Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси тақдирланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ампутантлар т.ж. / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбарияти, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Равшан Ирматов ампутантлар терма жамоамизни ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан Жаҳон Чемпионатидаги муносиб иштирок билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида улкан ирода ва матонат турганини айтиб, бу футболчилар халқимизни меҳрини қозонгани, ёшларимизга эса ҳақиқий намуна ва ўрнак бўлганини таъкидлаб ўтди. Ватан шаъни ва обрў-эътиборини қандай ҳимоя қилиш кераклигини яна бир бор барчага намойиш қилганини эътироф этди.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов жамоанинг мундиалда қайд этган натижаларига тўхталиб, мусобақа давомида жамоамиз Колумбия, Италия, Испания каби жамоаларни мағлуб этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов жамоанинг кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор эканлигини айтиб, футболчиларни самимий табриклади.

Жамоамизнинг кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишига ишонч билдирилди. Бундан ташқари, фаолиятини мураббий сифатида давом эттириш истагида бўлган терма жамоа вакилларига ЎФА томонидан мураббийлик курсларида бепул ўқиш имконияти тақдим этилиши маълум қилинди. Юртимизда ўтказиладиган йирик мусобақалар доирасидаги учрашувларни томоша қилиш учун жамоа аъзоларига махсус жойлар ажратилиб, бошқа терма жамоалар билан тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.

Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа бош мураббийи Рустам Меҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди ва самимий қутловлар учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув якунида Ўзбекистон ампутанлар терма жамоасининг 3 нафар фахрий аъзосига «Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони тақдим этилди. Тадбир якунида терма жамоанинг барча аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:00, 29.10.2022. Ўқилди: 1775 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик