Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • 2:1
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • 2:4
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:3
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 2:2
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • 1:1
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • 0:1
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      •   Сурхон
      • 0:0
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Zo'r TV телеканали 18 сентябрь куни ЕЧЛнинг қайси ўйинини намойиш этиши маълум бўлди [3092]

"Реал" 2026 йилги илк трансфери ким бўлишини аниқлаб олди [2200]

Sport ва Futbol телеканалларида 18-сентябрь куни 4 та футбол трансляцияси бор [1952]

"Манчестер Юнайтед" бошқарувига кутилмаган номзод пайдо бўлди [1766]

ЕЧЛ. «Ливерпуль» ўйин сўнггида урилган гол эвазига «Атлетико»ни таслим этди (видеошарҳ) [1749]

Инглиз клуби "Барселона"га 80 миллион евро тўлашга тайёр [1711]

Туркия суперлигаси. Шомуродов ассист қайд этган ўйинда «Башакшеҳир» «Фатиҳ Қарагумрук»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1678]

ЕЧЛ. «Бавария» «Челси»га мавсумдаги илк мағлубиятни «тақдим этди» (видеошарҳ) [1619]

"Реал" раҳбарияти Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлардан хавотирда [1552]

Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: «Аббос «Башакшеҳир»да босимни ҳис қилмоқда» [1514]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи
21-тур Бунёдкор 1-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

18/09 18:30 Сурхон - Машъал
19/09 18:30 ОКМК - Бунёдкор
19/09 19:00 Шўртан - Пахтакор
20/09 17:00 Хоразм - Қўқон-1912
20/09 18:00 Бухоро - Навбаҳор
20/09 19:15 Нефтчи - Динамо
21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4453 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тони Кроос: «60 дақиқалик тоза ўйин вақти жорий этилишини истардим!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тони Кроос асли кимлигини журналист билан тўқнашувдан кейинги ноёб ва узоқ интервьюсида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тушунтириб берди.

Парижда бўлиб ўтган сўнгги Чемпионлар лигаси финали якунида ZDF каналининг германиялик мухбири - Нильс Кабен футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилди ва бу яхшилик билан якунланмади. Журналист ҳақли ғалабага шубҳа билан қаради: «Ўйин нуқтаи назаридан ғалабага унчалик лойиқдай кўринмадинглар. «Мадрид»нинг бундай қийин аҳволга тушиб қолганига ҳайрон бўлдингизми?» Шунда Кроос портлади: «Сизда 90 дақиқа бор эди ва сиз иккита бемаъни савол билан келдингиз», - деди-ю орқа ўгирилиб кетди. Журналист Оливер Вурм бошқача бир фикр билан чиқди: Кроосга савол бериш учун 90 кишига 90 кун бериш. Унга Клопп, Беккенбауэр, Левандовски, Усэйн Болт, Мо Фара ва Робби Уильямс кабилар саволлар билан чиқишган ва жавобларда футболчига оид кўплаб маслаҳатлар бор. Ўтган чоршанба куни интервью шу мақсадда ташкил этилган махсус веб-сайтда испан тилида чоп этилди, нашрдан тўпланган маблағнинг бир қисми Кроос жамғармасига йўналтирилди.

Ўйинга қайтиш маҳорати ҳақида 

- Зидан доимо эътиборимизни қуйидагиларга қаратган: «Биз чидашни ўрганишимиз керак. Агар бундай даврларни осонлик билан енгиб ўтсак, ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўламиз». Гап шундаки, бундай даражада жамоангиз рақибдан ёмонроқ кўринишини қабул қилишга мажбур бўладиган вазиятлар ҳар доим бўлади. (...) «Манчестер Сити»га қарши ярим финалнинг биринчи ўйинида 1:10 ҳисобида осон мағлуб бўлишимиз мумкин эди, аммо биз 3:4 ҳисобида ютқаздик. «Сити» жавоб ўйинида биринчи бўлиб гол урганида эса ҳамма бизни мағлуб бўлди, деб ўйлаганди. Лекин биз ҳар доим бизга янги ҳаёт бахш этадиган, стадионга жон берадиган ва рақибни ўйлантирадиган вазиятлар ярата оламиз. Ва ҳаттоки буни қайта-қайта бажаришга муваффақ бўлдик. (...) Агар бу содир бўлса, «Сити» каби нуфузли жамоа ҳам ўйлай бошлайди: «Мана, яна улар...» 

«Бернабеу»даги  мухлислар ҳақида 

- Бизнинг мухлислар жуда талабчан ва ҳар бир ютуқ ортидан умидлар ортиб бораверади. Бироқ, айни пайтда, биз жуда тажрибали аудитория ҳақида гапирамиз. Немис стадионида бефарқлик билан қараладиган ҳаракатларни, улар, аксинча олқишлашади: майдон марказида қандайдир комбинация, рақиб босимидан яхши чиқиб кетиш, шунга ўхшаш барча ҳаракатни. Стадион ўйиннинг ҳал қилувчи паллаларини аниқлаш учун яхши маънога эга. Ва бу барчани қамраб оладиган шундай жамоавий туйғуни келтириб чиқаради: «Буларнинг барчасини биргаликда ҳал қиламиз». 

