Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1937 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Металлург»-2022: мавсум сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакат XXXI миллий чемпионати ҳам тарих саҳифаларидан жой олди. Йил давомида Суперлига баҳсларига кўникиб қолган мухлислар унинг поёнига етганига ишонишлари қийин. Аммо севимли жамоалари учрашувларини ишқибозлар энди фақатгина келгуси мавсум – 2023 йилнинг баҳоридан кузатиш имкониятига эга бўлишади.

2022 йилги футбол мавсимини кўпчилик турлича талқин этмоқда. Кимдир чемпионат муросасиз, қизиқарли курашларга бой бўлди, деяпти. Буни чемпионлик учун курашнинг охирги тургача ҳал бўлмаганлиги ёки Суперлигада жон сақлаш учун курашган жамоаларнинг ҳар бир ўйинни қизитиб берганлиги билан исботлашмоқда. Баъзиларнинг наздида эса шунчаки аксарият клубларнинг кучи тенглашган, шунинг эвазига кескин рақобат кузатилди. Биз бу фикрларни таҳлил этиш фикридан йироқмиз. Шунчаки қадрдон жамоамиз – “Металлург” сарҳисобига назар ташламоқчимиз. Бекободликлар учун мавсум қандай ўтди? Мухлисларнинг жамоа иштирокидан кўнгли тўлдими? Шу ва бошқа саволларга эса рақамлар мисолида жавоб ахтарамиз.

Ўтган йилига нисбатан ўсиш – бир поғона!

2021 йилги мавсумда бекободлик футбол ишқибозлари чемпионат якунини юрак ҳовучлаб кузатишганди. Боиси жамоа фақатгина охирги турда сафар ғалабаси эвазига хавфли минтақани тарк этган, 11-ўринни эгаллаб, ўтиш баҳсларидан “қутилиб қолганди”. Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидан кейин “Металлург” яна 11-поғонада борар, Про-лигага тушиб кетиш хавфи ишқибозларимизни хавотирга солганлиги бор гап. Ҳатто энг ашаддий ишқибозларимиз жамоа раҳбариятига натижадан қониқишмаётганини, бир мавсум аввалгидек сўнгги тургача  қийналишни истамаслигини очиқча айтишгача боришди. Клуб раҳбарияти эътирозларни ўринсиз қолдирмади. Давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоага янги, истеъдодли ўйинчилар таклиф қилинди. Мураббийлар штабида жузъий ўзгаришлар бўлди. Август ойи охиридан клуб бошқарувида ҳам янгиланишлар кузатилди. Муассислар жамоа аъзолари билан очиқ мулоқотда клубдан нималарни хохлаётганини очиқ баён этишди. Аниқ вазифалар юкланди. Бу ислоҳотлар эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Биринчи даврада сафарда биронта ҳам ғалаба қозонмаган жамоа иккинчи даврада тўртта ютуқни қўлга киритди. Суперлигада мавқеини сақлаб қолиш вазифасини муддатидан олдин уддалади. Фақатгина охирги учта ўйинни бой бериш натижасида кучли олтиталикка кириш имкониятини қўлдан чиқарди. Якунда 10-поғона билан кифояланди. 26 учрашувнинг 8 тасида ғалаба, 8 тасида дуранг қайд этилди. 10 та ўйинда имконият бой берилди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 19:27, 32 очко жамғарилди. Лигада “Металлург” рақиб дарвозасига энг кам тўп киритган жамоа бўлди. Гол ўтказиб юборишдаги кўрсаткичи эса – 5-ўрин.

Сафарда ҳам уйдагидек...

Юқорида айтиб ўтганимиздек “Металлург” биринчи даврада сафарда биронта ҳам ғалаба қозона олмади. 6 та ўйиннинг учтасида мағлубиятга учраган бўлса яна 3 тасини дуранг билан тугатди. Иккинчи даврада эса меҳмондаги ўйинлар кўрсаткичи кескин яхшиланди. Жамоа тўртта баҳсда 3 очколик бўлди. 3 та ўйинни эса бой берди. Сафарда очко жамғариш бўйича Суперлига жамоалари орасида ижобий кўрсаткич қайд этди.

