Суперлига. «Қўқон-1912» сўнгги сонияларда гол уриб, «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
Суперлига 23-тури доирасида «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба жуда зарур эди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи тайм ўрталарида қўқонликлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Шоҳназар Норбеков уни аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Баҳснинг 76-дақиқасида жиззахликлар Ҳусниддин Ғофуровнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5 дақиқанинг энг сўнгги сонияларида ўтиб бораётганида «Қўқон-1912» ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи — Билолхон Тошмирзаев.
Қўқонликлар ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 23тага етказиб, "Локомотив"ни қувиб ўтганча 14-ўринга кўтарилиб олишди.
"Сўғдиёна" эса 4-ўрин учун курашдаги имкониятини ёмонлаштириб юборди.
Суперлига. 23-тур
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:1 (0:0)
Гол: Шоҳназар Норбеков (63 пен), Билолхон Тошмирзаев (90+5) - Ҳусниддин Ғофуров (76)
Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:03, 26.10.2022. Ўқилди: 1655 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар