Бугун 4 июль, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 03.07.2025 20:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қизилқум
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Машъал 14 15
12 Хоразм 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Афсонавий тўқнашув: Аргентина ва Нидерландия. Улардан қай бири устун келади?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Саралаш (CONCACAF)
Рукн: Янгиликлар
A A A

 ЖЧ-2022 чорак финалининг илк иштирокчилари билан танишдик: Нидерландия Дензел Дамфрис (гол ва иккита пас) туфайли АҚШдан устун келди, Аргентина Лионель Месси ва Ҳулиан Алвареснинг голлари эвазига Австралияни мағлуб этди.

Энди Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари Қатар ярим финали учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Учрашув қачон ва қаерда?

Нидерландия - Аргентина ўйини 9 декабрь (жума) куни соат 00:00да ушбу жуфтлик ғолиби билан ярим финал ва финал учрашувлари бўлиб ўтадиган «Лусаил» стадионида бўлиб ўтади.

Бу жуфтлик ғолиби катта эҳтимол Бразилияга қарши баҳс олиб боради – агар пентакампионлар Жанубий Кореяни енгиб, кейин эса Япония/Хорватия ғолибидан устун келса, 1/2 финалга чиқади.

Нидерландияликлар ва аргентиналиклар дам олиш учун етарлича вақтга эга бўлишади: тўлиқ беш кун. 

Ўзаро ўйинлар тарихи

Ушбу жуфтлик жаҳон чемпионатларида кўп тўқнаш келишган. Бу олтинчи учрашув бўлади.

ЖЧ-1974: Кройфф ва Миҳелс жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси. Голландия(ўша пайтда Нидерландия эмас эди) осонликча ғалаба қозонди: 12-дақиқадаёқ Ёхан Кройфф гол урди ва якунда дублга эришди, Руд Крол ва Жонни Реплар эса ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Ўша пайтда "лолалар юрти" мураббийи Ринус Миҳелс эди. 

ЖЧ-1978: Аргентинанинг ўз уйидаги ғалабаси. Тўрт йил ўтгач, уларнинг йўллари бутунлай бошқача шароитларда кесишди: Буэнос-Айресдаги Монументал финалида. Биринчи бўлимда аргентиналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, голландлар якунда ҳисобни тенглаштиришди, бироқ мезбонлар қўшимча дақиқаларда иккита гол уриб, олтин медални ўзлариники қилишди. Ўша ўйинда Марио Кемпес дублга эришди, Даниел Бертони эса битта голга муаллифлик қилди. Айнан ўша пайтда  Алберто Тарантини эркин агент сифатида жаҳонда тенгсиз бўлган илк футболчи бўлганди(Роналду Тарантини каби натижа кўрсатиши мумкин).

ЖЧ-1998: Бергкампнинг ажойиб ғалаба голи билан ёдда қолган чорак финал. Деннис Бергкамп сўнгги дақиқаларда Голландияга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган эди. Қолаверса, у Патрик Клюйвертнинг дастлабки голига ассистентлик қилганди ҳам. Ўшанда голландлар ярим финалда Бразилияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган.

ЖЧ-2006: Мессининг биринчи жаҳон чемпионати. Гуруҳ босқичининг 3-турига келиб, иккала жамоа ҳам плей-оффга чиққани малум бўлди, уларнинг ўзаро баҳси 0:0 ҳисобида якунланди. 

ЖЧ-2014: Пенальтилар сериясида Аргентина ғалаба қозонган. Бразилияда бўлиб ўтган 1/2 финалдан Германиянинг мезбонларни шармандали ҳисобда мағлуб этганини анча яхши эслаймиз, чунки нариги ярим финалда жамоалар на асосий, на қўшимча таймда гол уришди. Ўйиндан кейинги "футбол лотореяси"да аргентиналиклар тўртта гол урган бўлса бўлса, голландлар икки бор хатоликка йўл қўйди. Шу тариқа Месси орзуси сари навбатдаги қадамни ташлади, аммо финалда нима бўлганини кўргандик. 

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:49, 04.12.2022. Ўқилди: 5313 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.