Бу йилги мавсумда бекободликлар ўз майдонларида кўпроқ очко йўқотишди. 13 та учрашувнинг 4 тасида ютуққа эришган “Металлург” яна шунчасида мағлубият аламини тотиб кўрди. 5 та баҳсда эса рақиблар билан очколарни бўлиб олинди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи ҳам ижобий эмас – 9:11. Қуйидаги тақвимда “Металлург”нинг 2022 йилдаги барча ўйинлари натижалари эътиборингизга ҳавола этилаяпти:



Жамоа гвардиячилари

Бу йилги мавсумда испаниялик мураббийлар штаби асосий таркиб ўйинларида 29 футболчининг хизматига таянишди. Энг кўп майдонга чиққан футболчи Забихилло Ўринбоев бўлди. У 25 та учрашувда асосий таркибда тўп сурди. Аброрбек Тошқўзиев эса 24 та баҳсни асосий таркибда ўтказди. Учинчи кўрсаткич Шаҳзодбек Ғофурбековга тегишли – 23 ўйин. Йигирматалик довондан яна икки нафар вакилимиз – Фаррух Иброҳимов (21 та учрашув) ҳамда Ихтиёр Тошпўлатов (20 та ўйин) ошишди.

Майдонда бўлиш – дақиқалар ҳисобидан келиб чиққанимизда эса пешқадам Аброр Тошқўзиев етакчи. Кейинги натижа Фаррух Иброҳимовга тегишли. Забихилло Ўринбоев эса кучли учталикни якунлади. Футболчиларимизнинг 2022 йилги мавсумдаги улушини қуйида келтирилаётган тақвим орқали ўзингиз таҳлил этиб олишингиз мумкин.



Жамоа тўпурарлари

Суперлигада рақиблар дарвозасига 19 та гол киритган бўлсак, шулардан 18 таси “Металлург” футболчилари ҳисобига ёзилган. Битта автогол қайд этилди. “Динамо” билан уй учрашувида голлардан бири самарқандликлар ҳимоячиси Жасур Жумаевнинг оёғидан дарвоза тўрига бориб тушганлиги сабаб автогол ёзилди.

Қолган 18 та гол эса 9 нафар ўйинчимиз орасида тақсимланди. Жамоамиз тўпурари иккинчи даврадан таркибга келиб қўшилган 20 ёшли Бектемир Абдуманнонов бўлди. У 12 та учрашувда рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол этди. Жамоамиз плеймейкери, таянч ярим ҳимоячимиз Дамир Темиров эса 14 та учрашувда 4 та гол муаллифига айланди. Агар Дамир оёғидан жиддий жароҳат олиб, иккинчи даврани тўлиқ ўтказиб юбормаганида албатта бу кўрсаткич янада ижобий бўлиши аниқ эди. Ҳужум чизиғимиз вакили Забихилло Ўринбоев эса ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. Қолган олти нафар ўйинчимиз эса бир мартадан муваффақият қозонишди.

2022 йилги тўпурарлар:

Бектемир Абдуманнонов – 5 та гол
Дамир Темиров – 4 та гол
Забихилло Ўринбоев – 3та гол
Фаррух Иброҳимов – 1 та гол
Жасур Холтўраев – 1 та гол
Бобурбек Фарҳодов – 1 та гол
Худойшукур Сатторов – 1 та гол
Аброрбек Тошқўзиев – 1 та гол
Шоҳназар Норбеков – 1 та гол
Жасур Жумаев (Динамо С) – 1 та автогол.

