Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавсум бошидан ҳаммани ажаблантираётган клублар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баъзи клублар мавсумни ўзлари хоҳлагандек бошлашмади. Бошқалар, аксинча, кутилганидан ҳам аъло натижалар кўрсатяпти. Келинг, иккинчи тоифани батафсил кўриб чиқайлик. Бугунги мавзу мавсум бошида кўпчиликни ажаблантираётган клублар ҳақида бўлади.

"Арсенал"

"Арсенал"ни мавсум бошиданоқ Премьер-лигада энг юқори ўрин учун кураш олиб боришини кўпчилик кутмаганди. Аммо ҳозирча шундай кўриняпти. “Канонирлар” АПЛ турнир жадвалида “Манчестер Сити”дан 4 очко олдинда бормоқда. Микель Артета шогирдлари миллий чемпионатда 9 та ғалаба ва атиги 1 та мағлубиятга учраган. Агар бу "Арсенал"нинг қайтишининг бошланиши бўлса, унда Англияда чемпионлик учун кураш қизиқарли бўлади, аммо бу йўлни муносиб тарзда босиб ўтиш муҳим.

"Ньюкасл"

"Ньюкасл" Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг қизиқарли жамоаларидан бири. “Магпийлар” мунтазам равишда очко тўплаяпти ва аста-секин Чемпионлар Лигаси зонасига яқинлашди. Эдди Хоу "Ньюкасл"да сифатли жамоа қурмоқда, унинг раҳбарлари топ-клублар томонидан эътиборга олинмоқда. Масалан, ярим ҳимоячи Бруно Гимарайшни "Реал" билан боғлашяпти. Бироқ, бразилиялик ҳали кетиш ҳақида ўйламаяпти - унинг ҳозирги клубида кўп ишлари бор.

“Наполи”

"Наполи" ҳар доим яхши жамоага эга бўлган, аммо ҳозир улар айниқса кучли кўриняпти. Неаполликлар мавсумнинг биринчи ўйиниданоқ барчани ўз йўлидан “супуриб” ташлашяпти. Ҳозирча улар миллий чемпионатда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам мағлубиятсиз ўйин кўрсатиб, муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишди. Италия чемпионатининг 9-туридан сўнг адзуррилар тўғридан-тўғри турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лучано Спалетти жамоасининг ҳужумдаги кучини алоҳида таъкидлаш жоиз. “Наполи” А Серияда голлар (22) ва дарвоза томон зарбалар (56) бўйича пешқадамлик қилмоқда. Неаполликлар ҳар бир ўйинда ўртача 2,44 тадан гол уришди, бу эса чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

"Удинезе"

“Удинезе”ни жорий мавсум А Сериянинг кашфиёти деб аташ мумкин.“Зебралар” Италия чемпионатини мағлубият ва дуранг билан бошлаган, кейин эса олти ўйиндан иборат ғалабали серияни расмийлаштиришган. Қолаверса, “оқ-қоралар” “Рома”ни (4:0), “Интер”ни (3:1) мағлуб этишди. Андреа Соттил жамоаси Чемпионлар Лигаси зонасига имкон қадар яқин бўлиб, А Серия турнир жадвалида муносиб равишда 5-ўринни эгаллаб турибди.

"Атлетик"

Эрнесто Вальверденинг қайтиши билан "Атлетик" тобора қизиқарли жамоага айланди. Басклар Испания чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Бильбао клуби шу кунгача миллий чемпионатда фақат битта мағлубиятга учраган. “Қизил-оқлар” яхши ҳужум салоҳиятига эга. Ла Лиганинг 8 турида улар 17 та гол уришди. Фақат "Реал Мадрид" (22) ва "Барселона" (21)да кўпроқ. Шу билан бирга, "Атлетик" ҳимояда ишончли ўйнайди. Худди шу вақт ичида басклар 5 та гол ўтказиб юборишди. Фақат “Вильярреал” (3) ва “Барселона” (4)да камроқ.

"Юнион Берлин"

Илгари “Юнион” кучлироқ рақиблардан очко олишга қодир жамоа эди. Лекин ҳар йили бу жамоанинг ўзи кучайиб бормоқда. Айни пайтда Берлин клуби Бундеслига турнир жадвалида 9 турдан кейин “Бавария”дан 4 очко олдинда бормоқда. Германияда чемпионлик учун янги даъвогар бор дейишга ҳали эрта бўлса керак. Аммо ишонч билан айтиш мумкинки, Германия чемпионати яна-да қизиқарли ўтмоқда. Бу "Бавария"нинг тўлиқ устунлиги даврида ҳам муҳим.

"Вердер"

Бундеслигадаги сўнгги мавсумларида "Вердер" жуда кўп қийналди ва асосан лигада қолиш учун курашди. 2020/21 йилги мавсумда "мусиқачилар" шунга қарамай иккинчи дивизионга тушиб қолишди ва бир йилдан сўнг улар бутунлай бошқа жамоа билан элитага қайтишди. Эндиликда Германия чемпионатининг 9-туридан сўнг Бремен клуби турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигаси зонасидан атиги 1 очко ортда қолмоқда. Оле Вернер жамоаси элитада ёрқин ўйин кўрсатмоқда. "Вердер" Бундеслигада 20 та гол уришга улгурди. Фақат "Бавария"да кўпроқ гол (25) бор. Қийин даврлардан сўнг "Вердер" яна немис футболи элитасида ўз ўрнини эгаллаш ниятида.

"Лорьян"

Франциянинг ҳам ўз кутилмаган ҳодисалари бор. Улардан бири “Лорьян”. Ҳозирда шу номдаги шаҳар клуби Лига 1 турнир жадвалида 2-ўринда, очколар сони бўйича “ПСЖ”дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Лорьян” миллий чемпионатдаги ғалабали сериясини давом эттирмоқда. Жамоа жиддий рақиблар устидан ҳам ғалаба қозонган, масалан, "Ренн" (1:0), "Лион" (3:1) ва "Лилль" (2:1). “Лорьян” жорий мавсумда аллақачон 21 та гол урди.

Киритилди: 11:55, 19.10.2022. Ўқилди: 5672 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик