Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мбаппе, Варди, Игуаин: сиз уларни "Арсенал" сафида кўришингиз мумкин эди, бироқ...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баъзилар транферлар ойнасини "расво давр" деб аташади. Негаки, бу вақт давомида эшитган хабарларингизнинг 90 фоизи ёлғон бўлиб чиқади. Баъзида эса бунинг тескариси ҳам бўлиб туради. Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам йиллар давомида юзлаб футболчиларни сотиб олишга ҳаракат қилган. Аммо маълум, баъзида эса номаълум сабаблар билан бу кўчиш бекор бўлган. Қуйида "Арсенал"нинг сотиб олиши керак бўлган, бироқ сўнгги дақиқаларда тақдири ўзгариб кетган футболчиларнинг бештасини келтириб ўтамиз.


Гонсало Игуаин

"Арсенал" тарихида энг кўп вақт давом этган трансфер музокараларидан бири Игуаин билан содир бўлган. Аргентиналик ҳужумчи 2013 йилда "Реал"ни тарк этиши аниқ бўлиб қолади. Шунда у учун "Арсенал" жиддий рақобатга киришади. Ҳақиқатдан ҳам ўша пайтда 25 ёшли Игуаин лондонликлар учун мос вариант эди. Гонсало "Реал"дан кетиши аниқ бўлади ва Арсен Венгер у билан келишиб олди деган хабарлар чиқади. Игуаиннинг нархи эса 23 миллион фунтга тенг эди. Аммо бу харид амалга ошмай қолади. Негаки, "Арсенал"да Луис Суаресни сотиб олиш нияти пайдо бўлади.

Луис Суарес

2013 йилнинг ёзи "Арсенал" тарихидаги энг тартибсиз трансферлар ойнаси бўлганди. Игуаин можаросидан кейин Суарес масаласи пайдо бўлади. Чунки ҳужумчининг ўзи интервьюларидан бирида "Арсенал"га ўтиши ҳақида гапирганди. Бу эса "тўпчилар"ни ҳаракатга чорлайди. "Арсенал" "Ливерпул"га ҳужумчи учун, аввалига 30 миллион, бу нарх рад этилгач эса, 40 миллион фунт ва бонуслар таклиф қилади. Аммо мерсисайдликлар раҳбари "Арсенал"га қатъий йўқ дейди. Шундан бери бу икки клуб ўртасида бироз совуқчилик мавжуд. "Ливерпуль" ўз футболчиларини "Арсенал"дан бошқа исталган жамоага сотишимиз мумкин" деб чиқиши ҳаммасини чалкаштириб юборганди. Бир йилдан кейин эса Суарес "Барселона"га йўл олади.

Жейми Варди

2016 йилнинг ёзи. "Лестер" Англиянинг янги чемпионига айланган пайтлар. Катта клублар "тулкилар" футболчиларини сотиб олишга тайёр эди. Шундай бир пайтда "Арсенал" чемпион жамоа ҳужумчиси Жейми Вардига даъво қила бошлади ва 20 миллион таклиф этди. Кўпчилик Вардини Лондонга йўл олади деб ўйлаган эди. Евро-2016 арафасида Варди қарор қабул қилди: у "Лестер Сити"да қоладиган бўлди. Шундан кейин нималар бўлганини эса ҳамма яхши билади.

Килиан Мбаппе

Айни дамда "ПСЖ" ва дунёнинг энг зўр футболчиларидан бирига айланган Мбаппенинг тақдири ҳозиргидан бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Мбаппе 17 ёшида "Монако" сафида порлаши, жамоасини ЕЧЛ ярим финалига олиб чиқишидан илгарироқ, унинг феноменал таланти француз футболи билан яхшигина алоқаларга эга бўлган Арсен Венгернинг эътиборига тушади. Мбаппе "Монако" билан битимини тугатиши керак эди. Шундай бир пайтда Арсен Венгер унинг уйига боради. Аммо Мбаппе Францияда қолишга қарор қилган. Бир йилдан кейин эса унинг манзили "ПСЖ" бўлди. "Арсенал" эса Мбаппенинг ўрнига Александр Ляказетт ва Лукас Пересни сотиб олди.

Уссем Ауар

2020 йилнинг ёзида Микель Артета Томас Парти, Виллиан ва Габриэлни сотиб олади. Аммо яна бир футболчи жамоага келиши мумкин эди. "Арсенал" "Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауарни кузариб келаётганди. Икки томон келишиб олади. Бироқ, Ауарнинг акаси ва агенти футболчи учун катта моаш талаб қилади. Оқибатда трансфер амалга ошмади. Ауар эса АПЛга ўта олмади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 20:00, 29.11.2022. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик