Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Уотфорд»нинг ажабтовур сиёсати

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Чемпионшипда 10-поғонада бораётган «Уотфорд» навбатдаги мураббий алмашувини лозим топди - Славен Билич жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Уэльслик Роб Эдвардс атиги 87 кун фаолият юритди. Унинг даврида «Уотфорд» 11та учрашувда 3та ғалаба, 5та дуранг ва 3та мағлубиятни қайд этганди. Навбатдаги истеъфо учун клуб мутасаддилари танқид остига олинмоқда….

***   23 май. «Биз янги бош мураббий Роб Эдвардсни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаймиз» - деганди «Уотфорд» президенти Скотт Дьюксбери. Халқ тили билан айтганда, у Эдвардс билан сув келса симириб, тош келса кемириб ишлашга тайёр эканлигини баён этганди. 

***   26 сентябрь. Қуйидаги сабабга кўра, Роб Эдвардс лавозимидан четлатилди: 

«Бизнингча, янги, ўзига хос жамоани шакллантириш учун Роб етарли вақтга эга бўлди. Бироқ жамоа биз орзу қилган ўйинни намойиш эта олмади». 

«Табиийки, асосий хатолик Дьюксберининг дастлабки баёнотида. Ҳатто Чемпионшип даражасида ҳам синовдан ўтмаган мутахассис хусусида қандай қилиб бу қадар қатъий фикр билдириш мумкин? Ҳаммаси ўта кулгили чиқди. Лекин уни олдиндан тасаввур қилиш қийин эмасди. Масалан, мен дастлабки баёнотни сақлаб қўйдим - тезда керак бўлиб қолишини сезгандим. Поццоларга («Уотфорд» соҳиби) хос классика», - деб ёзди Лукомский телеграмм-каналида. 

3 йилда 9 мураббий 

Славен Билич - «Уотфорд»­нинг охирги 3 йил ичидаги 9-мураббийи. Ўтган мавсумда айниқса, қизиқ воқеа бўлганди - жамоани АПЛга олиб чиққан Хиско Муньос октябрь ойида истеъфога чиқарилди. Ўшанда «Уотфорд» 7 ўйинда 7 очко жамғариб, 14-ўринда бораётганди. 

Муньос ўрнига Клаудио Раньерини таклиф этишди. Италиялик мутахассис жамоадаги мураббийлар беқарорлиги уни ажаблантирмаслигини таъкидлаб ўтганди: 

«Италияда бу нормал ҳолат. Фақат Англияда бундай эмас. Бу ерда ҳатто жуда кўп клублар ўзгаришган». 

Раньери даврида жамоа 14 ўйинда 11 мағлубият, 2 ғалаба ва ягона дурангни қайд этиб, аутсайдерлар сафига тушиб кетди. 

«Биз Клаудиони жамоани муносиб бошқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун доим ҳурмат қиламиз. Лекин бош мураббийни алмаштириш янги мутахассисга иқтидорли жамоа билан мақсадга эришиши - АПЛдаги ўрнини сақлаб қолиши учун етарли вақт беради, деб ҳисоблаймиз» - дейилганди клуб баёнотида. 

Шундан кейин раҳбарият 74 ёшли Рой Хожсонга ишонч билдирди, аммо ўта тажрибали мутахассис ҳам чўкаётган «Уотфорд»ни қутқара олмади: 2 ғалаба, 3 дуранг ва 13 мағлубият, тўплар нисбати 11га 37 ва июнь охирида Хожсон ҳам кетди. 

«Уотфорд» мураббийларни авайламайди - бу Поццолар оиласининг одати. 

Охирги 11 йил ичида клуб 19 нафар мураббийни алмаштирди. Булардан ташқари, 2 нафар вақтинчалик мураббий ҳам ишлаганди. Клубнинг истеъфосиз йили йўқ, кўпинча, 2-3 марта ўзгариш бўлади: 2022 йили - 3та, 2021, 2020 ва 2019 - 2та, 2018 - 2014 3та, 2013 , 2011 йилларда биттадан. 

Клуб раҳбарияти ҳеч кимни аяб ўтирмайди: Славиша Йоканович ва Хиско Муньослар жамоани АПЛга олиб чиқишганди, Санчес Флорес Кубок турнирида ярим финалга, Хави Гарсия эса финалгача олиб чиқишганди. 

Истеъфодан кейин Гарсия ўз таажжубини яшириб ўтирмади: 

«Шартноманинг кутилмаганда бекор қилиниши мени ҳайрон қолдирди. Ваҳоланки, жамоа ўз тарихидаги энг муваффақиятли мавсумни (АПЛда 11-ўрин, Англия Кубогида финал) ўтказганди. Бироқ мен раҳбарият қарорини ҳурмат қиламан ва Жино Поццо, Филиппо Жиральдилар билан аввалгидек самимий муносабатни давом эттираман. Клубни тарк этганим ҳеч нарсани ўзгартира олмайди». 

Италиялик мутахассис фаолиятни яхши бошлаган бўлсада, янги мавсум стартини омадсиз ўтказди. Унинг ўрнини ватандоши - Жузеппе Саннино эгаллади. 

Саннино ҳам 2014 йилда жамоани тарк этгач, «Уотфорд»да истеъфолар марафони кузатилди. Яъни, 37 кун ичида 4 нафар мураббий алмашди. Саннино ўрнига келган Оскар Гарсия 4та ўйиндан кейин саломатлиги ёмонлашгани туфайли жамоани тарк этди. Унинг ўрнига келган Билли Маккинлайни эса Поццо 2 учрашувдан кейин лавозимидан четлатди. «Уотфорд»ни элитага олиб чиққан Йоканович янги шартнома хусусида мутасаддилар билан келиша олмади. Шу сабабли жамоага АПЛда раҳбарлик қилган Кике Санчес Флореснинг фаолияти ҳам 1 мавсумда ниҳоясига етди. 

2014 йилда катта Поццо клуб бошқарувини ўғли Жинога топширган бўлсада, мураббийлар беқарорлиги давом этди. Жампаолонинг ўзи 1986 йилда харид қилган «Удинезе»га кўпроқ эътибор қарата бошлади. Қизиғи шундаки, Италия клубида ҳам мураббийлар алмашуви етарли - Поццо раҳбарлигидаги 36 йил ичида 36 нафар мутахассис удинеликлар жамоасини бошқарди. 

Сўнгги 11 йил ичида «Удинезе» 14 нафар бош мураббийдан сабоқ олди. Улар орасида фақат Франческо Гвидолин (2010-2014) ва Лука Готти (2019-2021) Поццонинг 1 йиллик «лимит»идан кўпроқ ишлашга муваффақ бўлишди. Қолган мураббийлар узоғи билан бир мавсумдан кейин истеъфога йўл олишди. 

Дарвоқе, Поццо 2009-2016 йиллар оралиғида «Гранада»ни ҳам бошқарганди. Табиийки, шу давр ичида талабчан соҳиб нечта мураббийдан фойдалангани сизни қизиқтириши аниқ. У 10 нафар мураббийни алмаштирган.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:50, 28.10.2022. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик