Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2022. Фаворитларни лол қолдирган собиқ фаррош

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қатар мундиалининг илк турида мусобақа мезбонлари ғалабага эриша олмай, маҳаллий мухлисларни ранжитишди.

Лекин уларнинг қўшнилари — Саудия Арабистони футбол тожининг 2 карра соҳиби устидан, қитъадошлари Япония эса 4 карра чемпион устидан зафар қучиб, Осиёдан футбол оламига оташин салом йўлладилар. Бу 2 ғолиб жамоа мураббийлари эса стартдаги сенсациялар муаллифлари сифатида тур қаҳрамони бўлдилар. Ана шу қаҳрамон мутахассислар ҳақида кенгроқ маълумот беришни лозим топдик.

Эрве Ренар - терма жамоалар учун туғилган мураббий

Вивьен Дейенинг ёстиқдошлари ҳар 20 йилда бир марта ўз жуфтлари учун ўзига хос зарба - ЖЧ фаворитлари устидан ғалабани тортиқ этадилар. Хонимнинг биринчи турмуш ўртоғи Бруно Метсю Сенегал билан Францияни тиз чўктирганди. Дейе хоним хусусида ёмон фикрга борманг, у хиёнат йўлига кирадиганлар тоифасидан эмас. Афсуски, бундан 9 йил аввал Дейе хоним бева бўлиб қолди, яна бир неча йилдан кейин франциялик бошқа малласоч йигитни учратиб қолди. Бруно Метсюдан унга 3 нафар фарзанд қолганди. Ренарнинг ҳам шунча фарзандлари бор, аммо улар улғайиб улгуришган. «Араблар Эрвеси» Валерий Карпиндан 1 ёшга катта.

Ренарнинг услубидан ёнида олифта аёл борлиги сезилиб туради. У - оқ куйлаклар шайдоси - уларни муваффақият учун танлайди. 10 йил аввал Эрве «Урал» ўйинчиси Лунгу билан Замбияни АМЛ ғолиблигига олиб чиққанди. Уч йилдан кейин у Кот-д`Ивуар билан қитъа чемпионлигини қўлга киритиб, турли жамоалар билан шоҳсупага кўтарилган дастлабки мураббийга айланди. Ваҳоланки, «филлар» омадсизлар фаворити эдилар. Дрогба бирор марта чемпионликка эриша олмади, Ренар билан қўлга киритилган ғалаба - 30 йиллик фаолиятдаги ягона муваффақият.

Африка ва Яқин Шарқдаги терма жамоалар рисоладагидек савияга эгалар, аммо федерациялардаги пала-партишликлар туфайли, ЖЧларида йирик ғалабаларга эришиш имконияти деярли йўқ ҳисобида. Ренар эса футболчи сифатида юлдуз даражасига кўтарилмаган бўлсада, доимо ўйлаб иш қиладиган йигит. Жароҳатлар туфайли қуйи лигадаёқ бутсаларини михга илган Эрве қисқа муддат фаррош бўлиб ишлаганди. Ҳозир Франция жанубидаги айрим қариялар кампирларини ёнларига чорлаб, улар билан ишлаган собиқ фаррошни телевизорда кўрсатишганини айтиб, мақтанишмоқда.

Мураббийлик соҳасида Ренар олис йўлни босиб ўтди. Хитой, Вьетнам ва Англияда тажриба тўплади. Бироқ малакали мураббий бўла олмади, «Сошо» ва «Лилл»даги уринишлари самара бермади. Марокаш терма жамоасида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмади, Марокаш АМЛнинг плей-офф босқичида Бениндан енгилгач, бош мураббий кетишга қарор қилди. Бироқ бунгача Ренар Россия мундиалида қатнашган, унинг шогирдари Эрон ва Португалияга минимал ҳисобда имкониятни бой беришган, Испания билан жанговар (2:2) дурангни қайд этишганди.

Мураббий тажрибасизлигидан нолиган, 1 йилдан кейин зўравон мухлислардан арз қилганди. Ивуарга қарши ўйиндан кейин бир гуруҳ мухлислар Ренарнинг қизи Кэндисга ҳужум қилиб, бошига зарба беришган, соқчилар қизни замбилда аренадан олиб кетишганди. Францияда реалити-шоуда қатнашадиган қизнинг футболга қандай алоқаси бор? Қисқаси, 2019 йилда Ренар Марокаш термасини тарк этди.

Саудиялик шайхлар жамоани ЖЧга олиб чиқиши ва гал яхшироқ иштирок этиш учун мураббийни ўз жамоаларига таклиф этишди. Эрве Аргентинага қарши пухта тайёргарлик кўрди, Скалонининг услуби эса ўзини оқламади. Саудия муносиб ўйини билан чинакам сенсацияни намойиш этди, гуруҳдан чиқиш учун ишончли қадам ташлади. Шундан кейин саудияликлар ўртасида «ҳаммаси Вивьен Дейенинг иши» деган ҳазилнамо фикр пайдо бўлди. Гўёки, «Оқ шаман»нинг беваси 20 йил аввалги Сенегал каби омад олиб келганмиш. Ҳазил ўз йўлига, албатта. Лекин мутасаддилар Европа клубларида қунт билан ишлай олмаган мураббийга ишонч билдириб, янглишмадилар. Эрве терма жамоалар учун яратилган, шогирдларини илҳомлантиришга қодир. У араб тилида сўзлаша олмайди, лекин важоҳати ва қичқиришлари кўмагида ўз мақомини кўрсата олади. Ренардаги йўлбошчилик фазилати жамоаларни тараққиётга йўллайди.

Ишдан бўш вақтларида мураббий ўз хоҳишига кўра яшайди, маъшуқасига болалар тарбияси ва уй ишларида кўмаклашади. Африка мамлакатларида ўзига яраша ҳурмат қозонган мутахассис Саудияда ҳам доимий эътиборда. Ёзда Қатар Осиё Кубоги турнирига мезбонлик қилади. Ренар эса 2019 йилдагига нисбатан яхшироқ натижага эришишга уриниши аниқ. Дарвоқе, ўшанда араблар учун қуръа омадсиз бўлган, улар Қатардаги 2-шов-шувнинг муаллифи бўлмиш Япония тўсиғидан ўта олмагандилар.

Хазимэ Мориясу -  намунали япониялик

Ҳа, Мориясу яхши маънодаги классик япон, ташқи кўринишидан, офис хазматчисига ўхшайди, у ҳам Ренар туғилган йилда дунёга келган. Болалигидан футболга меҳр қўйган Хазимэ 22 ёшида Манчестерга йўл олди. Лекин сэр Алекс кўригидан ўта олмади ва уйга қайтиб, 14 йил битта клубда тўп сурди. Шунингдек, университетда таҳсил олди. Унинг 2 нафар фарзанди профессионал футболчи.

Мориясунинг классик япон эканлигини узоқ вақт мураббий ўринбосари бўлиб ишлагани ҳам тасдиқлайди. Аввалги мундиалда собиқ ярим ҳимоячи Нисинонинг ёрдамчиси эди. Жамоанинг иштироки чакки бўлмади, Бельгияга қарши нимчорак финалда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, Шадлининг 94-дақиқадаги голидан сўнг имкониятни бой берганди. Мориясунинг бош мураббий мақомидаги омадсизлиги ЖЧ-94нинг саралаш босқичида юз берган - «Дохадаги талваса» номини олган баҳсда жамоа Эронни енга олмаганди - 2:2. Шу сабабли финал босқичи йўлланмаси Жанубий Кореяга насиб этган ва улар ашаддий рақиблари омадсизигини «Доха мўъжизаси» деб номлагандилар. Қизиғи шундаки, Япония Германияни бош мураббийнинг кучли изтиробига гувоҳ бўлган шаҳарда маҳв этди.

Худди Ренар каби Хазимэ ҳам шукуҳли кунларни узоқ кутди. 2011 йилгача у ассистент мақомида ишлади. Кейин қадрдон клубини бошқарди ва шундан кейин 23 ёшгача бўлган терма жамоага ўтди. Токио Олимпиадасида айнан унинг жамоаси иштирок этди. Мориясу шогирдлари гуруҳдан 3та ғалаба билан чиқиб, Янги Зеландия тўсиғидан пенальтилар серияси кўмагида ўтишди. Ярим финалнинг қўшимча вақтида жамоа юлдузли Испаниядан енгилди. Бронза медаллари учун кечган беллашувда жамоа Мексикага имкониятни бой берди. Қатарга келган футболчиларнинг кўпчилигини Хазимэ анча йиллардан бери билади. Энди немисларни маҳв этган Япония Испанияга қарши баҳсда ижобий натижага эришиши шарт. Акс ҳолда, мундиални барвақт тарк этишга мажбур бўлиши мумкин.

Хуллас, ўз вазифасини яхши англаган мураббийлар, терма жамоада ватан шарафини ҳимоя қилиш улкан шараф эканлигини ҳис этадиган ўйинчилар, озгина омад ва машаққатли меҳнат - кутилмаган натижалар рецепти. Саудия ва Япониянинг «плей-офф»га чиқишига кафолат йўқ. Лекин бу 2 жамоанинг шов-шувли натижаси унутилмайди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 06.12.2022. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.