Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Адриен Рабьо: «Муҳим футболчиман, буни яққол ҳис қиляпман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Адриен Рабьо Франция миллий жамоаси таркибида илк марта ЖЧга йўл олмоқда.

Ярим ҳимоячи яқинда «А» серия турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилган «Ювентус»нинг инқироздан чиқиб олганида катта роль бажарди. «Ўзи мақсадимиз шу эди, - деди франциялик футболчи Қатарга жўнаб кетишдан олдин La Gazzetta dello Sport нашрига берган эксклюзив интервьюсида. - Ишончим комил, январь ойидан Погба ва Кьеза сафга қайтишади ва скудетто учун чинакамига кураш бошлаймиз».

- Олдинда сизни фаолиятингиздаги биринчи жаҳон чемпионати кутмоқда...

- Аслида 4 йил олдин Россияда дебют қилишни ўйлагандим. Демак, амалга ошмаган орзум энди ушалмоқда. Табиийки, ҳозир болаликка хос ёқимли туйғуларни эслаб, ҳар лаҳзадан ўзгача завқлан­япман. Масалан, 2006 йилги мундиални олайлик: Зиданнинг ақл бовар қилмас ўйинлари ва мухлисларимизнинг фантастик қўллаб-қувватлашларини сўз билан таърифлаш қийин. Фақат ўша йили пенальтилар серияси бўйича итальянларга ютқазганимиз алам уйғотганди - ачинарли якун...

- Мана, Қатар мундиалига кетяпсиз. Чемпионлик рутбасини ҳимоя қилиш Франция термаси учун бажариб бўлмас миссия эмасми?

- Ҳаётда ҳам, футболда ҳам имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Ҳа, қайта ғалаба қозониш қийин, агар жамоангиз фаворитлар рўйхатига киритилган бўлса, янада оғир. Ҳозир ҳар бир рақиб жамоамизни мағлубиятга учратиш ниятида, чунки амалдаги чемпионни енгиш бошқача-да, барибир. Ҳаммаси биз учун яхшигина жамоавий синов, ҳар қандай ҳолатда мақсадимиз ўзгармайди - тарихни қайта ёзмоқчимиз. Бошқа гап йўқ. Вазифани қандай уддалаймиз - буниси энди ҳар бир футболчи учун ноёб тажриба.

- Бош мураббий Дидье Дешам сизни мувозанатлашган футболчи сифатида мақтамоқда.

- Бу ҳақда тез-тез гаплашамиз. Ўзим ҳам мувозанатни тўғри ушлашга эътибор қаратаман ва маълум даражада уддалаяпман ҳам. Мураббийнинг сўзлари эса шунчаки, шахсий хулосамга асос. Мувозанатлашган футболчи? Бу - ҳужум ва ҳимоя ўртасида боғлам ўрнатиш, майдонда тўғри позиция танлаш, ўйин боришини олдиндан илғаш, вазиятларга енгил мослашиш, тўп ёки тўпсиз ҳаракатланиш, тактик фикрлаш билан жамоа­дошлар ҳаракатига муносабат билдириш.

- «Ювентус»да Сарри ва сизни Туринда кўришни жуда хоҳлаган Аллегри бош­қарувида ўтган мавсумлар ўсишингизга қанчалик ёрдам берди?

- Сарридан кўп нарса ўргандим, аммо Аллегри ўйинимни яхшилашимга кўпроқ имконият яратди. Масалан, унинг ёрдамчиларидан бири Паоло Бьянко билан тез-тез видеоёзувлар орқали ҳаммасини алоҳида таҳлил қиламиз. Менда сифат ва натижа яхшилангани аввало, ўзимга, қолаверса, терма жамоага ҳам фойда, гарчи Дешам қўл остида бошқачароқ ўйнасакда.

- «Ювентус» айни пайт турнир жадвали 3-поғонасида бормоқда. Скудетто ютишга ақлингиз етяптими?

- Таркибимизни ҳисобга олсак, чемпионлик учун кураша олишимизга ҳеч қачон шубҳаланмаганман. Ҳа, чемпионат стартида жароҳатлар ортидан анча қийналганимиз рост. Ҳар ҳолда, кўплаб учрашувларда тўлиқ куч билан ўйнолмадик. Шунга қарамай, жаҳон чемпионатигача юқорига кўтарилиш ва январь ойидан мавсумни қойилмақом тарзда бошлаган «Наполи»га жиддий кураш таклиф этишни ўйлагандик. Неаполь клубининг ҳали кўп очко йўқотишига шубҳа йўқ, тўғри, ҳаммаси аввало, ўзимизга боғлиқ. Табиийки, 10 очколик фарқ жуда катта, лекин мавсум анча узоқ, шундай эмасми? Ишончим комил, Кьеза ва Погбанинг қайтишлари билан ўйинимиз янада кучаяди. Қолаверса, Фажоли, Миретти, Соуле ва Илинг-Жуниор каби ёшлардан ҳам умид катта. Хуллас, бирга олға борсак, якунда скудеттони ўз томонимизга оғдиришимиз мумкин. Афсусланарли томони, жамоа тўғри ритм ва муҳитга тушиб олган пайт ҳозирги танаффус юзага келди.

- Фаолиятингизда илк марта жамоа билан ЧЛ 1|8 финалидан четда қолдингиз...

- Нафақат футболчилар, балки «Ювентус»га дахлдор барча-барча учун катта умидсизлик... ЧЛдек турнир гуруҳ босқичидаги 5та мағлубиятни ҳазм қилиш мушкул, лекин начора, шундай бўлди. Омадсизликдан кейин ўзимга сўз бердим: «Тамом, энди ЕЛда ғалаба қозониб, барчаси тасодиф эканлигини исботлаш керак». Бу турнирда ҳам буюк жамоалар йўқ эмас. Умуман, ЕЛ биз учун яхши чақирув ва турнир скудетто йўлидаги курашда керакли туртки беришига ишонаман.

- «Юве» сафига қўшилганингиздан буён Куадрадо билан бирга энг кўп ўйнаган футболчи бўлиб турибсиз. Тўғрисини айтинг, сардорлик боғичига қизиқяпсизми?

- Ўзимни аллақачон муҳим футболчидек ҳис қила бошлаганман. Ҳар ҳолда, Аллегри менга мутлақо ишонади. Боғич учун курашда эса аллақачон иерархия шаклланган: Бонуччи, Куадрадо, Данило. Бу ҳақда ўйлаш мантиқан тўғри, аммо устувор эмас. Энг асосийси - «Юве»ни яна юксакликка кўтариш.

- Йиллар давомида «А» серия қанчалик ўзгарди?

- Илгари «Юве» дуч келган рақибни осонгина мағлуб этгандир эҳтимол. Ҳозир эса чемпионат анча мураккаблашди, ҳар бир жамоанинг ўзига хос хусусиятлари бор. Бежиз «А» серияни бутун дунё кузатмаяпти. Ўйлайманки, яққол ривожланиш бор. Кураш қанчалик қизиса, якуний ғалаба шунчалик тотли бўлади. Муҳими, кучли рақобат мухлислар учун қизиқарли, футболчиларга фойдали.

- Амалдаги шартномангиз муддати тугаяпти. Келажак режалари қандай?

- АПЛ клублари билан алоқага чиққаним ҳақида тарқалган хабарларни инкор этмайман, лекин якунда қолдим, бу ҳам яхшиликка... Яширмайман, АПЛга қизиқишим ҳали сўнмаган, аммо келажак ҳақида кўп ўйлашни хоҳламайман. Қолаверса, айни пайт бор эътиборни ЖЧга қаратганман. Оддий айтганда, якуний тўхтамга келишда худди «Юве» каби сира шошилмайман, барчасини кўриб чиқишга улгураман ҳали.

- ЖЧ Италия термасисиз қандай кечаркин?

- Ҳа, итальянлар билан турнир янада қизиқарли тус оларди. Очиғи, Италия термасининг саралашдан қанақасига  чиқолмаганини тушуниш қийин. Жуда аламли йўқотиш.

- Погба ва Канте йўқ, Францияда энди сизга кўп умид боғлашмоқда. Бунга тайёрмисиз?

- Жамоа шоҳсупадан жой олиши учун ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлашим та­йин. Ўйлайманки, ҳозир энг яхши жисмоний ва руҳий ҳолатдаман.

- Қайси жамоани ЖЧнинг бош фаворити сифатида кўр­япсиз? «Сюрприз» улашувчи куч қайси?

- Фаворит - Аргентина термаси. Шунингдек, Нидерландия жамоасини ҳам алоҳида кузатиб бориш керак.

- Франция термаси ҳам фаворитлар қаторида, тўғрими?

- Бугун умидлар анча кучли, жамоа ҳам ўзгарди, айрим муҳим футболчилар биз билан бирга эмаслар. Лекин бу ҳеч нарсани англатмайди - диққатимизни тўлиқ жамлаганмиз ва охиригача боришни хоҳлаймиз.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:23, 25.11.2022. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик