Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол олами Жаҳон чемпионатини тарк этган Криштиану билан хайрлашмоқда

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бутун дунё ОАВлари учун ЖЧ-2022 чорак финалида Португалия терма жамоасининг Марокашдан шов-шувли мағлубиятга учрагани, аввало, Криштиану Роналдунинг турнирни тарк этгани ҳисобланади. Футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири яна ўзи учун энг қадрли бўлиши керак бўлган кубокни қўлга кирита олмади. Жаҳоннинг машҳур футболга ихтисослашган нашрлари эса бу воқеага ўзига хос тарзда муносабатлатирини билдирди.

Португалиянинг О Jogo нашри Роналдунинг жаҳон чемпионатларидаги натижаларини бошқа бир португалиялик футболчи Эйсебионинг натижалари билан солиштиради:

“Эйсебио 1966 йил 13 июндан 28 июнгача ярим ой ва олти ўйинда эришган нарсага Роналду 25 йил ичида эриша олмади. Криштиану 2026 йилда ЖЧга бориши даргумон эканлигини инобатга олиб, жаҳон чемпионати билан хайрлашди. Ўзининг 22 ўйинида у 1966 йилги Жаҳон чемпионатида олтита ўйинда тўққизта голини урган Эйсебио билан гол уришда тенглаша олмади”.

Франциянинг L'Equipe сайтида Роналдуга бағишланган материал “Криштиану Роналду ва Португалиянинг жаҳон чемпионатидаги навбатдаги омадсизлиги” деб номланди.

"Унинг бешинчи жаҳон чемпионатидаги сўнгги кўриниши камера ҳамроҳлигида кийиниш хонасига кириб кетаётгани бўлди”, - дея қайд этади матн муаллифи. “Охирги жангда мағлуб бўлган чемпион ёлғизлигига қайтади. Шубҳасиз, бу тарихни айлантиришнинг бир усули. Роналду турнирни 24-ноябрь куни Доҳа осмонида илк бор Португалия мадҳияси янграганида кўзларида ёш билан бошлади. У ҳали ҳам ўз афсонасини абадийлаштириш умиди билан яшади”.

Италиянинг Cоrriеrе сайти Криштианунинг жаҳон чемпионатларидаги фаолиятини сарҳисоб қилди:

“Криштиану Роналдунинг кўз ёшлари унинг Португалия терма жамоасидаги даврини тугатди... У бутун умри давомида жаҳон кубогини қувиб ўтди, аммо футбол тарихидаги кўплаб чемпионлар сингари у ҳеч қачон ғалаба қозона олмади. Бу унинг турнирдаги бешинчи иштироки эди. Саргузашт Германияда 2006 йилда у тўртинчи ўринни энг яхши маррага эришганида бошланган”.

Англия матбуоти, албатта, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчисининг кетишини эътиборсиз қолдирмади. Тhe Telegraph Криштиану ҳақида ажойиб мақола тайёрлади. Матн муаллифи Роналдуни ва 40 ёшида Супер Бовл мукофотини қўлга киритган энг кекса футболчи бўлган америкалик футбол юлдузи Том Бреди таққослади.

“Нега бизда америкалик бўлмаган футболда Том Бреди фигураси йўқ? Бу саволга Роналдунинг нафақат ушбу ўйинда, балки бутун турнирдаги ажойиб кучсизлиги жавоб берди. У энди юқори даражадаги ўйинга мазмунли таъсир ўтказа олмайди. Аммо унда имконият бор эди. Кесилган пасдан сўнг тўпни қабул қилиб олган Роналду дарвозани яхши кўрди ва энг яхши нуқтани танлашга улгурди. У марокашлик дарвозабон Бонога тўғридан-тўғри зарба бермади, балки унинг ишончли сейв амалга ошириши учун етарлича яқин зарба берди.

Роналдунинг майдонда кўз ёшларига ўрин йўқ эди. У туннелга киргунча кутиб турди, бир вақтлар ҳиссиётли футболчилар учун хавфсиз деб ҳисобланган жой. Афсуски, телевидениенинг имконияти чексиз ва у ерда ҳам юқори аниқликдаги камералар мавжуд. Унинг азоб чекаётгани юзидаги ифодадан маълум эди.

Тhe Daily Mail нашри Роналдунинг футболчи сифатидаги жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкин бўлган статистикасига эътибор қаратади:

“Марокашга қарши ўйинда захирадан майдонга тушганидан бери Криштиану бор-йўғи 10 марта тўпга тегинган ва битта зарба берди. Беш карра “Олтин тўп” соҳиби фаолияти давомида кўплаб муҳим ўйинларда ҳал қилувчи таъсир кўрсатди, бироқ миллий терма жамоага унинг ютуқлари керак бўлган кечада Роналду гол ура олмади”.

Stadion.uz нашри учун ҳам Роналдунинг чемпионатни эрта тарк этгани қувончли воқеа бўлмади. Сайтимиз журналистлари орасида ҳам уни қўллаб-қувватлаганлар етарлича топилади. Роналду — сен Жаҳон кубогисиз ҳам буюк футболчисан!

Киритилди: 11:07, 11.12.2022. Ўқилди: 11941 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик