Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарихий натижага бир қадам қолди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

14 декабрь куни Қатардаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Франция терма жамоаси Марокаш терма жамоасини мағлуб этди – 2:0. Бешинчи дақиқада Тео Эрнандес ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада захирадан майдонга тушган Рандал Коло Муани гол урди.

Эсдан чиқармаган бўлсангиз, французлар амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида "уч ранглилар" финалда Хорватия терма жамоасини мағлуб этишган эди - 4: 2. Демак, Дидье Дешам шогирдлари чемпионликни ҳимоя қилишлари мумкин. Бунинг учун 18 декабрь куни бўлиб ўтадиган финал учрашувида Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасини мағлуб этиши керак.

Футбол тарихида бор-йўғи икки марта мундиал чемпионлигини ҳимоя қилиш муваффақиятли амалга ошган. 1934 йили Италия терма жамоаси ўз уйидаги турнирда финалда Чехословакияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, орадан тўрт йил ўтиб Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи баҳсда Венгрияни 4:2 ҳисобида енгган. Бразилия терма жамоаси ҳам худди шундай натижага эришган тарихдаги иккинчи терма жамоа ҳисобланади. Швецияда бўлиб ўтган 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида Жанубий Америка терма жамоаси турнир мезбонларини 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва 17 ёшли Пеле дубл қайд этди. Ва 1962 йилда Чилида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида у Чехословакия устидан иродали ғалаба қозонди - 3:1.

Яна икки жамоа чемпионликни ҳимоя қилишга яқин эди. 1986 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Германия терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва тўрт йил ўтгач, ҳал қилувчи ўйинда айнан ўша рақибга ютқазди - 0:1. Шунингдек, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-1994 финалида Италияга қарши ўйинда ғалаба қозонган - 0:0 (3:2 пен.), 1998 йилги жаҳон чемпионати финалида эса Францияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Шу билан бирга, бразилияликлар 2002 йилги Жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонишган. Франция чемпионликни ҳимоя қилган учинчи жамоага айланиши мумкин.

Аргентина ва Франция терма жамоалари ўйнайдиган футбол бўйича жаҳон чемпионати финали 18 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 02:40, 15.12.2022. Ўқилди: 5096 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик