз эса суҳбатнинг ўзимиз учун қизиғи - Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

— Россия клублари Осиё бозорига кўпроқ эътибор қаратишлари керакми?

- Албатта. Биз диққатни қайта тиклашимиз керак.

— Ўзбекистонда иккинчи Шомуродов борми?

- Иккинчиси ҳам, учинчиси ҳам бор...

- Кимлар?

- «Нижний Новгород»да ўйнаётган йигитимиз бор - Йўлдошев (Иброҳимхалил). Иқтидорли ва истиқболли. Унга бошида мослашиб олиши учун тахминан олти ой керак бўлди ва кейин ажойиб ўйнади. Ҳозир унга РПЛ клубларидан иккита реал таклиф бор, Осиёдан ҳам жиддий қизиқишлар бор. Унинг тенгдоши Эркинов (Ҳожимат) «Торпедо»да ўйнайди. У яқинда терма жамоа асосий таркибида Камерун дарвозасига гол урди. Йигитлар ҳамон ўсишда давом этишмоқда. Ўзбекистонда совет мураббийлик мактаби тамойиллари сақланиб қолган, давлат инфратузилмага жиддий сармоя киритмоқда. Вилоят марказлари у ёқда турсин, ҳар бир туман марказида ўтган 20 йил ичида бутунлай янги стадионлар қурилди. Миллионлар ўйинига болалар оқими жуда катта - биргина «Бунёдкор» академиясида, айтайлик, 2000 нафар бола таҳсил олади. Ва бу ўз мевасини бермоқда.

- Келинг, Шомуродов ҳақида гаплашайлик. «Рома» уни ёзда қўйиб юбормади, лекин ҳамон захирада. Нима бўляпти ўзи?

- Элдорга «Торино» ва «Болонья»дан жиддий қизиқиш бор эди. Уни Туркиянинг барча етакчи клублари, шунингдек, саудияликлар ҳам ўз сафларида кўришни жуда исташганди. Аммо «Рома» уни сақлаб қолишга қарор қилди. Табиийки, биз Жозе Моуриньо ва бош директор билан суҳбатлашдик. Мураббий матбуотни ўқимасликни маслаҳат берди.

- Нега?

- У Шомуродовни ҳеч ким клубдан ҳайдамаётгани ёки қўйиб юбормаётганини тушунишимизни таъкидлади. Агарда, Осиё ёки бошқа жойдан қандайдир ақл бовар қилмас таклиф тушсагина ўйлаб кўришар экан.

— Нима учун Шомуродовни «А» сериянинг бирор жамоасига ижарага бермаслик керак?

- Моуриньо Элдорга шундай дебди: «Эшит, «Болонья»даги 10-15талаб ўйиндан кўра, «Рома»даги 5та ўйин яхшироқ». Берлускони раҳбарлигидаги «Монца» варианти ҳам бор эди. «Монца» Де Зерби билан музокара олиб борди ва у биринчи галда «Шома»ни сотиб олишни талаб қилди. Иш самарасиз чиқди. Моуриньо, «Рома» ва Италиядаги ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашувлар натижасида биз Римда қоламиз деган хулосага келдик. Кўряпсизми, «Рома» футболкаси, худди «топ» префикси бўлган бошқа клублар сингари, ҳар бир футболчининг фаолиятидаги жуда муҳим воқеа: бу бренд, бу компания. У кучли бешлик чемпионатларидан бирининг топ-клубида ўйнайди. Буни қадрлаш керак. Шу билан бирга, Моуриньо Элдорда имконият бўлишини мунтазам такрорлаяпти.

- «Аталанта» билан ўйинда Шомуродов имкониятни олди, аммо қулай вазиятни голга айлантира олмади, жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади...

- Ҳа. Агар ўша эпизодда гол бўлганида, у қаҳрамонга айланарди. Тўғри, рулда Моуриньо борлигини эътиборга олсак бу умуман ҳеч нарсани англатмайди. Улкан рақобат - бу топ клубларда бўлганингизда курашишингиз керак бўлган нарсадир. Ва биз шу билан яшаяпмиз - биз ҳам телевизор қаршисида ўтириб, Шомуродов гол урмаса, ташвишланамиз. Аммо компаниямизда қоида бор: агар бир нарсага қарор қабул қилган бўлсак, унда фақат шу йўналишда ҳаракат қиламиз. Биз «Рома»ни ҳурмат қилишимиз керак. Айрим ҳамкасбларимиз эса доим салбий жиҳатларини излайдилар: айбдор мураббий, клуб...

- Сиз бундай эмасмисиз?

- «Рома» ҳужумчи учун «Женоа»га катта пул тўлаганини яхши биламиз. Римликлар рўйхатида ҳар доим кўп сонли ўйинчилар бўлган, лекин улар Элдорни танлашди. Бунинг қиймати баланд. Клуб ҳеч қачон унинг кўксидан итармаган, балки: «Сен бизга кераксан. Қани, бўл - кураш!», деган.

- Моуриньо мулоқотда қандай?

- Жаноб билан раҳбаримиз Герман Ткаченко доимий алоқада бўлади. Менимча, у бу ҳақда кўпроқ айтиб бериши мумкин. Жозе ЖЧ-2018да RT жамоаси таркибида ишлаганида бир неча бор учрашганмиз. Моуриньо билан мулоқот қилиш осон эмас. Ўз қадрини билади.

- Шомуродовнинг ўзи, масалан, Абрахам билан рақобат қилишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилдими?

- Тил билан боғлиқ шикоятидан кейин Моуриньонинг Шомуродовга даъвоси айнан шундай эди: у ўзини бўридек, қассобдек, йирқичдек ҳис қилиши керак! Туғма юмшоқлик, ақл-заковат, ҳаё қаерлардадир ҳақиқатан ҳам Элдорга тўсқинлик қилади. Буни унинг ўзи ҳал қилиши керак. Осиёлик футболчиларнинг афзалликлари жуда кўп. Интизом, юксак техника, оддийлик. Лотин америкаликлар клубга ўтишдан олдин ҳар бир тийинга савдолаша олса, ўзбеклар бутунлай бошқача. Улар ҳар доим бирор жойдан бошлаш кераклигини тушунишади. Аммо майдонда «оқсоқоллар»га ҳаддан ташқари ҳурмат кўрсатиш бу ҳолатда камчиликдир.

— Шомуродовнинг ривожланиш стратегияси қандай?

- Албатта, биз фақат «Рома» либоси эгаси мақоми билан кифояланиш ниятида эмасмиз. Қишда ҳали кўриб чиқамиз. Агар қандайдир силжиш бўлмаса, қарор қабул қиламиз, албатта. У 27 ёшда ва ҳали Европада ўйнашни хоҳлайди. Кейин эса, унинг ўзи яширмаяпти, қайсидир Осиё лигасида ўйнаш истаги ҳам бор.

М.ПЎЛАТОВ таржимаси

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:19, 13.10.2022. Ўқилди: 3434 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик