Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпиада ўйинларида яна бир можаро

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Кеча тунда аёллар ўртасида қиличбозлик мусобақаларининг ярим финалида Олимпиада ўйинларининг навбатдаги можароли воқеаси содир бўлди.

Германиялик қиличбоз Бритта Хайдеман ҳамда Жанубий Кореялик Шин А Лам ўртасидаги ярим финал баҳсининг сўнгги сониялари катта можаро билан якунланди.

Гап шундаки, баҳс якунланишига роппа-роса бир сония қолган пайтда ҳисоб 5:5 бўлиб турган эди. Бу ҳисоб қўшимча кўрсаткичларга кўра жанубий кореялик спорчти қизни финалга олиб чиқар эди. Аммо баҳс якунланишига бир сония қолган пайтда вақтни белгилаб берувчи таймер ишламай қолди. Бунақа ҳолат Олимпиада ўйинларида илк бор кузатилишидир.

Жанг ҳаками ўша 1 сония қолган вазиятда баҳсни 3 бора икки тарафлама жарима сифатида тўхтатди ва уни бошқатдан бошлашга чақиради. Аммо, ҳар уч сафар ҳам вақт тўхтаб турди. Кореялик спортчи нима бўлганини тушунмай турган бир вазиятда германиялик спорчти унга сўнгги уколини уришга ва очко ишлаб олишга муваффақ бўлди. Бу вазият эса кореялик спортчи ва унинг мураббийининг мусобақа ҳакамлари билан олишувига сабаб бўлади.

Жанубий кореялик спорчти Шин А Лам ва унинг мураббийи дарҳол апеляция беради. Ушбу апеляция эса қондирилмади ва ғалаба Германиялик спортчига бериб юборилди.

Вазиятни ўрганиб чиққан ҳакамлар вақтнинг тўхтаб қолганини техник хато эмас деб топишди ва кореялик спортчини тайёр ғалабадан маҳрум қилишди.
Кореялик спорчти ва унинг мураббийи эса ушбу қарорга норозилик намойиши сифатида баҳс ўтказиладиган майдонни тарк этишни исташмади ва мусобақани деярли 1 соат вақтгача тўхтатиб қўйишди.



Бу можароли баҳс юзасидан Халқаро қиличбозлик Федерацияси бош котиби Максим Парамонов чиқиш қиллди ва қуйидагиларни айтди.

"Бундай ҳолат Олимпиада ўйинларида ҳали кузатилмаган эди. Вақтни белгилаб берувчи таймернинг тўхтаб қолиши техник хато бўлса керак, ёки унинг тугмасини босиб туриши керак бўлган ҳодим кеч қолган. Албатта, 1 сония ичида рақибга нисбатан учта зарба бериб бўлмайди, буни умуман иложи йўқ. Аммо германиялик спорчти техниканинг бу нуқсонидан фойдалангани ҳақиқат. Жанубий Кореялик спорчти ва унинг мураббийини тушунса бўлади. Аммо, бу спорт ва унда бунақа ҳолатлар бўлиб туриши табиий.

Улар апеляция бергач, олдимизда танлаш учун иккита йўл бор эди. Биринчиси инсонийлик фактори ва нуқтаи назаридан кореялик спортчининг апеляциясини қондириш. Иккинчиси, қиличбозлик федерацияси қабул қилган қонун ва қоидаллар доирасида қарор қабул қиллиш эди. Апеляцияни кўриб чиққан техник қўмита иккинчисини танлади. Бу вазиятда кимдир жабр кўриши керак эди. Афсуски шундай вазиятда техника панд бериб қўйгани ёмон бўлди. Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам қарор тўғри бўлди деб ўйлайман." дейди федерация бош котиби «Р-Спорт» нашрига берган интервьюсида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:06, 31.07.2012. Ўқилди: 6393 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.