Абдураззоқ Жўраев ва Николай Риндюк «Навбаҳор» машғулотларига қўшилди
"Навбаҳор" мураббийлари жамоадаги йўқотишлардан сўнг таркибни тўлиқ ҳолга келтириш учун ҳаракат қилишмоқда.
Олган маълумотларимизга қараганда бугун клуб қароргоҳига беларуслик Николай Риндюк келиб қўшилган.
Айни пайтда "Навбаҳор"нинг ҳужум чизиғи анча кучсиз. Риндюк орқали ҳужумдаги муаммоларни ёпиш қийин. Яна бошқа тажрибали ҳужумчилар лозим. "Навбаҳор"га келиши кутилган Алишер Холиқов ва Мўйдин Мамазулуновларнинг ташрифи амалга ошмайдиган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал таркибга Рустам Боқиев, Соҳиб Абдуллаев, Ренат Байрамов ва Виталий Панасюклар келиб қўшилганди.
Ўз қароргоҳида иккинчи даврага тараддуд кўраётган "лочинлар"нинг кечаги машғулотларида янги номлар пайдо бўлди.
2010 йилги мавсумга тайёргарлик пайтида "Навбаҳор" йиғинларида қатнашган косонсойлик Абдураззоқ Жўраев яна машғулотларга қўшилди. Сўнгги икки йилни ҳужумчи "Чуст-Пахтакор", "Ерқўрғон" ва "Олмалиқ" жамоаларида ўтказганди.
Кечаги машғулотларда аввал ҳам "Навбаҳор" кўригида қатнашиб, мураббийларда илиқ таассурот қолдирмаган Азиз Ибрагимов ҳам кўриниш берди.
Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 15:07, 30.07.2012. Ўқилди: 6328 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).