Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лондон-2012. Ўзбекистонлик Сакина Мамедова олтин медалга умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистонлик спортчи Сакина Мамедова эртага мусобақаларни бошлайди. У 10 метр масофада пневматик тўппончадан ўқ отишда иштирок этади. Сакина олимпиадага сўнгги тайёргарлик машғулотларини Англиянинг Саффолк шаҳри яқинида Феликстоу порт-шаҳарда олиб борди ва ўша ернинг ўзида ББС интернет сайтига интервью берди.

"Мен Ўзбекистонда машҳурман, аммо бу ерда мени ҳеч ким танимайди", дейди 7 июлдан бери ўз мураббийи Игорь Потапов билан Феликстоуда шуғулланаётган Сакина.

У ўқ отишнинг 2 тури — 10 метрдан пневматик тўппонча ва 50 метрдан милтиқдан (у ўз ичига 3 хил ҳолатни олади — тик туриб, тиззалаб ва ётиб) отиш билан шуғулланади.

"Бу ерда машғулот объектлари яхши ва инсонлар меҳмондўст. Денгиз ҳам яхши. Аммо мен унда чўмилмадим — сув ҳаддан ташқари совуқ. Жисмоний машғулот учун соҳилда юрдик".

"Мен Ўзбекистонда палов ва балиққа ўрганганман. Бу ерда эса балиқ, чипс (қовурилган картошка) танаввул қилдим. Улар менга ёқди", дейди Мамедова.

Феликстоудаги ўқ отиш клуб раиси ўринбосари Билл Бонд ҳисобланади. "Мен Буюк Британия паралимпия терма жамоасининг россиялик мураббийи Владимир Флимоновдан хат олдим. Ўз клубимиз сафида олимпиада иштирокчисига эга бўлишдан қувондик. Клубимиз иш кунлари кечаси ва дам олиш кунлари кундузи ишлайди. Аммо клуб вакиллари меҳмонлар учун бошқа пайтда ҳам келиб ишлашди. Улар Мамедованинг машғулотини кузатишди. Сакинанинг ишлаши, концентрацияси ва фидойилигидан кўп нарса олиш мумкин", дейди Бонд.

Сакина Мамедова Халқаро ўқ отиш федерацияси рейтингида Топ-50га кирмаган бўлса-да, у олимпиадада олтин медалга умид қилмоқда.

Манба: www.bbc.co.uk
Киритилди: 22:22, 27.07.2012. Ўқилди: 6591 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик