Бугун 22 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 21.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 21.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 22.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 22.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Хоразм
      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Лидс
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • -:-
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Эльче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2028 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду "МЮ"дан чўчимаяпти. У бўйсинмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ўтган ҳафтада бутун дунёни лол қолдирганди. У Пирс Морган билан бўлган суҳбатда "МЮ"даги ҳолати ҳақида гапириб, жамоадаги кўпчиликни танқид остига олган. Ушбу воқеадан кейин "Манчестер Юнайтед" Роналду борасида қонуний чора кўришини эълон қилганди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, манкунианликлар раҳбарияти 37 ёшли футболчи билан бир йил олдин тузилган 16 миллион фунтлик битимни муддатидан олдин тугатиш ниятида. Аммо Роналду бўйсунмоқчи эмас. Унга "МЮ"нинг ҳаракатлари таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақида ҳужумчининг ўзи Ганага қарши ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

"Бу ерда муҳит яхши, ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Жамоа билан эътиборни фақат олдимиздаги ўйинга қаратганмиз. Сизлар менга ёрдам беришингиз мумкин. Мен ҳақимда гапиришни тўхтатишингизнинг ўзи, катта ёрдам бўлади, мен учун. Агар сиз (журналистлар) ўзга футболчидан мен ҳақида сўрашни давом эттирсангиз, жаҳлим чиқади. Мендан Жаҳон чемпионати ва жамоа ҳақида сўранг. Мен бундан фақат хурсанд бўламан. Аммо мен ва "МЮ" ўртасидаги муаммолар ҳақида эмас! Агар сизлар деярли 38 ёшга кирган футболчидан ниманидир исботлашни сўрасангиз, мени ташвишга қўйган бўласиз. Ҳозирга қадар қилган ишларим, ҳамма учун етарли деб ўйлайман. Албатта, мен ҳали ҳам ўзимга билдирилган ишончни оқлашим лозим. Ҳамманинг мен ҳақимда ўзига хос фикрлари бор. Мен учун тўғри танлов қилиш жуда муҳим. Мен ҳақимда бўхтонларни ёзиб чиқаришдан осони йўқ. Бироқ, менинг танловим - бу меники ва бошқаларнинг фикри мени қизиқтирмайди. Аминманки, бу воқеалар терма жамоага таъсир ўтказмайди. Бу ердаги футболчилар ва мураббийлар мен ким эканимни, нималарни ўйлаётганимни яхши билади. Жамоадагилар мени 11 ёшимдан бери билишади. Шундай экан, уларга ҳам худди мен каби одамларнинг нима дейиши ёки нимани ёзиши муҳим эмас".

Роналду "МЮ"ни ўзига нисбатан ҳурматсизлик ва хиёнатда айблаганди. Шундан кейин, раҳбарият бу масала борасида қонуний йўл тутишини билдирган. Айни дамда эса "МЮ" Роналдуни мундиалдан кейин жамоага қайтиб келишини истамайди. Шу сабабли, унинг ҳафтасига 500 минг, икки йилга эса 16 миллион фунтлик қийматга эга бўлган битимини тугатиш пайига тушган.
Шунингдек, Роналду терма жамоа сафида Фернандеш ҳамда Канселу билан бўлган воқеаларга ҳам изоҳ бериб кетди. У шундай дейди:
"Мен Бруну билан кўп ҳазиллашаман. Ўша куни у машғулотларга кеч келди. Бунинг сабаби эса рейснинг қолдирилгани эди. Мен унга ҳазиллашиб: "қайиқда келдингми, нима бало?" дедим. Медиа эса буни бўрттирди. Канселу билан ҳам шунга ўхшаш вазият эди. У Фелиш билан қаттиқ тўқнашиб кетди. Мен эса уни руҳлантириш учун бўйнидан ушлаб: "дадил бўл!" деб тасалли бердим. Мана шунақа. Аммо ҳамманинг кўзи Роналдуда. У билан бўладиган воқеаларнигина кўришади. Яна қайтараман, жамоадаги муҳит ажойиб. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз ҳозир фақатгина Гана билан ўйинни ўйлаяпмиз".

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси H гуруҳида Гана, Уругвай ҳамда Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 11:39, 22.11.2022. Ўқилди: 7642 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.