Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрлашиш вақти келди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Барселона" молиявий муаммоларга қарамай, трансфер бозорида яхши иш қилди. Энди каталонияликларнинг таркиби тўлиқ кўринади, аммо кадрлар билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда. Мисол учун, тўрт нафар фахрий билан нима қилиш керак. Уларнинг барчаси клуб тарбияланувчиларидир, аммо уларнинг ҳар бирининг ўз клубидаги вақтлари ниҳоясига етмоқда.

Жерар Пике

Пике кўп йиллар давомида "Барселона"нинг рамзи бўлиб келган. Эҳтимол, у ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда, гарчи сўнгги пайтларда футболчи клубда энг яхши ҳолатда эмаслиги ҳақида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлди. Айтилишича, бош мураббий Хави Эрнандес футболчидан норози ва унинг январда жамоани тарк этишини истамоқда. Шу билан бирга, 35 ёшли марказий ҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. "Атлетик" ҳимоячиси Иниго Мартинес жорий мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкин бўлган Жерарга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Пикенинг "Барселона"га содиқлигига шубҳа йўқ. Аммо ҳар бир ҳикоя эртами-кечми тугайди. Хави марказий ҳимоячи сифатида Жюл Кунде, Андреас Кристенсен, Рональд Араухо ва Эрик Гарсияга эга. Жерар - мутахассис учун тўртинчи ёки бешинчи вариант. Бу Каталония клубида 613 ўйин ўтказган одамга мос келадими? Ёзда (қишда бўлиши даргумон) томонлар келишувни бекор қилишлари мумкин. Бундан кейин Пике ҳатто фаолиятини якунлаши кутиляпти, чунки у бошқа клубларда ўйнашга қизиқмайди.

Жорди Альба

Альба ҳам Пике каби клубда қийин аҳволда. Бир неча ой олдин футболчи кўп нарсани айтиб бера олишини, аммо ўз клубига қарши бундай қилмаслигини айтганди. Балки испаниялик раҳбарият билан зиддиятга тушиб қолгандир. Ўйин нуқтаи назаридан у ҳам ҳар доим ҳам яхши ўйнайди, деб бўлмайди. Альба майдонда кам вақт ўтказмоқда. Фахрийни 19 ёшли Алекс Бальде таркибдан чиқариб юбора бошлади. Каталонияликлар узоқ вақтдан бери 33 ёшли ҳимоячига ўринбосар излашди ва якунда уни ўз академиясида топишди.

Альбанинг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган, бироқ томонлар тезроқ хайрлашиши мумкин. Жорди шартнома муддати тугагунча каталонияликларни тарк этиши мумкин, аммо у ишсиз қолмайди. ОАВ хабарига кўра, ҳимоячининг эҳтимолий трансферига бир қанча клублар, жумладан, "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Серхи Роберто

Роберто бир неча йиллардан бери "Барселона"ни тарк этиш арафасида эди, бироқ айни пайтда клубда қолмоқда. Ўтган ёзда томонлар ҳатто 1 йилга янги шартнома имзолашди. Бу қарорнинг ташаббускори Хави эди. Мутахассис футболчини бир нечта позицияларда ўйнай олиши учун қадрлайди. Жорий мавсумда у Испания чемпионатида атиги 3та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Робертонинг ҳам келажаги ноаниқ. Биринчидан, футболчининг яқинда узайтирилган шартномаси тугайди. Иккинчидан, испаниялик анча муваффақиятли чиқишлари фонида жиддий жароҳат олди. 30 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Серхио Бускетс

Бускетс - "Барселона"нинг тирик афсонаси ва жамоа сардори. У жамоа учун 693 та ўйин ўтказган. Бу бир клуб учун майдонга тушиш бўйича Европадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. 34 ёшли ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси жорий мавсум охиригача ҳисобланган. Унинг ўйин вақти билан боғлиқ муаммолари йўқ, аммо "Барселона" ҳалигача ветераннинг ёшини инобатга олган ҳолда унинг ўрнига футболчи қидирмоқда. Испаниялик футболчининг ўрнига Рубен Невеш ва Мартин Субименди номлари кўрсатилган.

Миш-мишларга кўра, Бускетснинг ўзи каталонияликлар билан янги келишувдан бош тортган ва фаолиятини бошқа жойда давом эттиришга қарор қилган. Испаниялик футболчи МЛС билан боғланади, у ерда асосий даъвогар "Интер Маями" ҳисобланади. Футболчи бу маълумотни инкор этиб, келажаги ҳақида мавсум якунида бир қарорга келишини билдирмоқда. Қандай бўлмасин, Бускетс фаолиятини қаерда давом эттириш ёки тугатишни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мавсум охирига қадар у “кўк-анорранглилар” сафида 700 дан ортиқ ўйин ўтказган бўлади. Бундай кўрсаткичга эга футболчининг ҳар қандай қарорини клуб қабул қилиши керак.

Киритилди: 11:51, 30.10.2022. Ўқилди: 17393 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик