Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг етакчи футболчилари(1-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Месси ва Криштиану Роналду яна бир бор жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга ҳаракат қилишади, аммо Қатарда уларга кучли рақиблар рўбаро келиши аниқ. Келинг, бугун ўз терма жамоаларида кимлар етакчи эканлинларини кўриб чиқамиз.

Австралия - Мэтью Райан

30 ёшли дарвозабон "Копенгаген"да ўйнайди. У Австралия терма жамоасида 75 та ўйин ўтказган. 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги Конфедерациялар кубогида иштирок этган.

Англия - Харри Кейн

"Тоттенхэм"нинг 29 ёшли ҳужумчиси. Британияликларнинг асосий зарба берувчи кучи Англия учун гол уриш бўйича рекорд ўрнатмоқда. Уэйн Рунигача иккита гол қолди, ҳозир Кейн ҳисобида 51 та гол бор.

Аргентина - Лионель Месси

“ПСЖ”нинг 35 ёшли ҳужумчиси терма жамоа билан соврин ютиш умидида бешинчи жаҳон чемпионатига йўл олади. Қатардаги турнир унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Бельгия - Эден Азар

"Реал Мадрид"нинг 31 ёшли ярим ҳимоячиси қўл остида бельгияликлар ЖЧ-2018 бронза медалини қўлга киритишди. Англияга қарши ўйинда Эден ғалаба тўпини киритди.

Бразилия - Тиаго Силва

2022 йилги жаҳон чемпионати 38 ёшли “Челси” ҳимоячиси фаолиятидаги тўртинчиси бўлади. Аммо 2010 йилда футболчи майдонга тушмаган. Кейинги турнирларда эса 11 учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Гана - Андре Айю

32 ёшли ярим ҳимоячи “Ас-Садд”да тўп тепади. У Гана терма жамоаси сафида 107 та ўйин ўтказган. У 2015 йилги Африка Миллатлар Кубогида энг яхши тўпурар бўлган.

Германия - Мануэл Нойер

“Бавария”нинг 36 ёшли дарвозабони 2014 йилда жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган, 2020 йилги Европа чемпионатидан сўнг эса терма жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. Нойер немис дарвозабонлари сафида рекорд даражадаги ўйин ўтказган – 113та.

Дания - Симон Кьер

2009 йилдан бери “Милан”нинг 33 ёшли ҳимоячиси Дания терма жамоаси сафида 121 марта майдонга тушди ва бу натижа билан учинчи ўринда туради. У билан бирга терма жамоа Евро-2020 ярим финалига қадар етиб борган ва у ерда Англияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Эрон - Эҳсон Ҳожисафи

АEКнинг 32 ёшли ҳимоячиси терма жамоа сафида 114 та ўйин ўтказган. 2017 йилда Эрон футбол федерацияси Исроилнинг “Маккаби” клуби билан Европа лигаси ўйинида иштирок этгани учун спортчини умрбод дисквалификасия қилган, бироқ кейин бу қарор бекор қилинган эди.

Испания - Серхио Бускетс

34 ёшли "Барселона" ярим ҳимоячиси 2010 йилги жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Евро чемпиони бўлган. Умуман олганда, футболчи учта жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Камерун - Винсент Абубакар

30 ёшли ҳужумчи Саудиянинг "Ан-Наср" клубида ўйнайди. Камерун терма жамоаси сафида футболчи 89 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган.

Канадa - Атиба Хатчинсон

"Бешиктош"нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси 2003 йилда Канада терма жамоасида дебют қилган. Футболчи жаҳон чемпионати саралаш турнирларида 32 та ўйин ўтказган.

Қатар - Сад Аль-Шиб

32 ёшли “Аc-Садд” дарвозабони 2008 йилдан буён миллий терма жамоа сафида ҳаракат қилади. Бу вақт ичида футболчи 2019 йилги Осиё Кубогида ғолиб чиқди ва турнирнинг энг яхши дарвозабони бўлди.

Коста-Рика - Браян Руиз

“Алахуэленсе”нинг 37 ёшли форварди Коста-Рика терма жамоасини Қатардаги турнирда бошқаради. Футболчилар испанлар, немислар ва японлар билан учрашувни кутишмоқда.

Марокаш - Роман Саис

"Бешиктош" ҳимоячиси 32 ёшида иккинчи жаҳон чемпионатига йўл олади. 2018 йилда футболчи Эрон ва Испания термалари билан ўйинларда майдонга тушган, улар мос равишда мағлубият ва дуранг билан якунланган.

Мексика - Андрес Гуардадо

"Бетис"нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси узоқ вақтдан бери Мексика терма жамоаси учун курашиб келади - футболчи 179 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган.

Нидерландия - Виржил ван Дейк

Кўплаб клуб ютуқларига қарамай, 31 ёшли "Ливерпуль" ҳимоячиси ҳеч қачон ЖЧ ва Еврода қатнашмаган. Нидерландия 2016 ва 2018 йилги турнирларда иштирок эта олмаган, ван Дейк эса 2021 йилда ўтказилган Европа чемпионатини жароҳат туфайли ўтказиб юборган.

Польша - Роберт Левандовски

"Барселона"нинг 34 ёшли ҳужумчиси терма жамоада урилган голлар сони бўйича ўзининг рекордларини янгилашга ҳаракат қилади. Футболчи турли турнирларда 76 та гол урган.

Киритилди: 12:49, 18.11.2022. Ўқилди: 3626 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик