Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 04.10.2025 17:00
      •   Бухоро
      • 0:2
      • Пахтакор
      • 04.10.2025 17:00
      •   Сурхон
      • 0:2
      • Динамо
      • 04.10.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Машъал
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро - Пахтакор
24-тур Сурхон - Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

04/10 17:00 Бухоро - Пахтакор
04/10 17:00 Сурхон - Динамо
04/10 19:00 Бунёдкор - Насаф
05/10 17:00 Нефтчи - Андижон
05/10 17:00 Шўртан - Сўғдиёна
05/10 19:15 Қизилқум - Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5659 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Мўминов: «Доим «Андижон»ни кузатиб бораман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Cобиқ футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олдинлари чемпионатимизда тожикистонлик бир қатор футболчилар тўп суришган. Улар ўша пайтларда ўзларидан илиқ таассуротлар қолдирардилар. Айниқса, Тоҳир Мўминовни барча мухлислар яхши билишса керак. У Ўзбекистондаги фаолиятининг катта қисмини «Андижон» учун ўтказган. Шу боис ишқибозлар Мўминовни жуда ҳурмат қиладилар. Негаки, у ўйнаган пайтда жамоа сардори эди ва фаоллиги билан ҳамма вақт ажралиб турарди. Айни пайтда Тоҳир ўз ватанида мураббий сифатида ишлаб келмоқда. Орадан анча вақт ўтса ҳам Мўминовни юртимизда тез-тез эслаб турадилар. Яқинда унинг ўзи билан телефон орқали суҳбатлашдик.

— Уч йилдан Вахдат шаҳрининг «Хайр» клубини бошқариб келяпман дея гапини бошлади, Мўминов. – Бу жамоанинг ташкил топганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Уч йилдан бери олий лигада қатнашиб келмоқда. Айни пайтда чемпионатда 4-ўринда боряпмиз. Таркиб ҳам асосан иқтидорли ёшлардан ташкил топган. «Хайр»ни худди собиқ жамоам — «Андижон»га қисёлашим мумкин. Чунки бу клубнинг содиқ жонкуяр мухлислари бор. Мен учун «Хайр» «Андижон»даги фаолиятимни эслатяпти.

— Бу жамоада қачондан бери ишлаяпсиз?
— 2010 йилда қабул қилиб олгандим. 2002 йили «Андижон»дан кетганимдан кейин «Парвоз» ва «РегарТадАЗ» клубларида тўп сурдим. 2005 йили фаолиятимни тугатиб болалар мураббий сифатида ишлай бошладим. Шунингдек, 2005-2009 йиллар давомида «Энергетик» клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаш орқали малакамни оширдим. Кейин 2010 йили «Хайр»да мустақил равишда бош мураббий вазифасига киришдим.

— Сиз бошқараётган клуб қандай мақсадлари сари курашяпти?
— Биз кучли учликдан жой олишни мақсад қилганмиз. Тўғри, жамоамизнинг молиявий имкониятлари «Истиқлол», «Равшан», «РегарТадАЗ» каби етакчилар жамоаларникига ўхшаб бақувват эмас. Лекин олдимизга қўйилган вазифани астойдил ҳаракат қилсак бажарса бўлади.

— Тожикистон футболидаги сўнгги ўзгаришларга ҳам тўхталсангиз. Олдинга силжиш бўляптими?
— Ҳа, бизда ўсиш бўляпти. Айниқса, Тожикистон футбол федерациясига янги раҳбар келгач ижобий томонга бурилиш сезиляпти. Миллий терма жамоани хорижлик мутахассис бошқармоқда. Биламан, Тожикистон чемпионати Ўзбекистон чемпионати сингари юқори эмас. Бироқ шуни аниқ айта олманки, юртимизда ҳам кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқяпти.

— Сизни Ўзбекистонда жуда яхши билишади ва ҳурмат қилишади. Чунки олий лигамизда ўтказган фаолиятингизни мухлислар ҳалигача ширин хотиралар билан эслашади. Сиз ҳам Ўзбекистон чемпионатини кузатаётгандирсиз?
— Албатта, кўпроқ «Андижон»ни кузатаман. Биласиз, бу менинг қадрдон клубим бўлган. Бу ерда бир неча йил ўйнаганим учун ҳам собиқ жамоамнинг тақдири билан доимо қизиқиб бораман.

— Кузатаётган бўлсангиз, «Андижон» биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмади. Бунга нима деган бўлардингиз?
— Бу хусусида гапириш менга қийин. Чунки у ерда нима бўлаётганини билмайман. Аммо нима бўлганда ҳам «Андижон» ўз анънасига эга бўлган жамоа. Шу боис ҳаммаси яхши бўлиб кетишига ишонаман.

— Бу йил собиқ жамоангиз сафида ҳамюртингиз Фарҳод Тоҳиров тўп суряпти...
— Ҳа, уни яхши биламан. Илгари «Парвоз» ва «Исқтилол» жамоаларида ўйнаган. «Андижон»дан таклиф тушганида Фарҳод менга мурожаат қилганди ва у билан гаплашгандим. Ўшанда Ўзбекистон чемпионатининг савияси яхши эканлигини, «Андижон» ишқибозлари ўта фидоийлиги тўғрисида гапириб бергандим. Фарҳоднинг «Андижон»даги фаолиятига омад тилайман. У ердаги энг яхши муҳит – бу ашаддий ишқибозларнинг борлигидир. Масалан, бу жамоада яхши ўйин кўрсатсанг, сени ҳамиша ардоқлашади ва ҳеч ҳам унутишмайди. Қолаверса, Андижон Ўзбекистондаги чиройли шаҳарлардан бири. У ердаги фаолиятим менда яхши хотиралар қолдирган.

— «Андижон»да бирга тўп сурган футболчилар, дўстлар умуман Ўзбекистондаги танишларингиз билан алоқаларингиз борми?
— Албатта, бор. Ҳозирги кунда интернет орқали гаплашиб тураман. Мисол учун «Андижон»ни бошқарган украиналик Сергей Шевченко билан мулоқот қилиб турамиз. 7 йил давомида «Андижон»да ўйнаган бўлсам, мен кўрган мураббийлар орасида энг яхшиси эди. Шунингдек, Андрей Шипилов, Равшан Бозоров, Олим Тиллаев сингари ўз вақтида яхши ўйинчи бўлган дўстларим билан ҳам гаплашамиз. Андижонда ҳам танишларим кўп.

— Сизга Ўзбекистондан ишлаш учун таклиф бўлса қандай қарайсиз?
— Табиийки, буни бажонидил қабул қилган бўлардим. Барибир Ўзбекистон футболининг савияси баланд. «Андижон» футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоада охирги пайтларда мураббийлар тез-тез алмашяпти. Менимча «Андижон»ни бошқарадиган мураббий биринчи навбатда ўша ердаги минталитетни, урф-одатларни яхши билиши керак. Қолаверса, ўйинчилар билан ҳам яхши тил топишиши керак.

— Ҳамюртингиз Ҳаким Фузайлов яна юртимизга қайтиб келди. Бундан хабарингиз борми?
— Ҳа, ҳозир унинг «Локомотив»да ишлаётганини биламан. Бироқ 2002 йили «Андижон»дан кетганимдан бери Фузайлов билан гаплашганим йўқ. Фақат Душанбега келганида бир-икки марта кўришдим. Унинг укаси Раҳматулло Фузайлов билан муносабатимиз яхшироқ.

— Дарвоқе, кичик Фузайлов ҳам мураббийми ёки ҳали ҳам футбол ўйнаяптими?
— У ҳали ҳам футболчи. «ЦСКА-Помир» жамоасида тўп суряпти.

— Авваллари олий лигамизда тожикистонлик сиздан ташқари Акмал Холматов, Зокир Бердиқулов, Муҳсин Муҳаммадиев, Шаҳоб Ражабов, Шуҳрат Шамсиев сингари футболчилар ўзларини кўрсатишганди. Охирги пайтларда эса футболимизда тожик ўйинчиларини учратмай қўйдик...
— Ўзбекистон чемпионатида ўйнай оладиган футболчилар Тожикистонда бор, йўқ эмас. «Истиқлол», «РегарТадАЗ»да тўп сураётган ўйинчиларнинг айримлари Ўзбекистонда ўйнай олишади. Бунинг учун кузатув ҳамда таклиф бўлиши керак. Лекин ўзбекистонликлар асосий эътиборини бошқа давлат легионерларига қаратишмоқда.

— Футболчи ҳамда мураббий Тоҳир Мўминов ўртасида фарқ борми?
— Тўғриси, бундан кўра футбол ўйнаш осонроқ эди. Майдонга тушганда ўзинг учун жавоб берасан. Фикрлаш доирангга қараб хоҳлагандай ўйнай олишинг мумкин. Мураббий зиммасида эса катта масъулият бор. Жамоа ютса ёки ютқазса футболчи ҳаммасини унутиб кейинги ўйинда ўйнайверади. Мураббийда эса бу каби ҳолат қийинроқ.

— Сизда қандай лицензия бор?
— ОФКнинг «С» ва «В» лицензияси бор. Келаси йили «А» лицензиясига ўқимоқчиман.

— Суҳбатимиз охирида юртимиздаги танишларингизга нима дейсиз?
— Мен билан ҳаммага катта салом. Уларни ҳеч қачон унутмайман. Айниқса, Андижонча паловни эсимдан чиқармайман ва доимо соғинаман. Агар қачондир ишлаш имконияти бўлса албатта дўстларим билан кўришаман. Очғини айтсам, мураббий сифатида «Андижон»да ишлаб жамоани юқори ўринларга кўтариш менинг орзуим.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ ёзиб олди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 04:46, 20.07.2012. Ўқилди: 6192 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.