Жарималар жафоси

“Металлург” бу йилги мавсумни жуда интизомли ўтказди дейиш қийин. Учрашувни бошқариб борган ҳакамлар бекободлик футболчилар қаршисида 67 марта сариқ карточкани кўтарганликлари фикримиз исботи. Шулардан бир нафари битта учрашувда иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилганди. Тўғридан тўғри қизил олган футболчиларимиз эса 2 нафар. Улардан бири Шоҳназар Норбеков ўйин пайти майдонда олган бўлса, яна бир нафари Акмал Ортиқов майдонга тушмасидан четлатилган. АброрТошқўзиев эса битта учрашувда иккита сариқ карточка олиб, ўйинни вақтлироқ тугатганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Ўз навбатида огоҳлантирилганлар орасида бош мураббийимиз Луисма Эрнандес ҳам борлигини қайд этиш керак.

Огоҳлантиришлар:

Фарҳод Бекмуродов – 7 та
Карим Палич – 6 та
Забихилло Ўринбоев – 5 та
Ихтиёр Тошпўлатов – 5 та
Аброрбек Тошқўзиев – 4 та
Иброҳим Ибрагимов – 4 та
Жасур Холтўраев – 4 та
Дамир Темиров – 4 та
Худойшукур Сатторов – 4 та
Александр Лобанов – 4 та
Аббос Отахонов – 3 та
Бектемир Абдуманнонов – 3 та
Фаррух Иброҳимов – 3 та
Саламат Қуттибоев – 3 та
Акмал Ортиқов – 2 та
Анвар Ғофуров – 1 та
Исломбек Исоқжонов – 1 та
Шаҳзодбек Ғофурбеков – 1 та
Бобурбек Фарҳодов – 1 та
Муҳаммадали Алиқулов – 1 та
Эргаш Исмоилов – 1 та

Ўринбосарларда ўсиш бор

Асосий жамоамизга яқин ўринбосарларни етиштириб берувчи U-21 ҳамда U-19 чемпионатларида қатнашган ёшларимизнинг натижаларида ўсиш борлигини кузатишимиз мумкин. Хусусан, Баҳром Умаров етакчилигидаги “Металлург U-21” жамоаси мавсумни 4-ўринда якунлади. Совриндорлар сафига қўшилиш учун озгина омад етишмади. Аммо бир мавсум муқаддам Ўзбекистон биринчилигида аутсайдер бўлган жамоамизнинг кучли тўртликка қайтиши барчамизни хурсанд этмасдан қолмайди. Зеро асосий таркибнинг энг яқин ўринбосарлари мазкур жамоамиз саналади. Бу йил ушбу жамоанинг жуда кўплаб ўйинчилари Луисма Эрнандес бошчилигидаги асосий таркиб машғулотларида қатнашишди. Маҳоратларини оширишди. 20 ёшли Далер Шарипов Суперлигада дебютини ўтказди. Ҳумоюншоҳ Сайётов, Шаҳзоджон Неъматжонов, Миркомил Абдураззоқовлар Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг йиғинларидан доимий равишда чақирув олиб туришди. Айтиш мумкинки, улар келгуси йиги ўтказиладиган Осиё чемпионатига Равшан Ҳайдаров бошчилигида пухта тайёргарлик кўришмоқда.

Шуҳрат Юлдашев мураббийлигидаги “Металлург U-19” жамоамизнинг ёш ўйинчилари Самандар Муратбоев, Равшан Хайруллаев ҳамда Рўзибой Файзуллаевлар эса Рауф Инелеев раҳбарлидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида хориж йиғинида бўлиб қайтишди.

Шунингдек, “Металлург” ПФК қошида фаолият юритаётган “Эл Голазо” футбол академиямизнинг барча ёш тоифасидаги жамоалари Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашиб, маҳоратларини сайқаллаштириб бораётганлиги мухлисларимизни хурсанд этаяпти. Зеро пойтахт чемпионатида кучли жамоалар кўп ва улар билан рақобатда академиямиз тарбияланувчилари йўқолиб қолишмаяпти. Аксинча, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” сингари бой тажрибага эга клублар тарбияланувчиларига қарши ўйинларда тажриба тўпланаяпти. Бу эса клубимизнинг келажагига катта умид кўзи билан қарашимиз учун асосдир.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:45, 16.11.2022. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.