Келажак футболи ҳақида 

- Кейинги 10-15 йил ҳақида ўйлаганимда, бунга ташвиш билан қарайман. Клублар бошқа профилдаги футболчиларни қидирмоқда. Яъни улар дастлаб: «у тезкорми? жуссалими? кучлими?», - деб сўрашади. Ва шундан кейингина тўп билан ўйнаш маҳоратига қизиқишади... Ғалаба қозониш учун ҳар бир жамоа­га бундай ўйинчи керак, аммо мен бу тенденция ўз зиммасига олишидан ва ўйин охир-оқибат буни акс эттиришидан хавотирдаман. 

Ўзининг идеал  позицияси ҳақида 

- «Байер»да мен чап қанот ярим ҳимоячиси, деярли қанот ҳимоячиси сифатида ўйнадим. «Бавария»да эса Луи ван Гал мени «ўнлик» ролида кўрарди. Демак, унинг 10-рақамли вазифаси жарима майдончасига кириб бориш, ҳужумчиларга ёрдам бериш, бўш ҳудуд яратиш ва рақибни назорат қилиш эди. У «ўнлик» тўпнинг қарама-қарши томонида бўлишини хоҳларди. Аммо мен тўпни қўлга киритишни хоҳлардим, ундан қочиб кетишни эмас! Шунинг учун бу иш бермади. Бир муддат марказий ярим ҳимоячи бўлганман. Гвардиола мени «саккизлик» позициясига қўйди, бу ерда ўзимни бугунги кунгача энг яхши ҳис қиламан. Чап томон «саккизлик» позициясида, ёнимда яхши таянч ярим ҳимоячиси ва орқага қайтишга маълум бир мойиллик билан ҳаракат қиламан. Чунки мен тўпни ортдан муваффақиятли бошқаришни яхши кўраман, гарчи ҳужумкор футбол бўйича ўз тасаввурим бўлса ҳам. 

«Бермуд учбурчаги»  ҳақида 

- Менимча, «Реал»да яратилган юлдуз туркуми мен мукаммал мослик, деб атайдиган нарсага энг яқинидир. Чунки ярим ҳимояда ҳамма нарса бор эди. Каземиро олдига аниқ вазифа қўйилган эди: марказни тозалаш. Лука ва мен эса ҳимоявий вазифаларга қаршилик қилмайдиган икки футболчимиз. Бошқа томондан, биз футболнинг назорат, рақиб жарима майдончасига қаратилган ўйин, кўп миқдорда ўзига хос вазиятлари бўлган вакиллари эдик. Ҳимоя ва ҳужумдаги ўйинларимиз жуда зўр эди. Ишимизни яхши бажариш учун бир-биримиз билан кўп гаплашишимиз шарт эмаслигига ишонч ҳосил қилган ҳолда майдонга чиқардик. Ҳа, Каземиро ва Модрич билан биргаликдаги ўйин мукаммалликка яқин эди. 

ЖЧнинг Қатарда  ўтказилиши ҳақида 

- Мен жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилишига мутлақо қаршиман. Бу давлатнинг та­йинланиши федерацияларнинг хатоси эди. Лекин, футболчилар мундиалда ўйнамайди, деб кутиш нотўғри. 

Ягона манияси ҳақида 

- Менда бутсани дастлаб чап оёғимга кийиш ёки ўнг оёқ билан майдонга чиқиш каби ирим ёки ғалати одатлар йўқ, гарчи бу футбол оламида кенг тарқалган бўлсада. Фақат, битта нарса, узук тақишга ўрганиб қолганим учун унинг ўрнига пластир боғлайман. Яъни, мен узукнинг устини ёпмайман, балки унинг ўрнига пластир боғлайман. Чунки узуксиз ўзимни яланғочдек ҳис қиламан. 

Мадридга бориш бўйича музокаралар 

- Ули Ҳоенеснинг тушуниш хонасида ёнимга келгани ва ўзининг ҳиссиётли тарзда менга қараганини ҳали ҳам эслайман: «Сизнинг ёрдамчингиз сўраган нарса - бу мутлақо беадаблик. Келинг, уни ерга тушира оласизми, кўрайлик. Мен эндигина 23 ёшда эдим. Мен унга айтдим: «Бу менинг ёрдамчим эмас. Биз буни сўраймиз. Ва бу ўзгармайди». Улини ҳаммамиз биламиз. Аммо тан олишим керакки, ўша вазиятда менга пўлат характер керак эди. 

Футболдаги ислоҳотлар учун таклифлари ҳақида 

- Менга сариқ карточкалардан кўра дақиқали четлатишлар самаралироқдек туюлади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида озчиликда ўйнаш алам қилади. Нима учун ўйин вақтини онгли равишда чўзаётган футболчига беш дақиқали четлатиш бермайсиз? Қоидабузарликлар учун майдондан четлатиш таснифини ҳам кўриб чиқишимиз мумкин: ҳакам қоидабузарликнинг оғирлигига қараб футболчини 5, 10 ёки 15 дақиқага майдондан четлатиши мумкин. Шунингдек, 60 дақиқалик тоза ўйин вақти жорий этилишини истардим!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:05, 27.10.2022. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.