Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» клубига янги бош директор тайинланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биласиз, “Андижон” клубига 16 ноябрь куни “Хоразм”га қарши учрашувдан сўнг про лига Кубоги топширилди.

Суперлига масаласини муддатидан илгари ҳал қилиб қўйган жамоа аллақачон янги мавсум режаларини ишлаб чиқмоқда. Бу борада вилоят ҳокими ўзи фаоллик кўрсатиб, жамоани қўллаб-қувватламоқда. Мавжуд қарздорликларнинг барчаси бартараф этилди.

Шунингдек, “Андижон” клуби учун байрам дастурхони ёзилди. Шаҳардаги “Balzak” ресторанида ташкил қилинган тадбирда мураббийлар, футболчилар, клуб ходимлари, мухлислар, вилоят футболи раҳбарлари ва албатта Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Шуҳратбек Қўшоқбоевич, яна бир бор жамоа аъзоларини ажойиб муваффақият билан табриклаб, янги мавсумда ҳам янги режалар ва янги мақсадлар сари олдинга дадил қадам босиш муҳимлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими жамоа аъзолари билан учрашувда яна бир айрим масалаларга ҳам ойдинлик киритиб ўтди.

Жумладан, “Андижон” клуби раҳбарияти ўзгариш кузатилди ва бош директори сифатида Улуғбек Мирзаевни таништирди.

“Андижон” футбол клубининг янги бош директори – Улуғбек Абдусатторович Мирзаев ҳақида маълумот бериб ўтадиган бўлсак, аксар мухлислар ушбу мутахассисни яхши билишади. 1978 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Ҳаётини футболга бағишлагани боис бу йўналишда қатор изланишлар амалга ошириб келмоқда. Масалан, ҳозирги вақтда Тошкент давлат иқтисодиёти университетида Ўзбекистон футбол клублари бюджетини такомиллаштириш йўналишида илмий изланиш олиб бораётганини таъкидлаш жоиз. Бунга қадар эса 1999 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2001 йилда Тошкент молия институтининг давлат молиясини бошқариш йўналишида магистратурани битирган. Ҳамманинг хабари бўлса керак, охирги иш жойи Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бўлиб, у ерда бир неча йил давомида бош директор сифатида самарали фаолият кўрсатиб келди. Эндиликда “Андижон” жамоасида иш бошлади. Лекин жамоа унинг учун бегона ҳисобланмайди. Сабаби илгари ҳам “Андижон” клубида фаолият олиб борган.

Шу ўринда “Андижон” клуби президенти сифатида ишлаган Журъатбек Қувватов хусусида ҳам тўхталиб ўтмасак бўлмайди. 2020 йилнинг августида жамоани қабул қилиб олган хусусий тадбиркор ўтган вақт давомида футбол учун қўлидан келган барча ишни қилди. Эски қарздорликларни бартараф этди, стадион реконструкция қилинди ва номи “Бобур Арена”га ўзгартирилди. Бўстон даҳасидаги болалар футбол мактабида жамоа учун база қурилди. Бир сўз билан айтганда, “Андижон”нинг Суперлигага қайтиши учун меҳнат қилди. Шу сабабли Журъатбек Қувватовга амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ёдингизда бўлса, яқинда клуб расмий канали орқали йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказилди. Унда жамоамизнинг сардори ва етакчиси Илдар Маматказин энг кўп овоз тўплаган ҳолда “Андижон”нинг 2022 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Эътиборлиси, вилоят ҳокими шахсан ўзи Маматказинни йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганини эълон қилган ҳолда уни табриклади ва мукофот сифатида уй совға қилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ашаддий мухлисларни ҳам алоҳида эътироф этиб ўтди. Айниқса, Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги фан-клуб яна бир бор алоҳида мавзуга айланди. Барча яхши биладики, жамоамизнинг фан-клуби Ўзбекистонда мухлислик қилиш бўйича биринчи рақамлиси ҳисобланади. Ҳар ўйинда янгидан-янги баннерлар, перформанслар яратиб стадиондаги муҳитнинг жозибадорлигини ошириб келмоқдалар. Жамоамизнинг муваффақиятида шубҳасиз Тўйчиев бошчилигидаги мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Уларнинг жўшқинлигини, фаоллигини яхши билиб турган вилоят ҳокими ушбу байрамона тадбирда Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги фан-клубга “Tracker” машинасини совға қилди.

Шу тариқа, байрамона тадбир чиройли тарзда ўтказилди. Олдинда жамоани 21 ноябрь куни про лиганинг сўнгги тури доирасида сафарда “Турон”га қарши учрашув кутиб турибди. Виктор Кумиков бошчилигидаги футболчилар бўлажак баҳсга тайёргарликни бошладилар.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:54, 18.11.2022. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик